Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброҳимова Дилобар Хабибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эркакларда семиизлик профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2087.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: эркаклардаги семизликни олдини олишни  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларда ортиқча тана оғирлигининг частотаси (семизликнинг I-III даражаси), касалланиш ва саломатлик тўғрисидаги маълумотлар, хавф омиллари, I-III даражадаги семизлик билан касалланиш ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
илк бор семиз эркаклар учун фракцияланган ва термик қайта ишланган бўғдой кепаги учун техник шартлар ва технологик йўриқнома ишлаб чиқилган;
илк бор янги маҳсулот – озуқавий кепакнинг биологик ва озуқавий қиймати исботланиб, тажриба ҳайвонларининг тана оғирлик статусига янги маҳсулотнинг таъсири аниқланган;
 I-III даражали семизлиги бўлган эркаклар учун илмий асосланган гипокалорияли юқори оқсилли парҳезнинг, шунингдек соғлом турмуш тарзининг устиворликлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 4 майдаги 03/97-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил 23 февралдаги 03/402-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларда ортиқча тана вазнининг даражаси (семизликнинг I-III даражаси), касалланиш ва саломатлик тўғрисидаги маълумотлар, хавф омиллари, I-III даражадаги семизлик билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликлиги асосида семиз эркакларнинг амалдаги овқатланишининг сон ва сифат кўрсаткичлари асослангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.03.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Андижон туман бўлими бўйича 20.03.2024 йилдаги 04-39-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларда ортиқча тана вазнининг даражаси (семизликнинг I-III даражаси), касалланиш ва саломатлик тўғрисидаги маълумотлар, хавф омиллари, I-III даражадаги семизлик билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликлиги асосида семиз эркакларнинг амалдаги овқатланишининг сон ва сифат кўрсаткичларининг ўзгариши касалликнинг ривожланишга асос бўлиши билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларда ортиқча тана вазнининг даражаси (семизликнинг I-III даражаси), касалланиш ва саломатлик тўғрисидаги маълумотлар, хавф омиллари, I-III даражадаги семизлик билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликлиги асосида семиз эркакларнинг амалдаги овқатланишининг сон ва сифат кўрсаткичлари ўзгариши баҳолаш мақсадида бир нафар бемор учун 109000 сўмни иқтисод қилишга эришилган (шифохоналарнинг прейскурантига кўра турли ортиқча тана вазнини ўзгаришини баҳолаш мақсадида 1 кун даволаниш 109000 сўмни, семизликни олдини олиш мақсадида 110000 минг сўмни, хўжалик ҳисобида даволаш учун бир пациент учун бир кунга 130000 сўмни иқтисод қилинади). Хулоса: 30 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларда ортиқча тана вазнининг даражаси (семизликнинг I-III даражаси), касалланиш ва саломатлик тўғрисидаги маълумотлар, хавф омиллари, I-III даражадаги семизлик билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликлиги асосида семиз эркакларнинг амалдаги овқатланишининг сон ва сифат кўрсаткичлари боғлиқлигини олдини олиш натижасида 109000-130000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор семиз эркаклар учун фракцияланган ва термик қайта ишланган буғдой кепаги учун ишлаб чиқилга техник шартлар ва технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.03.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Андижон туман бўлими бўйича 20.03.2024 йилдаги 04-39-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илк бор семиз эркаклар учун фракцияланган ва термик қайта ишланган буғдой кепаги учун техник шартлар ва технологик йўриқнома ишлаб чиқиш орқали пациентларнинг саломатлик ҳолатини яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш ва умр кўриш давомийлилиги ўзгаришларнинг олдини олишдаги муҳим захира деб ҳисобласа бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: илк бор семиз эркаклар учун фракцияланган ва термик қайта ишланган буғдой кепаги учун техник шартлар ва технологик йўриқнома ишлаб чиқиш бир маҳсулотга 314400 сўмни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: илк бор семиз эркаклар учун фракцияланган ва термик қайта ишланган буғдой кепаги учун техник шартлар ва технологик йўриқнома ишлаб чиқиш учун 314400 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: илк бор янги маҳсулот – озуқавий кепакнинг биологик ва озуқавий қиймати исботланиб, тажриба ҳайвонларининг тана оғирлик статусига янги маҳсулотнинг таъсири аниқлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.03.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Андижон туман бўлими бўйича 20.03.2024 йилдаги 04-39-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илк бор янги маҳсулот-озуқавий кепакнинг биологик ва озуқавий қиймати гигиеник баҳоланган ҳамда тажриба ҳайвонларининг тана оғирлик статусига янги маҳсулот таъсирининг ижобий хусусиятлари овқатланиш билан боғлиқ бўлган алиментар касалликларнинг олдини олиш, турли даражадаги семириш натижасида юзага келадиган асоратлар натижасида шаклланадиган касалликлар сонининг кескин ортиши ва унинг умр кўриш давомийлигига таъсирини олдини олишнинг гигиеник жиҳатларига батафсил ечим топишга асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: илк бор янги маҳсулот – озуқавий кепакнинг биологик ва озуқавий қиймати гигиеник баҳоланган ҳамда тажриба ҳайвонларининг тана оғирлик статусига янги маҳсулот таъсирининг ижобий хусусиятлари баҳолаш, маҳсулотнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш мақсадида токсикологик тадиқоқотларни амалга ошириш учун ўткир токциклигини баҳолашга 7000000 сўмни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: илк бор янги маҳсулот – озуқавий кепакнинг биологик ва озуқавий қиймати гигиеник баҳоланган ҳамда тажриба ҳайвонларининг тана оғирлик статусига янги маҳсулот таъсирининг ижобий хусусиятларнинг ўрни исботлаш учун бюджет маблағларидан 7000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: I-III даражали семизлиги бўлган эркаклар учун илмий асосланган гипокалорияли юқори оқсилли парҳезнинг, шунингдек соғлом турмуш тарзининг устиворликлари асослангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўйича 20.03.2024 йилдаги 47-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармасининг Андижон туман бўлими бўйича 20.03.2024 йилдаги 04-39-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: I-III даражали семизлиги бўлган эркаклар учун илмий асосланган гипокалорияли юқори оқсилли парҳез, шунингдек соғлом турмуш тарзининг устиворликлари ишлаб чиқиш орқали беморларнинг эндоген семиришини олдини олиш ва унинг асоратларни камайтиришга эришишнинг асосланган қирралари очиб берилганлиги билан изоҳланиши ва касалланиш даражасини камайтириш, ногиронликни олдини олишга шароит яратилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: I-III даражали семизлиги бўлган эркаклар учун илмий асосланган гипокалорияли юқори оқсилли парҳез, шунингдек соғлом турмуш тарзининг устиворликлари ишлаб чиқиш ва алиментар касаллкиларнинг олдини олиш мақсадида маҳсулотнинг самарадорлигини баҳолашга 3000000 сўмни, иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: I-III даражали семизлиги бўлган эркаклар учун илмий асосланган гипокалорияли юқори оқсилли парҳезни самарадорлигини баҳолаш учун 3000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish