Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Нафиса Раджабовнанинг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик- ёғ аралашмаларини ишлаб чиқаришда хомашёни мақсадли комбинациялашнинг илмий ва амалий  жиҳатлари», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/T439.
Илмий маслаҳатчи: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.  
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти: “Ёғли эмульсион композиция олиш усули” (№IAP 05975), “Озиқабоп ёғ-унли маҳсулотни олиш усули” (№IAP 05863), “ω6 и ω 3ёғ кислоталари нисбати мувозанатлаштирилган озиқ-овқат ёғ-унли маҳсулот ва уни олиш усули” (№IAP 07165).
II. Тадқиқотнинг мақсади мойли ва паст мойли ёғсизлантирилмаган (тўлиқ ёғли) хом ашёлардан фойдаланиб мақсадли мувозанатланган ёғ кислота таркибига эга эмульсион ёғлар ва бойитилган сувсиз ёғли-унли маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мувозанатланган ёғ кислота таркибига эга ёғ-унли маҳсулотларда буғдой муртаги уни ва мойли зиғир уруғи массасини дастлаб ёғсизлантирмасдан қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги назарий жиҳатдан асослаб берилган ва тажриба йўли билан исботланган (№IAP 05975, №IAP 05863, №IAP 07165);      
ёғлар ва ўсимлик табиатли  қўшимчалардан таркиб топган композит аралашмаларнинг ɷ-6 ва ɷ-3 оиласи политўйинмаган ёғ кислоталари бўйича оптимал нисбатини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган (№IAP05863, №IAP 07165);
эмульсион ёғ маҳсулотлари (маргаринлар, айниқса, ёғлилик даражаси паст бўлган маргаринлар) ёки сувсиз ёғлар ва ёғсизлантирилмаган мойли ёхуд мойлилик даражаси паст бўлган хом ашёлар асосида тайёрланган   ёғ-унли аралашмаларнинг юқори сифатини таъминлайдиган рецептура компонентларининг турлари ва нисбатлари оптималлаштирилган (№IAP 05975);
озиқавий қиймати юқори бўлган мақсадли ёғ-унли маҳсулотларни олишнинг технологик ечимлари асосланган (№IAP 05863, №IAP 07165);
ёғли ширмой нон ва унли қандолат маҳсулотлари рецептурасидаги анъанавий ёғ маҳсулотларини (маргарин, сувсиз ёғлар) ишлаб чиқилган ёғ -унли маҳсулотлар билан алмаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маргаринлар ва ёғ-унли маҳсулотларни олиш, шунингдек улардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёғли эмульсион композиция олиш усули (№ IAP 05975) “SARDOBA AGRO HOLDING” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2024 йил 18 мартдаги  КС/3-73-сонли маълумотномаси). Натижада, 80%-ли ва 60%-ли ёғлиликка эга маргаринларга 2,5% миқдорида дастлаб термик ишлов берилган майин дисперсланган буғдой муртак маҳсулоти унини стабилизатор сифатида қўшиш маргарин эмульсиясининг барқарорлигини оширишга, кристалланишдан кейин маргаринлар мўртлигининг олдини олишга, уларнинг пластиклигини яхшилашга, рентабелликни мос равишда 0,51 ва 0,61% га оширишга эришилган ҳамда 4141 т маҳсулот ишлаб чиқарилиши натижасида йиллик самарадорлик ўртача 215 млн. 508 минг сўмни ташкил этган;
озиқабоп ёғ-унли маҳсулотни олиш усули (№ IAP 05863) “SARDOBA AGRO HOLDING” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2024 йил 18 мартдаги  КС/3-73-сонли маълумотномаси). Натижада, ɷ6 ва ɷ3 ёғ кислоталари мувозанатланган таркибга эга унли пишириқлар учун мўлжалланган функционал озиқ-овқат ёғ-унли маҳсулоти олинган, моддий харажатлар қисқариши ҳисобидан рентабелликни 9,0% га оширишга эришилган ҳамда 3759 т маҳсулот ишлаб чиқарилиши натижасида йиллик самарадорлик 533 млн. 499 минг сўмни ташкил этган;
ω6 ва ω 3ёғ кислоталари нисбати мувозанатлаштирилган озиқ-овқат ёғ-унли маҳсулоти ва уни олиш усули (№IAP 07165) “SARDOBA AGRO HOLDING” МЧЖ ва “CHIRCHIQ GRAND SAVDO” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2024 йил 18 мартдаги КС/3-73-сонли маълумотномаси). Натижада, ɷ6 ва ɷ3 ёғ кислоталарининг мувозанатланган таркибига эга унли пишириқлар учун мўлжалланган функционал озиқ-овқат ёғ-унли маҳсулоти олинган, моддий харажатлар қисқариши ҳисобидан рентабелликни 2,0% га оширишга эришилган ҳамда мос равишда “SARDOBA AGRO HOLDING” МЧЖда бир йилда 3240 т маҳсулот ишлаб чиқарилиши натижасида йиллик самарадорлик 307 млн. 597 минг сўмни, “CHIRCHIQ GRAND SAVDO” МЧЖда  бир йилда 1510 т маҳсулот ишлаб чиқарилиши натижасида йиллик самарадорлик 122 млн. 753 минг сўмни ташкил этган;
ихтиро патентларида баён этилган усулларда олинган ёғли композит маҳсулотлар “Pasquale” МЧЖ, “Ko’k Saroy” МЧЖ ва “Oltin Boshoq Issiq Noni” МЧЖ корхоналарида нон ва унли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда муваффақиятли қўлланилган (“Ўзбекистон озиқ-овқат саноати” уюшмасининг 2024 йил 13 майдаги 13-45/05-24-сонли  маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқаришдаги рецептуравий ун ва ёғ маҳсулотлари сарфининг тежалиши ҳисобидан рентабелликнинг ошиши натижасида қўшимча иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish