Аясов Хушбек Ғайбуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент воҳаси шароитида Бўёқли басма (Indigofera tinctoria L.) ва Боғ балзами (Impatiens balsamina L.) нинг биоэкологик хусусиятлари ва етиштириш технологияси”, 06.03.03 – Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармэкологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx882.
Илмий раҳбар: Ахмедов Эгамёр Тошбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Хамраева Дилобар Толибжоновна, биология фанлари доктори; Баратова Мохидил Рахимовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент воҳаси шароитида Бўёқли басма (Indigofera tinctoria L.) ва Боғ балзами (Impatiens balsamina L.) нинг биоэкологик хусусиятлари ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент воҳасининг оч тусли ва типик бўз тупроқ шароитларида Бўёқли басма ўсимлигини мақбул экиш муддати 30 апрел ва экиш меъёри 3 кг/га ҳамда Боғ балзами ўсимлигини мақбул экиш муддати 15 апрел ва экиш меъёри 4 кг/га тенг бўлиши илмий исботланиб, дала шароитларида Бўёқли басма ўсимлигини уруғ унувчанлиги 83,5% ни ва Боғ балзами ўсимлигида эса 82 % ни ташкил этганлиги аниқланган;
ўсимлик уруғларининг лаборатория шароитида унувчанлиги ҳарорат билан бевосита боғлиқ бўлиб, Бўёқли басма ўсимлигида мақбул ҳарорат +250C бўлганда унувчанлик миқдори 82% ни ҳамда Боғ балзами ўсимлигида эса мақбул ҳарорат +200C бўлганда бу кўрсаткичларни 95% га юқори бўлганлиги илмий исботланди;
оч тусли бўз тупроқ шароитида Бўёқли басма ва Боғ балзами ўсимликларига N60P60К40 кг/га қўлланилганда Бўёқли басма ўсимлигининг ер устки вазни 5,730 кг/га, уруғ ҳосилдорлиги 1,861 кг/га ва типик бўз тупроқ шароитларида Бўёқли басма ўсимлигининг ер устки вазни 6778,9 кг/га, уруғ ҳосилдорлиги 2184 кг/га ҳамда оч тусли бўз тупроқ шароитида Боғ балзами ўсимлигида бу кўрсаткичлар 3,354 кг/га ва 705,2 кг/га ва типик бўз тупроқ шароитларида эса бу кўрсаткичларни 3768,7 кг/га ва 782,5 кг/га юқори бўлганлиги илмий исботланган;
Бўёқли басма ўсимлигини етиштиришда N60P60К40 кг/га меъёрда қўлланилиши натижасида ўсимлик барглари таркибидаги апигенин 35,51 мг/100 г, галл кислота 1,97 мг/100 г, гиперазид 8,12 мг/100 г, рутин 0,72 мг/100 г.ни ҳамда Боғ балзами ўсимлигини етиштиришда бу кўрсаткичлар ўсимлик баргидаги апигенин 41,72 мг/100 г, галл кислота 8,15 мг/100 г, гиполаетин 0,18 мг/100 г. бўлганлиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўёқли басма ва Боғ балзами ўсимликларининг Тошкент вилояти шароитида биоэкологик хусусиятларини ва етиштириш технологиясини тадқиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
Бўёқли басма ва Боғ балзами ўсимликларини етиштиришда минерал ўғитларни N60P60K40 кг/га меъёрда қўллаш ишланмаси Тошкент вилояти Қуйи-Чирчиқ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигида 4 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022-йил 29-декабрдаги 04/21–7768–сон маълумотномаси). Натижада, Бўёқли басма поя, барг ва уруғ хом ашё ҳосилдорлиги 1,5 баробарга ва олинган даромад 99867380 сўм/га, ўсимлик уруғларидан олинадиган даромад 34626743 сўм/га атрофида қайд этилган, Боғ балзами поя, барг ва уруғ хом ашё ҳосилдорлиги 1,3 баробарга ва олинган даромад 38566414 сўм/га, ўсимлик уруғларидан олинадиган даромад 12457815 сўм/га ни ташкил этган;
Бўёқли басма ва Боғ балзами ўсимликларини етиштиришда минерал ўғитларни N60P60K40 кг/га меъёрда қўллаш технологияси Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Дархон” тажриба хўжалиги шароитида 2,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022-йил 29-декабрдаги 04/21–7768–сон маълумотномаси). Натижада, Бўёқли басма ўсимлигининг поя, барг ва уруғ хомашё ҳосилдорлиги 1,7 баробарга ва олинган даромад 123994380 сўм/га, ўсимлик уруғларидан олинадиган даромад 44965943 сўм/га сўм атрофида қайд этилган, Боғ балзами хом ашё ҳосилдорлиги 1,5 баробарга ва олинган даромад 47632414 сўм/га, ўсимлик уруғларидан олинадиган даромад 16322815 сўм/га ни ташкил этган.