Sayt test rejimida ishlamoqda

Турманов Бекзод Ҳамроевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диполяр квант газларида ночизиқли тўлқинларнинг динамикаси”, 01.04.02 – “Назарий физика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/FM280.
Илмий раҳбар: Байзаков Бахтиёр Байзакович, физика математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Физика-техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий Университети, DSc.03/30.12.2019.FM.01.09.
Расмий оппонентлар: Явидов Бахрам Янгибаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Таджимуратов Садулла Шамуратович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ядро физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Параметрик резонанс ҳодисаси ёрдамида Фарадей тўлқинларининг юзага келишини ўрганиш ва система параметрлари учун нотурғунлик соҳасини аниқлаш; ночизиқлиликнинг юқори тартибли ҳадлари ҳисобга олинганда системада стационар когерент кристаллар юзага келиши кўрсатиш; бир компонентли диполяр Бозе-Эйнштейн конденсатида солитон бирикмаларининг боғланган ҳолатлар ҳосил қилишини ва унинг динамикасини ўрганиш;
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
Атомларнинг диполяр ўзаро таъсирлашув даврий ўзгарганда системада Фарадей тўлқинлари билан боғлиқ зичлик модуляцияси юзага келиши аниқланди. Элементар ғалаёнланиш спектрида ротон модаси мавжуд бўлганда ҳосил бўладиган зичлик тўлқинлари билан фақатгина фонон модаси бўлгандаги зичлик тўлқинларидан фарқланиши аниқланди. Биринчи ҳолатда ҳосил бўладиган зичлик тўлқинлари бир-бири билан аралашиб тепки (биений) андазани ҳосил қиладиган бир нечта фазовий даврий тўлқинларнинг суперпозицияси шаклида намоён бўлса, кейинги ҳолатда эса зичлик модуляцияси монохроматик тўлқинга яқиндир.
Уч атомли итарувчи хусусиятдаги контакт ўзаро таъсирлашуви ёки квант флуктуациясининг стабиллаштиш эффектлари квази-бир ўлчамли диполяр БЕК да когерент кристалларнинг мавжуд бўлишида муҳимлигини кўрсатилди.
Квази-бир ўлчамли БЕК да атомлар орасидаги узоқ масофадан тортишиш характеридаги ўзаро таъсирлашув эффектлари сабабли ёрқин солитонларнинг боғланган ҳолатларни ҳосил қилиши аниқланди. Икки солитонли боғланган ҳолатнинг тўлқин формаси вариацион яқинлашув орқали аниқланди. Икки солитонли молекуланинг боғланиш узунлиги вариацион метод асосида ҳисобланди. Диполяр ўзаро таъсирлашув кучи резонанс частотада даврий ўзгарганида икки солитонли молекуланинг мустақил эркин солитонларга ажралиб кетиши мумкинлиги кўрсатилди. Солитон молекуласининг резонанс частотаси вариацион метод ёрдамида баҳоланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ушбу диссертацияда олинган натижалар (счолар.гоогле.cом сайти маълумотларига кўра) бошқа 26 та (2024 йил март) илмий мақолаларда ишлатилган ва иқтибос келтирилган. Қуйида нуфузли халқаро журналларда чоп этилган бундай нашрларнинг бир нечтасини санаб ўтамиз.
-Диполяр квант газларида зичлик тўлқинларининг ҳосил бўлиши ишига қуйидаги илмий мақолаларда ҳавола келтирилган: Л. Брито, Л. Томио, А. Гаммал, Фарадай wавес он а буббле-траппед Босе-Эинстеин-cонденсед бинарй михтуре, Пҳйс. Рев. А 108, 053315 (2023); Л. C. Переира эт ал., Стабилитй оф маттер-wаве солитонс ин қуаси-1д Босе-Эинстеин cонденсатес траппед ин Посчл-Теллер потентиал субжеcт то периодиc пертурбатионс тҳроугҳ а нумериcал аппроач, Проc. Роман. Аcад. А 21, 237 (2020).
-Квази-бир-ўлчовли диполяр когерент кристалларнинг тебраниши ишида олинган асосий натижаларга қуйидаги илмий мақолаларда ҳавола берилган: С. Ли, У. Н. Ле, Ҳ. Саито, Лонг-лифетиме суперсолид ин а тwо cомпонент диполар Босе-Эинстеин cонденсате, Пҳйс. Рев. А 105, Л061302 (2022); Л. Э. Ёунг-С. анд С. К. Адҳикари, Диполе-моде анд сcиссорс-моде осcиллатионс оф а диполар суперсолид, Пҳйс. Рев. А 107, 053318 (2023); З. Ши, Л. Қин, Ф. Бадшаҳ, Й. Зҳоу, анд Ҳ. Ҳуанг, Фарадай паттерн форматионс ин темпораллй дривен Рйдберг-дрессед Босе-Эинстеин cонденсатес, Пҳйс. Рев. А 108, 063317 (2023); П. Жуҳасз эт ал., Ҳоw то реализе а ҳомогенеоус диполар Босе гас ин тҳе ротон региме, Пҳйс. Рев. А 105, Л061301 (2022).
-Диполяр Бозе-Эйнштейн конденсатидаги икки солитон молекуласининг тебраниш спектри ишига қуйидаги илмий мақолаларда ҳавола келтирилган: И. Орешников эт ал., Черенков радиатион анд сcаттеринг оф эхтернал дисперсиве wавес бй тwо-cолор солитонс, Пҳйс. Рев. А 106, 053514 (2022); К. Мукҳержее эт ал., Cлассиcал-линеар-чаин беҳавиор фром диполар дроплец то суперсолидс, Пҳйс. Рев. А 107, 043319 (2023); С. М. Монири эт ал., Тҳрее-бодй анд Cоуломб интераcтионс ин а қуаси тwо-дименсионал диполар Босе-cонденсед гас, Анналс оф Пҳйсиcс, 438, 168788 (2022); Л. Қин эт ал., Стабле ҳигҳ-дименсионал wеак-лигҳт солитон молеcулес анд тҳеир аcтиве cонтрол, Ласер анд Пҳотониcс Ревиеwс, 16, 2100297 (2022).

Yangiliklarga obuna bo‘lish