Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтасинов Фарход Рахмонбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сабзавот-полиз экинлари нематодалари ва паразит турларига қарши уйғунлашган кураш чораларини ишлаб чиқиш (Фарғона вилояти мисолида)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B882.
Илмий раҳбар: Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Хуррамов Алишер Шукурович, биология фанлари доктори, профессор; Ҳайдарова Пардахол Бобоқуловна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти шароитида етиштириладиган сабзавот ва полиз экинлари ва уларнинг илдиз тизими атрофидаги тупроқларда тарқалган фитонематодалар фаунаси таркибини аниқлаш ҳамда кенг тарқалган паразит турларига қарши самарали кураш чора тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилояти сабзавот-полиз экинлари нематодалари фаунаси таркиби 98 турдан иборат эканлиги ва топилган турларнинг координаталари аниқланган;
Фарғона вилояти сабзавот-полиз экинлари нематодаларининг таксономик ва экологик таркиби ўсимлик органларининг тузилиши ва агротехник тадбирлар билан боғлиқлиги очиб берилган;
Фарғона вилоятида сабзавот-полиз экинлари нематодалари жамоасининг ўзаро ўхшашлик коеффициенти аниқланган;
илк маротаба илдиз бўртма нематодаларининг ўсимликларга келтирадиган зарарини камайтиришда бодринг ва ошқовоқ илдизларини “найча” пайвандлаш орқали пайвандлашнинг аҳамияти очиб берилган.
сабзавот-полиз экинларида илдиз бўртма нематодаларининг тарқалиши ва зарарлилик даражаси аниқланган;
сабзавот-полиз экинлари паразит нематодаларининг тарқалишига қарши олдини олиш, кимёвий ҳамда атроф муҳит учун безарар чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сабзавот-полиз экинлари нематодалари, паразит турлари ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш (Фарғона вилояти мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мелоидогйне авлоди бўртма нематодалари билан зарарланган тупроқлардаги помидор экинида нематодаларга қарши нематозин (30% с.к.) препаратини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Сарваржон Ортиқбой ўғли” фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 июндаги 05/34-05/2680-сон маʼлумотномаси). Натижада, бўртма нематодалари билан зарарланган тупроқларда ўртача 3.6 тоннагача помидор ҳосилини сақлаб қолиш имконини берган;
Мелоидогйне авлоди бўртма нематодалари билан зарарланган тупроқлардаги бодринг ва помидор экинларида нематодаларга қарши нематорин (30 кг/га сарф-меёри) препаратини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Сарваржон Ортиқбой ўғли” фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2023 йил 31 августдаги 2-20/1386-сон маʼлумотномаси). Натижада, бўртма нематодалари билан зарарланган тупроқларда ўртача 4 тоннагача бодринг ҳосили ва бўртма нематодалари билан зарарланган тупроқларда гектарига ўртача 2,8 тоннагача помидор ҳосилини сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish