Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайназаров Собиржон Қахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мохов касаллигини сулфон препаратлари ва комплекс дори терапияси ёрдамида даволаш самарадорлигини морфологик жиҳатдан асослаш” 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам:  B2022.4.PhD/Tib 3179.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаб Исраилович, тиббиёт фанлари доктори,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти хузуридаги PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Назиров Сирожидин Назирович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Тожикистон Республикаси)
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Моховни дори-дармонлар билан комплекс даволашнинг олдинги сулфон препаратлари ёрдамида даволашдан фарқини ва солиштирганда рецидив ҳолатларининг вужудга келишининг патоморфологик белгиларини баҳолаш ва такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тери дермасида мохов лепраматоз ва туберкулоид шакллари тугунчаси ташкил топишининг гистогенетик жихатлари  ҳақидаги маълумотлар  келажакдаги проспектив прогнозини ёритиши аниқланган;
моховнинг хар хил шакллари билан сулфанол дорилар билан даволанган гуруҳда лепраматоз, туберкулоид ва лепраматоз шаклларида тугунчаларнинг кескин кичрайганлиги ва таркибида  репаратив регенрацияни морфологик белгилари бўлган моноцито-макрофагал, гистиоцитар, ретикуляр ва лимфоид ҳужайралар билан инфилтрацияланиш пайдо бўлишига ва касалликни тузалиш даврини қисқарганлиги исботланган;
комплекс дори-дармонлар таъсирида моховнинг лепраматоз, туберкулоид формалари тугунчаларининг ҳажмий жиҳатдан кескин кичиклашганлиги жараёнда репаратив регенерация   ривожланганлигини аниқланган;
сулфон гуруҳ дорилар билан даволангандан кейин мохов тугунчаси кўпикли макрофаглар миқдори камайгани, уларнинг ўрнига фаол макрофаглар, лимфоцитлар ва плазматик ҳужайралар кўпайганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 17 майдаги хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тери дермасида мохов лепраматоз ва туберкулоид шакллари тугунчаси ташкил топишининг гистогенетик жихатлари  ҳақидаги маълумотлар  келажакдаги проспектив прогнозини ёритиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тери дермасида мохов лепраматоз ва туберкулоид шакллари бўйича беморларнинг клиник анамнестик тахлили бўйича олинган маълумотлар ва лаборатор маълумотларини тахлили  асосида  ретроспектив таққослаш орқали беморлар яшовчанлигини клиник-морфологик асослаш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган натижаларнинг амалиётга қўлланилиши асосида, тери дермасида мохов лепраматоз ва туберкулоид шакллари морфологик ўзгаришлар асосида  клиник морфологик ташхислаш, оғир асоратлар ва мехнатга лаёқатлиликни йўқотишга олиб келувчи омилларни олдиндан прогнозлаш уларга қарши профилактик чора тадбирларни қўллаш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тери дермасида мохов лепраматоз ва туберкулоид шакллари билан оғриган беморларни яшовчанлик даражасини бахолаш асосида касаллик сабабли юз берган оғир асоратларининг диффернциал диагностика муддатини қисқаришига олиб келганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси аҳолисида тарқалган мохов касаллигини  охирги 20 йилликда 0,8 баробардан  2,1 баробаргача ошганлиги аниқланиб, жами моховнинг хар хил шакллари билан хасталанган беморлар 224 тани ташкил этиб, ташхислаш ва даволаш тактикасини ўзгартирилишидан кейинги стационар даврни 35% га қисқаришини, хар бир беморда ўртача 6 ойлик даволаш муддатини  2 ойга қисқаришига олиб келган. Бу эса, хар бир беморни  лепрозорияда озиқ овқат учун кетадиган  1814463 сўм ўрнига 1179400 сўм  сарфланишига олиб келган. Давлат бюджетидан хар бир бемор учун сарфланадиган  635062 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. (Қорақалпоғистон республикаси лепрозория  касалхонаси  14.07.2023 йилдаги № 61 сонли маълумотномасига асосан прейскурант нархлари бўйича хисобланган).  Хулоса: Ўзбекистон Республикаси аҳолисида мохов касалликларини турлича шакллари бўйича давоаш мудадатини 60 кунга қисқариши ва  бу  кўрсаткич ўз навбатида хар бир бемор озиқ овқати учун сарфланадиган  635062 сўмни давлат бюджетидан  иқтисод қилиш имконини беради. Худайназаров С.Қ.нинг “Мохов касаллигини сулфон препаратлари ва комплекс дори терапияси ёрдамида даволаш самарадорлигини морфологик жиҳатдан асослаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2022 йил «19» октябрдаги 8и-з/556-сонли хати  юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: моховнинг хар хил шакллари билан сулфанол дорилар билан даволанган гуруҳда лепраматоз, туберкулоид ва лепраматоз шаклларида тугунчаларнинг кескин кичрайганлиги ва таркибида  репаратив регенрацияни морфологик белгилари бўлган моноцито-макрофагал, гистиоцитар, ретикуляр ва лимфоид ҳужайралар билан инфилтрацияланиш пайдо бўлишига ва касалликни тузалиш даврини қисқарганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мохов касаллигини даволашда қўлланилган сулфанол дорилар таъсирида ҳам лепраматоз, ҳам туберкулоид формалари тугунчалари ҳажми кичиклашганлиги, таркибида кўпикли ҳужайралар миқдори камайиб, моноцито-макрофагал, гистиоцитар, ретикуляр ва лимфоид ҳужайралар билан инфилтрацияланиш пайдо бўлганлиги даволаш ва реабилитация даврини одатдаги 180 кундан  120 кунга қисқарганлиги ва беморлар хаётини тез иштимоий хаёт тарзига қайтишига олиб келди. Жумладан юқоридаги маълумотлар бўйича олинган тахлил натижалари, сулфанол дорилари билан даволаш тактикасини қўллаш орқали касалликни  даволаниш давомийлигини 3 мартагачам қисқартириш  имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси ССВ қарашли Республика патологик анатомия маркази 03.01.2024 й,  7/У  -сон буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси ССВ туманлараро 2-сон тери таносил касалликлари диспансери 12.01.2024 й; 23-сонли буйруқлари билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги мохов касаллигини даволашда қўлланилган сулфанол дорилар таъсирида  лепраматоз ва туберкулоид турларини даволаш, анаънавий даволашга нисбатан, беморларнинг  даволаниш муддатини 180 кундан 120 кунга қисқарганлигини ва беморларда мехнатга лаёқатлилик кўрсаткичини  тез орада қайта тикланиши ва иштимоий хаёт тарзига  тез орада қайтиши, оғир асоратларни деярлик учрамаслигига ва оғир асорталарни енгиб ўтиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Мохов касаллигини даволашда қўлланилган сулфанол дорилар таъсирида лепраматоз ва туберкулоид турларини даволаш, анаънавий даволашга нисбатан, беморларнинг  даволаниш муддатини 180 кундан 120 кунга қисқарганлигини  одатда шу бугунгачам  сарфланаётган 1999133 сўм ўрнига биз томондан тавсия этилган усулда 1299436 сўм сарфланишига олиб келган. Бу эса, хар бир мохов билан  хасталанган бемор учун сарфланадиган харажатни  699696 сўмга қисқарганлиги ва  ушбу суммани давлат бюджетидан иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса, хар бир даволанаётган беморнинг жами  ташхислаш ва даволаш учун сарфланаётган 1999133 млн сўмдан  1299436 сўмга қисқарганлиги, ва хар бир бемор учун 699696 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Худайназаров С.Қ. нинг “Мохов касаллигини сулфон препаратлари ва комплекс дори терапияси ёрдамида даволаш самарадорлигини морфологик жиҳатдан асослаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил «19» октябрдаги 8и-з/556-сонли хати  юборилган.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: комплекс дори-дармонлар таъсирида моховнинг лепраматоз, туберкулоид формалари тугунчаларининг ҳажмий жиҳатдан кескин кичиклашганлиги жараёнда репаратив регенерация   ривожланганлигини аниқланган Илмий янгиликнинг аҳамияти: комплекс дори-дармонлар таъсирида моховнинг лепраматоз, туберкулоид формалари тугунчаларининг ҳажмий жиҳатдан кескин кичиклашганлиги жараёнда репаратив регенрация кескин ривожланганлигини  даволаниш муддатини 4/1 муддатга камайишига олиб келиши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Ўзбекистон Республикаси ССВ қарашли Республика патологик анатомия маркази 03.01.2024 й, 7/У -сон буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси ССВ туманлараро 2-сон тери таносил касалликлари диспансери 12.01.2024 й; 23-сонли буйруқлари билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:   Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри. Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолисида тарқалган мохов касаллигини морфологик  ўзгаришлари асосида олинган натижалар тахлили бўйича ташхислаш ва даволаш тактикасини белгилаш орқали, кутилаётган оғир асоратлар ва касалликни узоқ вақт давом этишини кескин  35 % га  камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Моховни комплекс дори-дармонлар даволаш таъсирида, моховнинг лепраматоз, туберкулоид формалари тугунчаларининг ҳажмий жиҳатдан кескин кичиклашганлиги, ушбу касалларга кўрсатиладиган  ўрта тиббий хизматчиларнинг 6 ой учун сарфланадиган  2450838 сўмни (408473х6 ой) 1593044 сшмга  қисқариши ва ўрта тиббий персонал хизматини хам шунга монанд равиш да қисқаришига олиб келган. Натижада, хар бир бемор учун ўртача 857793 сўмни давлат бюджетидан иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Моховни комплекс дори-дармонлар даволаш таъсирида, моховнинг лепраматоз, туберкулоид формалари тугунчаларининг ҳажмий жиҳатдан кескин кичиклашганлиги, хар бир беморга тавсия этилган усул орқали хар бир бемор учун сарфланадиган  857793 сўмни  иқтисод қилиш имконини берган. Худайназаров С.Қ. нинг “Мохов касаллигини сулфон препаратлари ва комплекс дори терапияси ёрдамида даволаш самарадорлигини морфологик жиҳатдан асослаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил «19» октябрдаги 8и-з/556-сонли хати  юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: сулфон гуруҳ дорилар билан даволангандан кейин мохов тугунчаси кўпикли макрофаглар миқдори камайгани, уларнинг ўрнига фаол макрофаглар, лимфоцитлар ва плазматик ҳужайралар кўпайганлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: қалқонсимон без ўсмаларини текширишда  морфометрик тахлил натижалари бўйича олинган маълумотлар асосида беморни даволаш тактикаси, касалхонадаги мурожати ва  касалхонадаги муддатини белгилашда, олдиндан кутилаётган проспектив бахо бериш, кутилаётган асоратларни олдини олиш, конкрет даво режасига йўналтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Ўзбекистон Республикаси ССВ қарашли Республика патологик анатомия маркази 03.01.2024 й,  7/У -сон буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси ССВ туманлараро 2-сон тери таносил касалликлари диспансери 12.01.2024 й; 23-сонли буйруқлари билан  амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри. Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолиси  орасида мохов билан касалланишнинг турли шаклларидаги морфологик ўзгаришларини  морфометрик текшириш орқали рақамларга таянилган кўрсаткичларини ифодалаш орқали, беморларни стандарт даволаш усулларидан воз кечилганлиги ва морфометрик тахлил натижаларидаги  рақамли кўрсаткичлар орқали балларда келтирилган клиник морфологик  даражасига қараб ташхислаш ва даволашни тактик усули танланилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри. Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари  ахолисидаги мохов касаллигини  даволашга бўлган кўрсатмалар, морфометрик рақамларга асосланган клиник морфологик  даражаларига қараб,  битта беморни 180 кун давомида ўртача даволаниши учун сарфланадиган  4222069 сўмни ўртача 35% га қисқариши ва хар бир бемордан ўртача  2744344 сўм сарфланишига олиб келган. Бу эса, ўртача мохов билан хасталанган беморларни  120 кун  муддатда,  биз таклиф этган усулда даволаниши орқали, 1477724 сўм маблағни давлат бюджетидан  иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри. Тошкент вилояти, Фарғона водийси вилоятлари, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолисида мохов касаллигини даволаш учун сарфланадиган умумий сарф харажат бўлган 4222069 сўмни ўрнига бизнинг усулда, ўртача 2744344 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Худайназаров С.Қ.нинг “Мохов касаллигини сульфон препаратлари ва комплекс дори терапияси ёрдамида даволаш самарадорлигини морфологик жиҳатдан асослаш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2022 йил «19» октябрдаги 8и-з/556-сонли хати  юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish