Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтамишев Ботир Қўнишевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Пахта тозалаш корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишнинг илмий асослари, 05.05.07 – Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2016.2.Т682  
Илмий маслаҳатчи: Исаков Абдусаид Жалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Ашираф, техника фанлари доктори, профессор; Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор; Музаффаров Шавкат Мансурович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Пахта саноати илмий маркази АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг мавжуд технологик жараёнларини таҳлил қилиш асосида, пахта сортлари кўрсаткичларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, пахта хом ашёсига ишлов бериш босқичида - тола ва чигитларнинг табиий сифатларини сақлаш орқали, технологик қурилмаларни энергия самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
пахта тозалаш корхоналарида пахтанинг сортлари бўйича қайта ишлашга тайёрлаш жараёнларида энергия сарфи меъёрларини ҳисоблаш, пахтани етиштиришдан қайта ишлашгача бўлган даврдаги сарф бўладиган энергия сиғимини ва электр энергияси истеъмолини баҳолашнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
пахтани сортларини ҳисобга олган ҳолда ва уларни қайта ишлаш жараёнида электр энергия истъемолига таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаш ва баҳолаш ҳамда пахта хом ашёсининг умумий тузилишини тавсифловчи математик моделлари ва алгоритмлари тузиш босқичлари ишлаб чиқилган, моделлаштириш натижаларини тасдиқловчи ва янги назарий хусусиятларнинг адекватлигини ифодаловчи экспериментал маълумотлар базаси яратилган;
пахта тозалаш тармоқларида технологик машина ва жиҳозларнинг энергетик таснифлари, иш режимлари ва уларнинг эксплутациявий муаммоларини аниқлаш ва улардан фойдаланишда энергия самарадорлигини оширишнинг ишлаб чиқариш қурилмаларининг оптимал режимларини ўрнатиш билан боғлиқ илмий асосланган усуллари яратилган;
пахта тозалаш корхоналарида юқори даражадаги назорат қилинадиган энергетик параметрларнинг ноаниқлиги ва жараёнларнинг мураккаблиги туфайли, ўзгарувчан режимдаги корхоналарда истъемол қилинадиган қувватларни шакллантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг энергия сиғимини тўлиқ баҳолаш ва электр энергия истъемолини меъёрлаштириш усулларини муҳандислик ҳисобларини амалга ошириш асосида бошқарув алгоритмлари  ишлаб чиқилган;
частотали ўзгартиргичларни пахта тозалаш корхонасининг асосий жин ва пневмотранспорт қурилмасининг электр двигателларига қўллаш орқали қурилмаларга хом ашёнинг бир маромда тушишини таъминлаб бериш ҳисобига энергия самарадорлигига эришишни асослаб берилган, яъни асосий қурилмаларнинг компонентлари ўртасида юк тақсимоти мутлақ коммутация барқарорлиги майдони аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта тозалаш саноати корхонаси энергия самарадорлигини қурилмаларнинг оптимал ишлаш режимларини белгилаш ва асосий қурилмалар жин ва пневмотранспорт электр двигателларига частота ўзгартиргичларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 пахтани қайта ишлаш жараёнида асосий технологик машиналарнинг энергия истеъмолининг тизимли тахлили асосида ишлаб чиқилган математик моделлардан Пахта-тўқимачилик кластерлар уюшмаси тизимидаги пахтани қайта ишлаш корхоналарида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Пахта-тўқимачилик кластерлар уюшмасининг 2024 йил 07 мартдаги №04/11-118-сонли маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш корхоналарида электр энергиясидан оқилона фойдаланишнинг  илмий услубий асосларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
пахтани етиштиришдан бошлаб то қайта ишлашгача бўлган даврда сарф бўладиган энергия сиғимини ҳисоблаш ва шу асосда қурилмаларнинг оптимал ишлаш режимларини белгилаш усуллари Жиззах вилояти пахта-тўқимачилик кластерларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлар уюшмасининг 2024 йил 07 мартдаги №04/11-118-сонли маълумотномаси). Натижада корхоналарда энергия сарфи миқдорини 10 % гача тежашга эришилган.
Жин ва пневмотранспортларнинг электр двигателларига частота ўзгартиргичлар Дўстлик пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси пахта-тўқимачилик кластерлар уюшмасининг 2024 йил 07 мартдаги №04/11-118-сонли маълумотномаси). Натижада асосий қурилмаларнинг иш унумдорлигининг паспортига мос ишлатиш орқали йилига 334,8 минг кWт.соат электр энергиясини тежаш орқали 150 660 000 (бир юз эллик миллион олти юз олтмиш минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish