Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Улмас Равшанқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллалари ҳаёти: модернизация жараёнлари ва ўзгаришлар динамикаси (1991-2021 йй) 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05
Илмий раҳбар: Ишқуватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05
Расмий оппонентлар: тарих фанлари номзоди, профессор Очил Бўриев, тарих фанлари доктори, профессор Толипов Файзулла Саидович.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллалари фаолиятидаги модернизация жараёнлари ва ўзгаришлар динамикасини тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллалари ҳаётидаги ижтимоий-маънавий ва иқтисодий ўзгаришлар тарихи ва динамикасининг ижтимоий сёсий, ижтимоий-маънавий базасининг вужудга келиши босқичи (1991-1994 йй.); 2. Маҳалланинг барқарор тараққиёт босқичига ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш борасидаги ва маҳалланинг маънавий-ҳуқуқий тарбия маскани сифатидаги ўрни аниқланиб, манзилли ижтимоий сиёсат юритишнинг миллий механизмининг яратилиши давридаги динамикаси тадқиқ этилган (1994-2016 йй.); 3. Янги Ўзбекистонда маҳалланинг ривожланиши ва унинг стратегик тараққиёт босқичи ва туб модернизация жараёнларида (2017-2021 йй) ги фаолияти аниқланган;
жанубий вилоятлар маҳаллаларининг этноҳудудий хусусиятлари аниқланиб, маҳаллалар ҳаётидаги туб модернизация жараёнлари ҳамда ўзгаришлар динамикаси тадқиқ этилиб, улар ҳаётида содир бўлган тарихий жараёнлар ҳамда тизимни ислоҳ қилиш жараёнида аниқланган қатор йўналишлардаги муаммолар ва камчиликлар маҳаллалар фаолиятининг энг мақбул механизмларини яратишга имкон бермаганлиги, мазкур тизимни тубдан ислоҳ қилиш заруратини туғдираётганлиги асосланган;
маҳаллалар ҳудудида жойлашган тадбиркорлик суб'ектларининг даромдлардан келиб чиқиб давлатга тўлайдиган даромад солиқларининг маълум улушини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисоб рақамларига ўтказишга оид таклифларнинг норматив –ҳуқуқий, яъни қонуний механизмини яратиш, шу асосда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги таъсирчан жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг замонавий механимларини шакллантириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Янги Ўзбекистонда маҳалла ҳаётига таъсир кўрсатаётган туб модернизация жараёнлари ва тузилманинг давлат органлари ва бошқа ижтимоий-сиёсий институтлар билан ўзаро ҳамкорлиги негизида ёш авлод тарбияси борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг миллий модели шаклланганлиги ва ривожланганлиги илмий тадқиқ этилган, маҳалланинг маънавий тарғибот маскани сифатидаги ролини ошириш борасида ўзаро ҳмкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан илгари сурилган таклиф ва тавсиялар амалиётга жорий этилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти маҳаллалари ҳаёти: модернизация жараёнлари ва ўзгаришлар динамикаси тарихини илмий тадқиқ этиш асосида:
маҳаллалар ҳудудида жойлашган тадбиркорлик суб'ектлари даромад солиқларининг маълум улушини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисоб рақамларига ўтказишга оид таклифларнинг норматив – ҳуқуқий механизмини яратиш, шу асосда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги таъсирчан жамоатчилик назоратини кучайтиришнинг замонавий механимларини шакллантириш борасида таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги иш фаолиятини самарали ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 29 июлдаги 4-13-212068-сонли маълумотномаси) Натижада агентликнинг ёшларни кичик бизнес, маиший хизмат кўрсатиш турларига жалб этиш, шу аосда ёшлар билан мулоқотни йўлга қўйишнинг янги ва таъсирчан механизмларини яратиш имкониятини берган;
Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти маҳаллалари ҳаётида содир бўлган туб ислоҳотлар, модернизация жараёнлари ва ўзгаришлар динамикасига оид илмий натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини эфирга узатишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 3 апрелдаги 02-31-505-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошобинларга тадқиқотда илгари сурилган илмий манбалар асосида маҳаллий бошқарув тузилмалари ваколатларини кенгайтириш ва амалга ошириш, ушбу тузилмалар иш фаолиятига стратегик менежмент усулларини жорий қилиш хусусида маълумотларга эга бўлиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish