Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиев Маъруф Рузикуловичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Видеотасвирда майдонлар яхлитлиги бузилиши ва ёруғлик интенсивлиги ўзгариши асосида хавф-хатарларни аниқлаш тизими”, 05.01.02-“Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3276.
Илмий раҳбар: Ахатов Акмал Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/05.05.2023.Т.07.03.
Расмий оппонентлар: Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари доктори, профессор; Фозилова Мадина Мирхалиловна, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади видеотасвирда майдонлар яхлитлиги бузилиши ва ёруғлик интенсивлиги ўзгариши таҳлили асосида хавф-хатарни аниқлаш жараёнларини бошқариш модел, алгоритмлар ва дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
видеокузатув тизимларида хавф-хатарли ҳолатларни аниқлаш учун компютерли кўришга асосланган видеотасвирларнинг яхлитлиги бузилиши ва ёруғлик интенсивлигининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда бошқарув алгоритми ишлаб чиқилган;
хавф-хатарни аниқлаш жараёнини бошқаришда видеотасвирнинг майдон яхлитлиги бузилиши ва гистограммани нормаллаштириш асосида ёруғлик интенсивлигининг ўзгариши модели ишлаб чиқилган;
хавф-хатарларни аниқлаш тизимида видеотасвир майдони яхлитлиги бузилиши ва ёруғлик интенсивлиги ўзгарган соҳани ажратишда кадрлар фарқи ҳамда масофани квадратлаш асосида оптимал чегаравий контурлар сонини минималлаштириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ранг модели билан филтрланган яхлитлик бузилган соҳанинг динамик ўзгариши ҳамда фазо-вақт муносабатлари бўйича ёнғинни аниқлаш жараёнини бошқариш тизимининг алгоритм ва дастурий модуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Видеотасвирларда майдон яхитлиги бузилиши ва ёруғлик интенсивлиги ўзгариши асосида хавф-хатарни аниқловчи таклиф этилган модел, алгоритм ва дастурий модуллари асосида:
видеокузатув тизимларида хавф-хатарли ҳолатларни аниқлаш учун компютерли кўришга асосланган видеотасвирларнинг яхлитлигини бузилиши ва ёруғлик интенсивлигининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда бошқарув алгоритмининг дастурий воситаси Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида ўрмон хўжалиги ҳудудларини ёнғин каби ҳолатларни эрта аниқлашда видеокузатув операторига кўмаклашиш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-апрелдаги 33-8/2620-сон маълумотномаси). Натижада ёнғинга ўхшаш ҳолатларни автоматик аниқлаш видеокузатув операторининг ишлаш вақтини 10-12% га қисқартириш ва иш унумдорлигини 3-5% га ошириш имконини берди;
хавф-хатарларни аниқлаш тизимида видеотасвир майдони яхлитлиги бузилиши ва ёруғлик интенсивлиги ўзгарган соҳани ажратишда кадрлар фарқи ҳамда масофани квадратлаш асосида оптимал чегаравий контурлар сонини минималлаштириш алгоритмининг дастурий воситаси Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги Жиззах шаҳар 32-сонли ДМТТ да ҳудудни видеомониторинг қилиш тизимида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-апрелдаги 33-8/2620-сон маълумотномаси). Натижада видеотасвирларда ёрқинликнинг кескин ўзгариши ҳолатларида ёнғин белгиларини автоматик равишда аниқлаш кўрсаткичи оддий видеокузатув тизимига нисбатан 1.4 баробарга ошириш имконини берган;
ранг модели билан филтрланган яхлитлик бузилган соҳанинг динамик ўзгариши ҳамда фазо-вақт муносабатлари бўйича ёнғинни аниқлаш жараёнини бошқариш тизимининг алгоритмининг дастурий модуллари “ЎзТрансгаз” АЖ “Зирабулоқ МГҚБ”да видеокузатув тизимларида ҳудудни паст ёрқинлик шароитларида ёнғин белгиларини эрта аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 23-апрелдаги 33-8/2620-сон маълумотномаси). Натижада видеотасвирда кам ёруғлик ва иссиқлик режимидаги ўзгаришлар каби ёнғинга ўхшаш вазиятларни автоматик равишда аниқлаш видеокузатув операторининг иш унумдорлигини 5% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish