Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматов Бахриддин Қўзибой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19ни даволашга ихтисослашган шифохона ички муҳит гигиеник омилларини ўрганиш асосида тиббиёт ходимлари саломатлигини муҳофаза қилиш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Тib2712.
Илмий раҳбар: Рахимов Баходир Бахтиёр ўғли, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Ботиржон Жўрабоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Корея Университети, Меҳнат муҳити & атроф муҳит саломатлиги институти (Жанубий Корея).
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус билан хасталанган беморларни даволаш учун ихтисослашган шифохонанинг ички муҳит ҳавосидаги ходимлар саломатлигига хавф солувчи омилларни камайтириш ва улар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган профилактик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослашган шифохона ички муҳити ҳавосини ифлослантирувчи биологик омилларни (SARS-CоV-2 вирусини) ҳаводаги миқдори, ишчи соҳа юзаларида, шахсий ҳимоя воситаларидан олинган намуналарда вирус юкламасини махсус озиқа муҳитидан фойдаланилган ҳолда ҳамда полимераза занжир реакцияси ёрдамида вирусни ёпиқ муҳитда тарқалишини олдини олишнинг ўзига хос хусусиятлари асосланган;
коронавирус инфекциясининг тарқалишида шифохонанинг ички муҳитининг физикавий, яъни ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги, ҳаво ҳаракат тезлиги каби микроиқлим параметрлари ҳамда ҳавонинг кимёвий чангланганлиги, ҳаво таркибидаги  карбонат ангдирид, аммиак, формалдегид миқдорига боғлиқлиги исботланган;
CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона иш шароитига таъсир қилувчи омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги бўйича 3-синфнинг 3-даражасига, яъни ўта хавфли иш шароитига, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги бўйича ҳам 3-синф 3-даражасига мослиги ҳамда гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги исботланган;  
CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона ходимлари саломатлик ҳолати ва касалликни юқтириб олиш хавфлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик регрессион прогрессив таҳлилилар асосида баҳоланиб, ўзига хос гигиеник хусусиятлари биринчи мартоба исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 13 майдаги 24-z/019-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 21 октябрдаги 1/29-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослашган шифохона ички муҳити ҳавосини ифлослантирувчи биологик омилларни (SARS-CоV-2 вирусини) ҳаводаги миқдори, ишчи соҳа юзаларида, шахсий ҳимоя воситаларидан олинган намуналарда вирус юкламасини махсус озиқа муҳитидан фойдаланилган ҳолда ҳамда полимераза занжир реакцияси ёрдамида вирусни ёпиқ муҳитда тарқалишини олдини олишнинг ўзига хос хусусиятлари асосланганлиги Республика санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Жиззах шаҳар бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/787-сон, Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Пахтачи тумани бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 42-сон ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси Учқудуқ туман бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 355-5-76-СЕС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона ичи муҳитидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи  коронавирусни ҳаводаги миқдорини баҳолаш тартиби, ишчи соҳа юзаларидаги миқдорий нисбати, шахсий ҳимоя воситаларидан олинган намуналаридаги вирус юкламасининг сон ва сифат кўрсаткичларини махсус озиқ муҳитидан фойдаланган ҳолда полимераза занжир реакцияси ёрдамида баҳолаш натижасида олинган кўрсаткичларни камайтириш орқали тавсия этилган профилактик чора-тадбирларни ўрнини баҳолаш натижасида шифохона ишчиларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичини яхшилаш тизими ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослашган шифохона ички муҳити ҳавосини ифлослантирувчи биологик омиллар SARS-CоV-2 вирусини ҳаводаги миқдори, ишчи соҳа юзаларида шахсий ҳимоя воситаларидаги намуналарида вирус юкламасини махсус озиқ муҳитида полимераза занжир реакцияси ёрдамида тарқалишини олдини олишнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтда коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик 100000000 сўм, ёки короновирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда 250000000 сўм тўлов миқдори (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сон қарори)ни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, 1 нафар ходимни саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали ўртача 175000000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилади.  Хулоса: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослашган шифохона ички муҳити ҳавосини ифлослантирувчи биологик омиллар SARS-CоV-2 вирусини ҳаводаги миқдори, ишчи соҳа юзаларида шахсий ҳимоя воситаларидаги намуналарида вирус юкламасини махсус озиқ муҳитида полимераза занжир реакцияси ёрдамида тарқалишини олдини олишнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари ўртача 175000000  сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясининг тарқалишида шифохона ички муҳитининг физикавий омилларидан ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракат тезлиги каби микроиқлим параметрлари, ҳавонинг чангланганлиги ҳамда кимёвий омиллардан ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид, аммиак, формальдегид миқдорига боғлиқлиги исботлангани Республика санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Жиззах шаҳар бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/787-сон, Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Пахтачи тумани бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 42-сон ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси Учқудуқ туман бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 355-5-76-СЕС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекциясининг тарқалиш даражасига шифохона бўлимлари ва хоналари ҳаво ҳароратининг пасайиши ва кўтарилиши, ҳавонинг нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракат тезлиги кўрсаткичлари билан биргаликда санитария-гигиеник талабаларни издан чиқиши, ҳаво таркибидаги чанг миқдорнинг 2 ва ундан ортиқ даражада ортиши, ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид ва формалдегид миқдорининг меъёр даражадан силжиши натижасида ходимлар орасида касалланишнинг ортишига шароит яратилганлиги, ушбу ҳолатларнинг ўзгариши билан касалланиш даражасининг ўзгариши орасидаги боғлиқлиги илмий асосланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтда короновирус инфекциясини юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик 100000000 сўм, ёки короновирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда 250000000 сўм тўлов миқдори (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сон қарори)ни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, 1 нафар ходимни саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали ўртача 175000000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослашган шифохона ички муҳити ҳавосини ифлослантирувчи биологик омиллар SARS-CоV-2 вирусини ҳаводаги миқдори, ишчи соҳа юзаларида шахсий ҳимоя воситаларидаги намуналарида вирус юкламасини махсус озиқ муҳитида полимераза занжир реакцияси ёрдамида тарқалишини олдини олишнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари ўртача 175000000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона иш шароитига таъсир қилувчи  омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги бўйича 3-синф 3-даражага, яъни ўта хавфли иш шароитига, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги бўйича ҳам 3-синф 3-даражага мослиги ва гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги исботлангани Республика санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Жиззах шаҳар бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/787-сон, Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Пахтачи тумани бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 42-сон ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси Учқудуқ туман бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 355-5-76-СЕС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохонадаги барча ходимлар: маъмурият, даволовчи шифокорлар, тиббиёт ҳамширалари, санитария ходимлари иш шароитига таъсир қилувчи омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги бўйича  баҳоланганда,  шифокорлар меҳнатининг оғирлиги ва кескинлиги 3-синф 3 даражага, яъни ўта хавфли иш шароитига, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги бўйича ҳам 3-синф 3-даражага мослиги аниқланган ва гигиеник чора-тадбирларни зудлик билан ишлаб чиқиш орқали меҳнат шароитининг оғирлиги ва кескинлиги кўрсаткичларини яхшилаш, профилактик рационлар, самарали дам олиш ва иш юкламасини камайтириш орқали ходимлар орасида эмоционал чарчоқликни олдини олиш имконини яратишга шароит яратилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона иш шароитинига таъсир қилувчи  омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги бўйича  3 -синфнинг 3 даражасига яъни, ўта хавфли иш  шароитига, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги бўйича ҳам  3-синф 3-даражасига  мослиги ва гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги исботланган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтда короновирус инфекциясини юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик 100000000 сўм, ёки короновирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда 250000000 сўм тўлов миқдори (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652-сон қарори)ни инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, 1 нафар ходимни саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали ўртача 175000000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона иш шароитига таъсир қилувчи  омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги бўйича  3-синфнинг 3 даражасига ўта хавфли иш  шароитига, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кескинлиги бўйича ҳам 3-синф 3-даражасига  мослиги ва гигиеник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги исботланган;
тўртинчи илмий янгилик: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона ходимлари саломатлик ҳолати ва касалликни юқтириб олиш хавфлари ўртасидаги корреялцион боғлиқлик регрессион прогрессив таҳлилилар асосида баҳоланиб, ўзига хос гигиеник хусусиятлари биринчи мартоба исботлангани Республика санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Жиззах шаҳар бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/787-сон, Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Пахтачи тумани бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 42-сон ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси Учқудуқ туман бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 355-5-76-СЕС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохонанинг худудини гигиеник шароитларини яхшилаш, санитария тизими, коммунал хўжалик тизими ҳолати, биологик омиллари таъсирини камайтириш, ходимларининг иш юкламасини оптимал вариантини ишлаб чиқиш, дам олиши, овқатланиш ҳолатини яхшилаш натижасида ишчилари саломатлик ҳолатини яхшилаш ва касалликни юқтириш хавфининг таҳлика омилларига корреляцион боғлиқлиги каби гигиеник ўзига хос хусусиятлар ўрнини тизимли тартиби ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона ходимларини саломатлик ҳолати регрессион-прогрессив таҳлиллар асосида касалликни юқтириш хавфининг  корреялцион боғлиқлигини баҳолашда санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик 100000000 сўм ёки коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда  давлат  бюджетидан 250000000 сўм тўлов миқдорини инобатга олган тартибида 1 нафар ходимни саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали ўртача 175000000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: CОVID-19 билан хасталанган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохона ходимлари  регрессион прогрессив таҳлилилар асосида ишчиларининг саломатлик ҳолати ва касалликни юқтириш хавфининг  корреялцион боғлиқлигининг гигиеник хусусиятлари биринчи мартоба исботлашда санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик 100000000 сўм ёки коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда  давлат  бюджетидан 250000000 сўм тўлов миқдорини инобатга олган тартибида 1 нафар ходимни саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш орқали ўртача 175000000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish