Узоқов Фарход Ғаффоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жин колосниги ҳамда узелларини тадқиқ ва моделлаштириш орқали ресурс тежамкорлигини ошириш мақсадида параметрларини оптималлаштириш” 05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1604.
Илмий раҳбар: Азизов Шухрат Маматович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор; Шарипов Хайрулло Нўмонжанович, техника фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани дастлабки қайта ишлашнинг технологияси талабларига жавоб берувчи ресурстежамкор, янги такомиллашган консолли колосник конструкциясини яратиш, ҳамда самарали технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жин машиналарида чигитни шикастланишини камайтирувчи ва ўртача узун толалар чиқиши кўрсаткичларини яхшилаш имконини берувчи ярим айланали конструксияга эга консолли колосник яратилган;
янги конструксиядаги ярим айланали консолли колосниклар ўрнатилган жинда жинлаш жараёнида сифатли тола олиш ва чигитни шикастланишинини камайтирувчи пахта ҳомашё валигининг массаси ва оғирлик марказининг ҳаракат қонунини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
ярим айланали консолли колосниклар ўрнатилган жинда, хомашё валигининг намлиги, турига, пахтанинг ташқи ишқаланиш кучи ҳамда аррали цилиндрнинг айланиш тезлигини хисобга олувчи хомашё валигини айлантириш учун зарур бўлган қувват аниқланган;
ярим айланали консолли колосникни тайёрлашда унга механик ишлов бериш қийматлари кесиш тезлиги, кескич турлари, қуймалар ҳамда кесиш траекторияси Г-кодлари асосида Пуансон ҳамда Матрих моулд қолипини CНC рақамли фрезерлаш дастгоҳида тайёрлаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аррали жиннинг такомиллаштирилган ярим айланали консолли колосник панжараси яратиш ҳамда унинг конструктив ва технологик параметрларни аниқлашга доир олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган ярим айланали консолли колосник панжараси ўрнатилган жин машинаси “Арт Софт Тех Cластер ФХ” тасаруфидаги “Поп пахта тозалаш” корхонасида жорий қилинган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 23 октябрдаги №03/22-807 сон маълумотномаси). Натижада аррали цилиндрларни горизизонтал ўқга нисбатан 600 бурчак остида ўрнатилиб, ишчи камерани радуиси 180 мм бўлганда чигитни шикастланиши 1,01% гача камайишига эришилган.