Sayt test rejimida ishlamoqda

Жавлиев Сирожиддин Суюновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Машинасозлик мақсадларида тебранишни ютувчи композицион полимер материаллар ва қопламаларнинг самарали таркибилари ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Т736.
Илмий маслаҳатчилар: Негматов Сайибжан Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Абед Нодира Сайибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, техника фанлари доктори, профессор; Каримов Камолхон Аббосович, техника фанлари доктори, профессор; Юлчиева Сурайё Бахрамовна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинасозлик мақсадларида тебранишни ютувчи композицион полимер материалларнинг самарали таркибини ва улар асосида қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
резонанс ва энергия усулларини биргаликда қўллаш орқали ўзаро киришувчан полимер тўрлар хосил қилуви гетерофазали полимер тизимларнинг ёпишқоқ-эластик хусусиятларини ўрганиш усули назарий жиҳатдан асосланган;
ўзаро киришувчан полимер тўрларнинг юқори-эластик хусусиятлари сезиларли даражада таркибий қисмларнинг сегрегaция даражасига ва тизим ҳосил бўлиш кинетикасига боғлиқлиги аниқланган, ҳарорат ва компонентларининг турли нисбатларида ўзарокиришувчан полимер тизимни механик йўқотиш коэффициенти ва эластиклигининг динамик модули ўртасида ҳамда механик йўқотиш коэффициенти ва тизимдаги компонентларнинг ажралиш даражаси ўртасидаги боғлиқлиги аниқланган;
массанинг таркибий қисми бўлган, гетероген бир ҳил бўлмаган материал сифатида кўрилаётган органоминерал тўлдирувчилар ва полимер боғловчи моддаларнинг тузилиши, тури, таркиби ва нисбатига қараб, тебранишларни ютувчи композицион полимер материалларининг асосий физик-механик хусусиятлар ва ўзгариши қонуниятлари аниқланган.
эпоксидли композиция таркибига кукунли эластомерларнинг киритилиши, эластиклик модули ва ёпишқоқликни бироз пасайтириб, тебранишларни ютувчи композицион полимер материалларнинг юқори эластик хусусиятларини сезиларли даражада яхшилаши ва эластиклик қобилияти туфайли зарбга чидамлиликни сезиларли даражада ошириши асосланган;
импорт қилинган тебранишни ютувчи материалларга нисбатан юқори демпфирловчи, физик-механик ва эксплуатацион хусусиятларга эга ва пахтани қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш биносидаги иш жойларида шовқин даражасини 7-24 дБ гача пасайтириш имконини берувчи тебранишни ютувчи композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг афзалликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Машинасозликда тебранишни ютувчи композицион полимер материаллар, ўзаро киришувчан полимер тизимлар ва улар асосидаги қопламаларнинг самарали таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган тебранишни ютувчи композицион полимер материаллар арра тишли пахта тозалаш машиналари ишчи қисмларининг юпқа деворли металл конструкцияларига қоплама сифатида Пискент кластерига тегишли «Real Agro Cotton» МChJга “Пискент пахта тозалаш заводи” АЖ вa Қамаши кластери «Qamashi Textile» MChJга тегишли “Қамаши пахта тозалаш заводи” АЖда амалиётга жорий этилган (“PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI”нинг 2023 йил 18 декабрдаги 02-11/566-сон маълумотномаси). Натижада, пахта толаларини механик титилишини 0,5-0,8% гача, пахта уруғларининг шикастланишини 0,8-1,2% гача ва арра тишларининг емирилишини 50% га камайтирииш имконини берган;
ўзаро киришувчан тизимлар асосида ишлаб чиқилган тебранишларни ютувчи композицион полимер қоплама Пискент кластери «Real Agro Cotton» МChJга тегишли  “Пискент пахта тозалаш заводи” АЖ вa Қамаши кластери «Qamashi Textile» MChJга тегишли “Қамаши пахта тозалаш заводи” АЖда пахта тозалаш ва линтер корпуслари юзасига жорий этилган (“PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI” АЖнинг 2023 йил 18 декабрдаги 02-11/566-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш биноларида шовқин даражаси 7-24 дБ га камайтириш, пахта тозалаш машина ва механизмларининг маҳсулдорлигини 7-14% гача ошириш ва электр энергияси истеъмолини 5-8% га камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган композицион полимер қопламалар тебраниш шароитида ишлайдиган Пискент кластери «Real Agro Cotton» МChJга тегишли  “Пискент пахта тозалаш заводи” АЖ вa Қамаши кластери «Qamashi Textile» MChJга тегишли “Қамаши пахта тозалаш заводи” АЖда пахта тозалаш машиналарининг тозаловчи воситалари ва ишчи органлари, вентилляторлар ва корпусларининг сирт юзаларида амалиётга жорий этилган (“PAXTASANOAT ILMIY MARKAZI” АЖнинг 2023 йил 18 декабрдаги 02-11/566-сон маълумотномаси). Натижада, қуритиш-тозалаш цехларидаги шовқин даражасини 7-24 дБА га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish