Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаметшина Элмира Талгатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пневмоқувур чиғаноқ қисмидаги материалини, геометрик шакли ва параметрларини асослаш” 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т1842.
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Сафаров Назиржон Муҳаммаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Акмал Акпаралиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнида пневмоқувурнинг чиғаноқ қисмидаги материалини, геометрик шакли ва параметрларини асослаш орқали чигит ҳамда тола шикастланишини олдини олувчи ва пахта толасини табиий сифат кўрсаткичини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневмотранспорт қувурларининг бурилиш қисмларида пахта бўлакчаларининг ҳаракатланиш траекториясини аниқлаш дифференциал тенгламалар олишда вақтга, қувурнинг диаметрига ва эгри қисмларнинг радиусига боғлиқлигини ифодаловчи модематик моделлар ишлаб чиқилган;
шикастланганлигини аниқлаш мақсадида чигитнинг урилиш жойидаги зарба кучини аниқловчи тензодатчиклар ўрнатилган, маълум бир оралиқ масофага фотодатчиклар ўрнатилган, ҳаракат тезлигини аниқлаш имконини берган такомиллаштирилган лаборатория қурилмаси ишлаб чиқилган;
пахтани ташувчи қурилманинг чиғаноқ қисми полимер ва эрукамид қоришмасидан тайёрланган материаллардан ясалиб, унда чигит шикастланиши амалий тажрибаларда аниқланган;
тўлиқ омилли тажрибалар асосида пахтани қувурда ташиш жараёнида шикастланишни камайтирувчи омилларнинг параметрларини аниқлаш имконини берувчи регрессион математик модел олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта ҳаво ёрдамида ташиш жараёнидаги пневмоқувур конструксиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган конструкция асосида яратилган янги пневмоқувур чиғаноғи «Наманган тўқимачи» МЧЖ га қарашли «Тўрақўрғон пахта тозалаш» корхонасида ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган. («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2024 йил 13 мартдаги 04/22-121-сон маълумотномаси Натижада пахта чигитининг шикастланиши  3,2 % дан 2,1% га камайиши ҳамда толанинг табиий сифат кўрсаткичлари яхшиланишига,  чигит шикастланишини камайтириш орқали толадаги нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдори 0,2% га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish