Sayt test rejimida ishlamoqda

Орзиев Иқбол Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда секуляризм омилининг ижтимоий-фалсафий таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fa989
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш. илмий даражаси ва унвони: Дехканов Наримон Бурхонжонович Сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжонович фалсафа фанлари доктори(DSc), доцент; Мусаев Одил Рахматович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ахборотлашган жамиятда секуляризм омилининг жамият ижтимоий барқарорлигига таъсири ҳамда ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
секуляризм омилининг ижтимоий-фалсафий таҳлили орқали ахборотлашган жамият барқарорлиги учун дунёвийлик ва динийлик тамойилларининг экзоген (ижтимоий меъёр) ва эндоген (ижтимоий руҳият) омиллари диалектик алоқадорлигига асосланган конфессионал ва ноконфессионал жараёнлар уйғунлигини таъминлаш ҳамда жамиятнинг маънавий ҳаётини рационализация қилишнинг ижтимоий шакли сифатидаги ҳолати қиёсий ўрганилган;  
ахборот технологияларининг ижтимоий барқарор ривожланиш ҳамда инсон ахлоқий тарбияси ва ахборот маданиятининг конструктив фаолиятига боғлиқлиги, дунёвийлик ва динийликнинг яхлитлиги ўзликни англаш ҳамда плюралистик жамиятнинг шаклланишига олиб келувчи рационал ечим эканлиги тадрижий равишда очиб берилган;
ахборотлашган жамиятда секуляризм омилининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида инсон ахлоқий тарбияси ва ахборот маданиятининг конструктив фаолиятига боғлиқ параметрларининг ижтимоий маконнинг конфессиялараро толерантлик векторида уйғунлашиш даражаси кишиларда плюриалистик тафаккурни шакллантирувчи рационал ечим эканлиги босқичма-босқич ёритилган;
ахборотлашган жамиятнинг барқарор ривожланишида дунёвийликка хос ижтимоий (юмшоқ куч (Софт поwер), медиа толерантлик, эркинлик иллюзияси, виртуал чегара) технологиялар инсон ва жамият экзистенсиясига боғлиқ потенсиал ижтимоий (конфликтоген ижтимоий вазият, социал катаклизм каби) хавфларни рационал ечимга йўналтирувчи прагматик ёндашув эканлиги факторли таҳлил асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда динийлик ва дунёвийлик уйғунлигининг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
диссертациянинг ахборотлашган жамият барқарорлигини таъминлашда дунёвийлик ва динийлик тамойилларининг экзоген (ижтимоий меъёр) ва эндоген (ижтимоий руҳият) омиллари фуқаролик жамиятининг барқарор ривожланишини таъминлашига доир хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий – маънавий тадқиқотлар институти томонидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлари дастурининг  В- йўналиши Жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш масалалари 22-банди Жамият ҳаётида юз бераётган турли ижтимоий масалаларни таҳлил қилиш учун подкаст (аудио, видео маҳсулот) форматидаги лойиҳани ишга туширишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий – маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 6-июлдаги 247-сон маълумотномаси). Натижада, конфессионал ва ноконфессионал жараёнлар уйғунлигини таъминлашга ҳамда жамиятнинг маънавий ҳаётини рационализация қилишга оид тарғибот дастурларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
жамиятда сакрализация ва ижтимоий десекуляризацион омиллари ижтимоий маконда сивилизация ва конфессиялараро мувозанатни таъминлашга оид илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “Оилавий ҳамжиҳатлик, кексаларга ҳурмат ва болаларга ғамхўрлик, барқарор турмуш тарзи, репродуктив саломатликка қаратилган тарбиявий ишларни жадаллаштириш” каби вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг 2023-йил 6-июлдаги 1-265-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда маънавий-руҳий ҳодисаларнинг инсоннинг табиий ҳолатига таъсирини очиб беришга ҳамда ғамхўрлик, барқарор ва репродуктив турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда информацион технологияларнинг барқарор ривожланиши, инсон ахлоқий тарбияси ва ахборот маданиятининг конструктив фаолиятига боғлиқлигига доир хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлари дастурининг  В- йўналиши Жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш масалалари 22-банди Жамият ҳаётида юз бераётган турли ижтимоий масалаларни таҳлил қилиш учун подкаст (аудио, видео маҳсулот) форматидаги лойиҳани ишга туширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий – маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 6-июлдаги 247-сон маълумотномаси). Натижада, дунёвийлик ва динийликнинг муҳим алгоритми бўлмиш маънавий ўзликни англаш, ижтимоий маконда конфессиялараро толерантлик векторида уйғунлашиши, кишиларда плюриалистик тафаккурни шакллантирувчи рационал ечимларини очиб беришга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятнинг барқарор ривожланишида дунёвийликка хос ижтимоий (юмшоқ куч (Софт поwер), медиа толерантлик, эркинлик иллюзияси, виртуал чегара) технологияларнинг жамиятнинг барқарор ривожланишига ижобий таъсирига доир илмий хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “Оилавий ҳамжиҳатлик, кексаларга ҳурмат ва болаларга ғамхўрлик, барқарор турмуш тарзи, репродуктив саломатликка қаратилган тарбиявий ишларни жадаллаштириш” каби вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг 2023-йил 6-июлдаги 1-265-сон маълумотномаси). Натижада, инсон ва жамият экзистенсиясининг жамиятда потенсиал ижтимоий (конфликтоген ижтимоий вазият, социал катаклизм каби) хавфларни оқилона ҳал этиш, жамият бирдамлигини таъминловчи демократик қадриятлар механизмларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish