Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбеков Шоҳзод Мамарасул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.   
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табиий толаларнинг яримўтказгич хусусиятларини тадқиқ қилиш ва улар асосида дискрет асбоблар яратишни тавсия қилиш”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/FM819
Илмий раҳбар: Мамадалимов Абдугафур Тешабоевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/T.01.12
Расмий оппонентлар: Зикриллаев Нурилла Фатхуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Шарибаев Носиржон Юсупжанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий яримўтказгичли бамбук ҳамда пахта толаларининг электрофизик ва оптик хусусиятларини аниқлашдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёд билан легирланган бамбук толаларидан ва “Комолот-79” навли пахта толаларидан ўтаётган ток қиймати ҳарорат ортиши билан экспоненсиал қонуният бўйича ортиши ва активация энергиялари мос равишда Эт1=Эc-0,57 эВ ва Эт2=Эc-0,83 эВ эканлиги аниқланган;
илк бор λ=254 нм тўлқин узунликдаги ёруғлик билан ёритилганда (ҳν≥Эг) ёд билан легирланган бамбук толаларида фотоўтказувчанликнинг узоқ муддатли (250 с) релаксацияси аниқланган ва уларнинг классик зона диаграммаси тавсия қилинган;
илк бор ёд билан легирланган “Хоразм-150“ навли пахта толалари намуналарида манфий фотоўтказувчанлик  феномени қайд қилинган;
илк маротаба “Хоразм-150” навли пахта толаларини КМнО4 билан 80 °C ҳароратда 1, 3 ва 6 соат давомида легирланган ва ушбу легирлаш вақти ортиши билан толаларнинг электрўтказувчанлиги ночизиқли ортиши аниқланган;
илк бор γ-60Со билан нурлантирилган бамбук толалари ва “Комолот-79” навли пахта толаларининг электроўтказувчанлиги γ нурланиш дозасига боғлиқлиги аниқланган ва 1.2∙106÷28.4∙106 рен диапазонидаги радиоактив нурланиш табиий толаларда Френкел нуқсонларини ҳосил қилиши аниқланган;
илк бор КМнО4 билан легирланган бамбук толалари учун активация энергияси Эт1=1,05 эВ, “Хоразм-150“ навли пахта толалари учун эса Эт2=0,54 эВ га тенглиги ҳамда ушбу толалардан 80 В кучланишда ўтаётган ток ҳарорат ортиши билан экспоненсиал қонун бўйича ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ва бамбук толаларининг яримўтказгич хоссаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Пахта толаларининг радиоактив, кимёвий ва термик ишлов берилиши туфайли олинган ноёб фотосезгирликка эгалиги ҳамда ҳароратнинг ўзгариши жараёнида электрўтказувчанлик гистерезиси йўқлиги каби ноёб илмий натижалардан «ФОТОН» АЖ да тайёрланган яримўтказгич электрон намуналардан фойдаланиш учун синовдан ўтказилган (“Ўзелтехсаноат” акциядорлик компаниясининг 2023-йил 18-сентябрдаги №-04-3/1234-сон маълумотномаси). Келтирилган илмий натижалардан фойдаланиш натижасида тажрибавий намуналардан электрон схема тузишда, ҳарорат ва ёруғликка сезгир элементлар ишлаб чиқаришга тавсия берилган;
диссертасия доирасида ишлаб чиқилган технологик режимлар асосида радиоактив ва кимёвий ишлов берилиб, ёд ҳамда КМнО4 билан легирланган селулоза толаларидан Наманган муҳандислик-қурилиш институтида бажарилган ОТ-Ф2-70 рақамли “Кучли электромагнит майдондаги нано ўлчамли яримўтказгич параметрларига ҳарорат, деформация ва ёруғлик таъсири” мавзусидаги лойиханинг илмий техникавий вазифаларини бажаришда, жумладан лойиха доирасида қиздирувчи ўта юқори частотали электромагнит майдонда гомо ва гетероструктуралар илк марта олиниб, уларнинг электрофизик ва фотоелектрик хоссаларини ўрганишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-декабрдаги №-4/17-13/0-09-1142-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ушбу материаллар асосида қиздирувчи ўта юқори частотали электромагнит майдонда гомо ва гетероструктурали ноёб электрофизик ва фотоелектрик хоссаларига эга бўлган материалларни олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish