Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзакаримов Миршароффиддин Мирзаабдурахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Арра тишларидан ҳаво ёрдамида тола ажратиб олувчи форсункаларни тадқиқ қилиш ва жорий этиш орқали самарадорликни ошириш. 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1602.
Илмий раҳбар: Азизов Шухрат Маматович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Росулов Рузимурад Хасанович, техника фанлари доктори, доцент; Эргашев Жамолиддин Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Арра тишларидан ҳаво ёрдамида тола ажратиб олувчи форсункаларни тадқиқ қилиш ва жорий этиш орқали толани шкастланишини олдини олиш ва унумдорликни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинлаш машинасида арра тишларидан толани тўлиқ ечиб олиш учун пудаш конструксиясига кираётган ҳаво ҳажмига қараб тирқишдан чиқаётган ҳаво тезлигини 127 м/с га оширишнинг мотематик модели ишлаб чиқилган.
арра тишларидан толани ечиб олишда ҳаво пудаш тирқишининг беркитиш ва очилиш масофасини ростловчи чизиқли актуаторнинг ҳаракат тенгламалари асосида автоматик бошқариш тизими ишлаб чиқилган;
толани арра тишларидан тўлиқ ечиб олишни таъминловчи тирқишдан чиқаётган ҳаво тезлиги ҳамда ҳосил бўлаётган босим оширувчи ВЦ 12 вентилятори қўлланилган янги пудаш қурилмаси конструксияси яратилган;
арра тишларидан пахта толасини тўлиқ ечиб олиниши ва толанинг дастлабки сифат кўрсаткичларини максимал даражада сақланишини таъминловчи ҳаво кириш қувури ва чиқиш тирқишининг кенглиги, ҳаво чиқиш тирқишидан аррагача бўлган масофанинг рационал параметрлари амалий тажрибалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Арра тишларидан ҳаво ёрдамида тола ажратиб олувчи форсункаларни тадқиқ қилиш ва жорий этиш орқали толани шкастланишини олдини олиш ва унумдорликни  оширувчи самарали технологияни яратишга доир илмий натижалар асосида:
Чигитдан толани ажратиб олишда жин машинасига жорий этилган янги конструксиядаги ҳаво пудаш ва тола сўриб олиш ускунаси  “Арт Софт Тех Cластер ФХ” тасаруфидаги “Поп пахта тозалаш” корхонасига жорий қилинган. (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2023 йил 23 октябрдаги №03/22-807 сон маълумотномаси). Натижада янги конструксиядаги ҳаво пудаш ва тола сўриб олиш ускунасини  жин машинасида жорий қилиш орқали тола бўйича иш унумдорлигини 12-13 кг гача оширишга, калта тола чиқишида олинган тола массасини 1,0% гача камайишига эришилган..

Yangiliklarga obuna bo‘lish