Sayt test rejimida ishlamoqda

Лутфуллаева Гулноза Умриллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетни 1-тури билан касалланган беморларда кохлеовестибуляр бузилишларни ташхислаш ва реабилитациясини такомиллаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.1.PhD/Tib3285.
Илмий раҳбар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Жахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джамалудинов Юнускади Асхабалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Доғистон).
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қандли диабет 1-турида кузатилган кохлеовестибуляр бузилишларни ташхисот ва реабилитация тадбирлари алгоритмини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда эшитиш ва вестибуляр анализаторларнинг периферик ва марказий қисмларидаги узгаришлар ассосланган;
қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда аудиологик ва вестибулометрик узгаришлар қандли диабетнинг давомийлиги ва компенсация босқичига қараб унинг клиник кўринишларини хусусиятлари билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги исботланган;
илк бор қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда эшитиш анализаторининг периферик ва марказий қисмлари бузилишларини ҳар томонлама баҳолаш асосида клиник-ташхисот ва реабилитация тадбирлари алгоритми ишлаб чиқилган;
қандли диабетнинг 1-турида кохлеовестибуляр бузилишларнинг ривожланишига кўра хавф гуруҳларини шакллантиришга имкон берадиган мезонлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 23 апрелдаги 32-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2024 йил 20 апрелдаги 2982-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда эшитиш ва вестибуляр анализаторларнинг периферик ва марказий қисмларидаги узгаришлар ассосланган. Ўтказилган тадқиқотларда қандли диабет 1-турида эшитиш ва вестибуляр анализаторларнинг периферик ва марказий бўлимларидаги бузилишларни тавсифловчи клиник ва функционал кўрсаткичларни ўрганиш дастлабки бузилишларни кўрсатувчи асосий параметрларни ажратишга ҳамда даволаш ва реабилитация тадбирлари алгоритмини шакллантиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қандли диабет билан касалланган беморларнинг асосий касаллигини коррекцияловчи терапия пайтида динамик ўзгаришларни кўрсатадиган ва клиникадан олдинги босқичда эшитиш анализаторидаги сенсоневрал бузилишларни ташхислаш имконини берувчи асосий аудиологик кўрсаткичлар 8кГц дан 16кГц гача частота диапазонидаги тонал бўсағали аудиометриянинг маълумотлари ва  ҚЯЭЧП лар I ва V асосий чўққиларининг кўрсаткичлари ҳисобланиши асосида терапевтик аралашувларнинг овозни идрок этиш кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш ва уларнинг эшитиш анализаторининг сенсор тузилмаларига таъсирини баҳолаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Самарқанд Давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг  2024 йил 22 февралдаги 13-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморлар эшитиш анализаторининг периферик ва марказий қисмларини тавсифловчи маълумотларнинг таҳлили асосида асосий касалликнинг давомийлиги мезони ажратилган. Бундан ташқари, касалхонада бўлган беморларда коррекцион терапиянинг мавжудлигини ҳисобга олиниб, ушбу ҳолат терапевтик аралашувларнинг овозни идрок этиш кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш ва уларнинг эшитиш анализаторининг сенсор тузилмаларига таъсирини баҳолаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1. Замонавий ва арзон усуллар ёрдамида Қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда бошланаётган кохлео-вестибуляр бузилишларни эрта аниклаш хамда уларни эрта даволаш касалликдан кейинги реабилитация даврини қисқартириш имконини берди. Бу бошқа қўшимча текширув ва муолажалардан ўтишни ва бу текширувларга кетадиган сарф харажатларни иқтисод қилинишига олиб келди. 2) Қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда эшитиш ва вестибуляр анализаторларнинг периферик ва марказий қисмлари патологиясини ташхислаш ва реабилитацияси такомиллаштирилган ва бу билан дори дармонга кетадиган сарф харажат иқтисод қилинган. Хулоса: Қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморлар эшитиш анализаторининг периферик ва марказий қисмларини тавсифловчи маълумотларнинг таҳлили асосида асосий касалликнинг давомийлиги мезони, терапевтик аралашувларнинг овозни идрок этиш кўрсаткичларига таъсири аниқланган ва уларнинг эшитиш анализаторининг сенсор тузилмаларига таъсири баҳоланган. Бунинг натижасида бу гуруҳ беморларни ташхислашда қўшимча текширувларга жалб қилиниш олди олиниб, 1 нафар беморга ҳисобига бюджет маблагларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 40000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет 1-турида кузатиладиган кохлео-вестибуляр бузилишларнинг ривожланишида миядаги қон айланишининг сурункали етишмовчилигини роли», «Қандли диабетнинг 1-турида кохлео-вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни прогнозлаш, даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми»  мавзуларида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш ва согломлаштириш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2024 йил 20 апрелдаги 2982-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда аудиологик ва вестибулометрик узгаришлар қандли диабетнинг давомийлиги ва компенсация босқичига қараб унинг клиник кўринишларини хусусиятлари билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қандли диабетни 1-тури билан касалланган беморларни очиқ ва ёпиқ кўзлар билан Ромберг ҳолатида ўрганиш орқали стабилометрия маълумотларининг спектрал таҳлилида статокинезиограмманинг майдони ва узунлиги каби кўрсаткичларнинг, шунингдек, мувозанат функцияси коэффициентининг  асосий касаллик кечишининг шакли ва клиник вариантларига боғлиқлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг  2024 йил 22 февралдаги 13-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Ромберг синамасида очиқ кўзлар билан 72,2±1,8% дан 85,3±1,4% гача, ёпиқ кўзлар билан 55,6±2,4% дан 69,4±2,7% гача, статокинезиограмма узунлигининг 12,7±0,9%га, майдонининг 10,2±1,7% га ошиши сингари мувозанат функцияси коэффициентининг (МФК) динамик ўзгаришларида ҚД 1-тури билан касалланган беморларда вестибуляр бузилишларнинг ривожланиш хавфи аниқланди. Эшитиш ва вестибуляр анализаторларни ўрганиш маълумотларининг олдинги таҳлили натижаларига асосланиб, қуйидаги кўрсаткичларни ўтказиш кераклиги тавсия қилинган: юқори частоталар зонасида бўсағалар таҳлилига урғу берган ҳолда 125 дан 16000 Гц гача кенгайтирилган частота диапазонидаги тонал бўсағали аудиометрия, ҚЯЭЧП кўрсаткичлари; “рухсат бериш назорати” синамаси ва “Ромберг синамаси”ни бажариш билан ўтказилган стабилометрик тадқиқот. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Қандли диабетни 1-тури билан касалланган беморларни очиқ ва ёпиқ кўзлар билан Ромберг ҳолатида ўрганиш орқали стабилометрия маълумотларининг спектрал таҳлилида ретинопатия ва диабетик полинейропатия каби асоратлари эшитиш ва вестибуляр анализаторларда патологик жараёнларнинг дастлабки кўринишларини ифодаланишини эрта ташхислашда прогностик бўлиши мумкинлиги аникланди ва шу асосида реабилитация ўтказилган. Бунинг натижасида қўшимча текширувлар ва асосланмаган даволашга кетадиган сарф харажатлар кескин камайтирилди. Хулоса: Беморларда қандли диабетнинг 1-турини кечиш давомийлиги, қондаги глюкоза даражаси, асосий касалликнинг клиник кўринишлари бошланган пайтдаги беморнинг ёши, ретинопатия ва диабетик полинейропатия каби асоратлари эшитиш ва вестибуляр анализаторларда патологик жараёнларнинг дастлабки кўринишларини ифодаланиши  билан статистик жиҳатдан ишончли ўзаро боғлиқлигини (р≤0,001) аниқлаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 60000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет 1-турида кузатиладиган кохлео-вестибуляр бузилишларнинг ривожланишида миядаги қон айланишининг сурункали етишмовчилигини роли», «Қандли диабетнинг 1-турида кохлео-вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни прогнозлаш, даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми»  мавзуларида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш ва согломлаштириш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2024 йил 20 апрелдаги 2982-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор қандли диабетнинг 1-тури билан касалланган беморларда эшитиш анализаторининг периферик ва марказий қисмлари бузилишларини ҳар томонлама баҳолаш асосида клиник-ташхисот ва реабилитация тадбирлари алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Функционал компьютер стабилометриясининг маълумотлари бўйича мувозанат функцияси ҳолатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган мезонлардан фойдаланиш постурал бузилишларнинг ҳам клиник намоён бўлган, ҳам субклиник шаклларини аниқлашга имкон берди. Биз белгилаган стабилометрик кўрсаткичлар асосида мувозанат ҳолати бузилишининг оғирлик даражасини аниқлаш қандли диабет 1-тури билан касалланган беморларда аудиологик бузилишларнинг шикастланиш даражасини аниқлашга имкон берадиган ташхисот чоралари алгоритмини аниқлашга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг  2024 йил 22 февралдаги 13-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабет 1-тури билан касалланган беморларда эшитиш анализаторининг периферик ва марказий қисмлари бузилишларини ҳар томонлама баҳолаш асосида клиник-ташхисот ва реабилитация тадбирлари алгоритмининг жорий этилиши қандли диабет 1-турида кузатиладиган кохлео-вестибуляр бузилишларнинг ташхислашни оптималлаштиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, мувозанат ва эшитиш қобилиятининг турғун шикастланишини олдини олишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Функционал компьютер стабилометриясининг маълумотлари бўйича мувозанат функцияси ҳолатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган мезонлардан фойдаланиш постурал бузилишларнинг ҳам клиник намоён бўлган, ҳам субклиник шаклларини аниқлашга имкон берган, бунинг натижасида қўшимча текширув усулларини, ҳамда асосланмаган даволаш ўтказиш олди олинди ва бунинг хисобига харажатлар кескин камайтирилди. Беморларда вестибуляр бузилишлар  олди олиниб беморлар койка кунлари 30% га камайди  (1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1050000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган). Хулоса: Қандли диабетнинг 1-турида кохлео-вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни прогнозлаш, даволаш ва реабилитация қилиш алгоритмини киритиш ташхис қўйишда тўғри ёндашиш ва даволаш тактикасини тўғри танлашга сабаб бўлди. Ушбу ташхислаш алгоритми 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1050000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 4200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди, яъни койка кунларини 3,2 камайишига олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет 1-турида кузатиладиган кохлео-вестибуляр бузилишларнинг ривожланишида миядаги қон айланишининг сурункали етишмовчилигини роли», «Қандли диабетнинг 1-турида кохлео-вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни прогнозлаш, даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми» мавзуларида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш ва согломлаштириш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2024 йил 20 апрелдаги 2982-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 1-турида кохлеовестибуляр бузилишларнинг ривожланишига кўра хавф гуруҳларини шакллантиришга имкон берадиган мезонлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Аудиологик ва нейровестибуляр текширувларнинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда, қандли диабетни 1-тури билан касалланган беморларни тактик даволаш ва реабилитация қилиш чораларини шакллантиришда шифокорлар ҳаракатлари алгоритми ҳамда ишлаб қилган прогностик баҳолаш дастури ушбу тоифадаги беморларда кохлеовестибуляр бузилишларнинг профилактикасини оптималлаштиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг  2024 йил 22 февралдаги 13-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Қандли диабетнинг компенсацияланган ва декомпенсацияланган кечиш шаклини тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Шубҳасиз, эндокринолог мазкур ишни умумий амалиёт шифокоридан кўра профессионалроқ тарзда амалга ошириши мумкин. Аммо, тавсия этилган талқинда қандли диабет 1-тури шаклларини ажратиб турадиган жуда оддий белгилар мавжуд бўлганлиги сабабли, алгоритм ҳамда дастур билан ишлаш катта қийинчиликлар туғдирмайди. ҚД 1-тури билан касалланган беморларда кохлеовестибуляр бузилишларнинг ривожланишини прогностик баҳолаш учун компьютер дастури ҚД 1-турида кохлеовестибуляр бузилишларнинг ривожланишига кўра хавф гуруҳларини шакллантиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Амалий соғлиқни сақлаш учун постурал бузилишларни аниқлашнинг бошқа анъанавий усулларига қараганда энг катта қиёсий ташхисот қийматига эга бўлган юкламали синамалар билан бирга функционал компьютер стабилометрияси усуллари қандли диабет 1-тури билан касалланган беморларда апробациядан ўтказилди ва жорий этилди. Функционал компьютер стабилометриясининг маълумотлари бўйича мувозанат функцияси ҳолатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган мезонлардан фойдаланиш постурал бузилишларнинг ҳам клиник намоён бўлган, ҳам субклиник шаклларини аниқлашга имкон беради. Белгилаган стабилометрик кўрсаткичлар асосида мувозанат ҳолати бузилишининг оғирлик даражасини аниқлаш қандли диабет 1-тури билан касалланган беморларда аудиологик бузилишларнинг шикастланиш даражасини аниқлашга имкон берадиган ташхисот чоралари алгоритмини аниқлашга имкон берган. Бунинг натижасида қандли диабетнинг 1-турида кохлео-вестибуляр бузилишларни аниқлаш учун қўшимча текширувларга жалб қилиниш олди олиниб,1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблагларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблагларни 40000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ҚД 1-тури билан касалланган беморларда эшитиш ва вестибуляр анализаторлардаги эрта бузилишларни прогностик баҳолаш учун компьютер дастури қўшимча функционал аудиометрик ва вестибулометрик тадқиқотлар зарурлигига қаратилган. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши қандли диабет 1-турида кузатиладиган кохлео-вестибуляр бузилишларнинг ташхислашни оптималлаштиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, мувозанат ва эшитиш қобилиятининг турғун шикастланишини олдини олишга имкон берди. Ушбу ташхислаш алгоритми 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1050000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди, яъни койка кунларини 3,2 камайишига олиб келди ва иқтисодий самарадорликка эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қандли диабет 1-турида кузатиладиган кохлео-вестибуляр бузилишларнинг ривожланишида миядаги қон айланишининг сурункали етишмовчилигини роли», «Қандли диабетнинг 1-турида кохлео-вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни прогнозлаш, даволаш ва реабилитация қилиш алгоритми»  мавзуларида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш ва согломлаштириш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университети проректори томонидан 2024 йил 20 апрелдаги 2982-сонли хат юборилган.томонидан 27-сон билан 2024 йил 21 февралда тасдиқланган). Ушбу услубий тавсия беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, мувозанат ва эшитиш қобилиятининг турғун шикастланишини олдини олишга имкон беради; қандли диабет 1-турида кохлео-вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларнинг илмий тадқиқотлари натижалари Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилди (Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг  2024 йил 22 февралдаги 13-сонли хулосаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши қандли диабет 1-турида кузатиладиган кохлео-вестибуляр бузилишларнинг ташхислашни оптималлаштиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, мувозанат ва эшитиш қобилиятининг турғун шикастланишини олдини олишга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish