Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиева Диёра Юлдаш кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Муддатидан аввалги ва эрта менопаузанинг клиник ва патогенетик жиҳатлари. Коррекция усуллари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2615.
Илмий рахбар: Каюмова Дилрабо Талмасовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Ғафурова Феруза Ахраровна, тиббиёт фанлари доктори; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муддатидан аввалги ва эрта менопаузанинг клиник кечишини ҳамда ёндош метаболик бузилишларни ўрганиш ва аёллар ҳаёт сифатини ошириш учун баённома ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек популяциясида муддатидан аввалги ва эрта менопауза (8,3%) учраш сони ҳамда климактерик синдромнинг асоратли (11,5 ва 27,7%), атипик, кризли (23,1 ва 26,5%) кечиши аниқланган;
муддатидан аввалги ва эрта менопауза мавжуд аёлларда менопауза юзага келган вақтга боғлиқ ҳолда метаболик бузилишлар компонентларининг частотаси ва яққоллиги, шунингдек, атероген хавф ва инсулинорезистентликдан дарак берувчи С-реактив оқсилининг ҳамда TyG индексининг ошишиши аниқланган;
муддатидан аввалги ва эрта менопауза мавжуд аёлларда биоимпеданс текшируви ёрдамида аниқланувчи тананинг композицион таркибининг бузилиши ҳам юқори, ҳам нормал тана вазни индекси ҳолатида ёғ массаси фоизининг ошиши ва саркопения билан бирга кечиши исботланган;
муддатидан аввалги ва эрта менопаузали аёлларда даволаш чораларининг мақбул усулини танлашга ва даволаш давомида аёллар ҳолатини интеграллашган ҳолда баҳолашга имкон берувчи, тадқиқот натижаларини комплекс баҳолашга асосланган ташхислаш ва олиб боришга инновацион ёндашувлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил  30 сентябрдаги № 6i-35/u хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ўзбек популяциясида муддатидан аввалги ва ва эрта менопаузани учраш сони ҳамда климактерик синдромнинг асоратли, атипик, кризли кечишининг тарқалганлигини аниқлаш Фарғона шаҳар поликлиникаси  (буйруқ №37 23.10.2023 й.дан), РИОваБСИАТМ Наманган филиали (буйруқ №21 20.10.2023й.дан) ва Андижон шаҳар туғруқ комплекси (буйруқ №25 22.10.2023 й.дан) амалиётига татбиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: популяцияда муддатидан аввалги ва ва эрта менопаузани ҳамда климактерик синдромнинг асоратли ва атипик кечишини ўз вақтида  аниқлаш асоратларни минималлаштиришга ва аёллар ҲСни оширишга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: муддатидан аввалги ва ва эрта менопаузани ҳамда климактерик синдромнинг асоратли ва атипик кечишини ўз вақтида  аниқлаш ни татбиқ қилиш, ўз вақтида ва патогенетик асосланган даво ўтказиш асоратларни ва даволаш муддатини камайтирди. Янги ёндошувни татбиқ қилиш натижасида ташхислаш ва даволаш учун кетадиган харажатлар 768000 сўмни ташкил этди. Муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёллар оилавий шифокорга, тор мутахассисларга мурожаат этганда, кўп миқдорда ташхислаш тестларининг ва асосланмаган даволаш айинланганда харажатлар 1600000 сўмни ташкил этади. Натижада битта беморда 832000 сўм тежалди. Хулоса: муддатидан аввалги ва эрта менопаузани ҳамда климактерик синдромнинг асоратли ва атипик кечишини ташхислаш учун предикторларни ва сўровномаларни қўллаш эрта эстроген танқислигидан азият чекаётган аёлларга сифатли ёрдам кўрсатилиши битта аёлга 1664000 бюджет маблағларини ва бюджедан ташкари маблағларини 832000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёлларда менопауза кузатилган вақтга боғлиқ ҳолда метаболик бузилишлар компонентларининг учраши ва кучлилиги, С-реактив оксил (СРО) ортиши ҳамда атероген хавфни ва инсулинорезистентлигини билдирувчи TyG индекси ортиши аниқланди ва Фарғона шаҳар поликлиникаси  (буйруқ №37 23.10.2023 й.дан), РИОваБСИАТМ Наманган филиали (буйруқ №21 20.10.2023й.дан) ва Андижон шаҳар туғруқ комплекси (буйруқ №25 22.10.2023 й.дан)  амалиётига табиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёлларда инсулинорезистентликни ва атероген омилни ўз вақтида аниқлаш бир қатор метаболик бузилишларнинг олдини олиб, ундан сўнг семизлик, қандли диабет ва юрак ишемик касалликларининг олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёлларда СРО ва TyG индексининг миқдорини ўз вақтида аниқлаш юрак-қон томир касалликлари ва метаболик бузилишларнинг олдини олиш, даволаш муддатини  қисқартириш ҳамда  1008000 сўмни тежаш имкоини беради. муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёлларда асоратлар юзага келгандан сўнг инсулинорезистентлик ва атероген СРОни аниқлаш ташхислаш ва даволашга қўшимча 12304000 сўм харажат бўлишига олиб келади. Янги ёндошувни татбиқ қилиш ташхислаш ва даволашда ҳар бир аёлдан 11296000 сўмни тежаш имконини берди.  Хулоса: аёлларда метаболик бузилишларни эрта ташхислаш эрта эстроген танқисликнинг кечки асоратларининг олдини олиш имконини берди, бу эса бюджет маблағларини 22592000 сўм тежаш имконини беради ва бюджетдан ташқари маблағларни 11296000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёлларда биоимпеданс усуллар ёрдамида аниқланган танасининг композицион таркибининг бузилиши, юқори тана вазни индексидаги каби нормал тана вазни индексида ҳам тананинг  ёғ ва мушак массасининг % кўрсаткичлари ошиши исботланган ва Фарғона шаҳар поликлиникаси  (буйруқ №37 23.10.2023 й.дан), РИОваБСИАТМ Наманган филиали (буйруқ №21 20.10.2023й.дан) ва Андижон шаҳар туғруқ комплекси (буйруқ №25 22.10.2023 й.дан)  амалиётига табиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: ўтказилган биоимпеданс таҳлил усули қисқа вақт давомида саркопенияни ва ўтказилган давони динамик баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: татбиқ қилинган биоимпеданс таҳлил усули денситометрияга нисбатан афзаллиги тананинг композицион таркибини комплекс баҳолашдан иборат бўлиб, даволаш самарадорлигини баҳолаш харажатларини камайтиришга имкон беради.  Бутун танани денситометрия усулида текширишга кетадиган иқтисодий харажат 300000 сўм бўлса, биоимпеданс текширишлар - 60000 сўмни ташкил этади, ҳисоб-китобда иқтисодий фойда 300000-60000=240000 сўмни ташкил этади. Агар текширишлар даволашдан олдин ва кейин амалга оширилишини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳар бир аёл учун 240000х2=480000 сўм иқтисодий фойда бўлади. Хулоса: Биоимпеданс тахлили оркали аёлларда тана композицион таркибини аниклашда харажат 60000 сўмни ташкил килади. Шундай қилиб, ҳар бир беморга бюджет маблағларини 960000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 480000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёлларда текшириш натижаларини комплекс баҳолашга асосланган ташхислаш ва олиб боришга инновацион ёндошув, даволаш тадбирларининг оптимал усулларини танлаш ва даволаш динамикасида аёллар аҳволини интегрирланган баҳолаш  Фарғона шаҳар поликлиникаси  (буйруқ №37 23.10.2023 й.дан), РИОваБСИАТМ Наманган филиали (буйруқ №21 20.10.2023й.дан) ва Андижон шаҳар туғруқ комплекси (буйруқ №25 22.10.2023 й.дан) амалиётига табиқ қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагидан иборат: ушбу даврдаги аёлларнинг ижтимоий ҳолатини, руҳий ҳолатини ва фаоллигини баҳолаш уларнинг ҳаёт тарзини дозалаштирилган жисмоний юкламалар, инозитол ва фитоэстрогенлар самплементацияси билан тўғри овқатланиш рационини тузиш ва қўллаш орқали тўғрилаш имконини беради, бу эса маълумотга эга бўлмаслик ва тадбирни амалга оширолмасликка нисбатан эрта ёшда юзага келган менопаузал даврга яхшироқ мослашишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза мавжуд аёлларни олиб бориш алгоритмини татбиқ қилиш муддатидан аввалги ва ва эрта менопауза ташхиси аниқланмаган аёлларнинг оилавий шифокор ва тор мутахассисларга мурожаати ҳамда ҳаёт тарзини ўзгартирмасдан асоссиз даво олишдан ҳисобланган харажатлар 1579000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: Муддатидан аввалги ва эрта менопауза ташхисланган аёлларни олиб бориш учун таклиф этилган комплекс ёндошув харажатларни камайтириб, даволашнинг тиббий ва иқтисодий самарадорлигининг ошишига бу эса 1 нафар беморга бюджет маблағларини 3158000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1579000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish