Sayt test rejimida ishlamoqda

Туксонбоев Нурмухаммад Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib.2837.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Руслан Доккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: МАРА Технология университети (Малайзия).
II. Тадқиқотнинг мақсади: бир томонлама юқори лаб ва танглай тўлиқ туғма нуқсонли беморлада хейлопластикадан кейинги буруннинг иккиламчи деформациясини операциясидан кейинги реабилитация самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларнинг хейлопластика операциясидан кейинги бурун деформациясини ринопластика+септопластика ва ринопластиканинг ўзини қўллаган холда буруннинг фунционал ва эстетик натижалари асосланган;
бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигининг хейлопластикадан кейинги бурун ва юқори лаб қизил хошиясининг V шаклидаги тирқиши ва лаб контурининг оғиши каби деформацияси  асосланган;
илк бор, бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларда буруннинг иккиламчи деформациясини бартараф этиш учун тогайли трансплантант ердамида септопластика килиш самарадорлиги исботланган;
бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларни хейлопластикадан кейинги бурун деформациясини операциядан олдинги ва операциядан кейинги кўрсаткичлар ROE суровномасига асосланган ҳолда ринопластика+септопластика ўтқазилган гуруҳ беморларда буруннинг вентиляция вазифаси ва бурун тусигини огишини бахолаш оркали реабилитация  самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 24 февралдаги 16-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 15-мартдаги 868-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор, бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларнинг хейлопластика операциясидан кейинги бурун деформациясини ринопластика+септопластика ва ринопластиканинг ўзини қўллаган холда буруннинг фунционал ва эстетик натижалари асосланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларнинг хейлопластика операциясидан кейинги бурун деформациясини ринопластика+септопластика ва ринопластиканинг ўзини қўллаган холда  буруннинг фунционал ва эстетик натижалари қиёсан таҳлил қилинди. Илмий янгиликнинг аҳамияти:  Бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларда хейлопластикадан кейинги бурун деформациясининг ринолпастикани септопластика билан куллаган холда буруннинг факатгина эстетик холати эмас балки функицонал хусусиятлари яхшиланганлиги  исботланди.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси (24.06.2023 й. №35), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.06.2023 й. №6) юз-жағ жаррохлиги бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги куйидагилардан иборат: • олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши аҳоли ўртасида бурун иккиламчи деформацияларини уз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш; • даво муолажаларини индивидуал танлаб бериш беморларда кузатиладиган асоратларни олдини  олишга ва даво самарасини ошириш; • беморларда  эстетик ва функционал хусусиятларни тиклайди; • буруннинг нафас олиш функцияси септопластика қилинмаган беморларга нисбатан 85-95 % гача яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бурун иккиламчи деформацияси бор беморларда даволаш тадбирларни ишлаб чиқарилиши натижасида  1 нафар бемор учун  5500000 сўм иқтисод қилинди. (тажрибага кўра 15,6 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) операцияси амалга оширилади).  Қайта жарроҳлик амалиёти даражасини 21,6 фоиздан 8,2 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 5500000 сўм иқтисод қилинса йилига  106 нафар бемордан касаллик кайталаниши 5 бемордан 2 беморгача иккиламчи жаррохлик операция камайтирилди, демак бир нафар бемордан 5500000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 8250000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: Ушбу ҳолатда айтиб ўтилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  8900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигининг хейлопластикадан кейинги бурун ва юқори лаб қизил хошиясининг V шаклидаги тирқиши ва лаб контурининг оғиши каби деформацияси  асосланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: Бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигининг хейлопластикадан кейинги бурун ва юқори лаб деформацияси клинико-анатомик хусусиятлари ўрганилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Олинган маълумотларга асосланган холатда юқори лабнинг V симон уйиғи ва юқори лаб контурининг девиацияси 50,9 % ни ташкил килди. Шу билан мос равишда юқори лабнинг бир томонлама қалинлашиши 4.7% ни ва бир томонлама ингичкалашиши 5.6 % ни ташкил қилди. Шу билан бир вақтда юқори лабнинг келлоид деформацияси ва думбоқчалар деформацифияси учрамади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси (24.06.2023 й. №35), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.06.2023 й. №6) юз-жағ жаррохлиги бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитация тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касалликка чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 5500000 сўм иқтисод қилинди (хар хил стоматологик текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 16% (50 дан 8 та беморлар) буруннинг иккиламчи деформацияси бор беморларда умумий ҳаражатларини  44000000 (8 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилади). Хулоса: ушбу холатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 46000000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 15000000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор, бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларда буруннинг иккиламчи деформациясини бартараф этиш учун тогайли трансплантант ердамида септопластика килиш самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг моҳияти:  Бурун иккиламчи деформацияси мавжуд булган беморларнинг бурун ўрта тўсиғининг оғиш даражасини аниқлаш бўйича қиёсий таҳлилдан ўтказилди; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бурун деформацияси мавжуд булган беморларнинг операциядан олдинги ва операциядан кейинди даврдаги бурун функцияси мухим омил хисобланади. Иккала гурух беморларда бурун ўрта тусигининг оғиш даражаси антропометрик усулда аниқланиб операциядан олдин ва операциядан 3 ой ўтиб қайта текширилди. Бу ўтқазилган антропометрик усулга асосланган ҳолда биринчи гурух беморларда бурун ўрта тўсиғининг оғиш даражаси 19.4 дан 12.6 градусгача, иккинчи-контрол гуруҳ беморларда 17.6 дан 16.8 градусгача камайганлиги, яьни деярли ўзгариш бўлмаганлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси (24.06.2023 й. №35), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.06.2023 й. №6) юз-жағ жаррохлиги бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • касалликдан кейинги асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; • касалликдан кейинги асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради; • ушбу даволанишдан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиёти беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди, куйидагича: қайта кўрик – 100000 сум; хом ашё – 150000 сум; тикув материаллари-200000 сум; (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 450000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадорлик эса 1350000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: ушбу текширув усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 880000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларни хейлопластикадан кейинги бурун деформациясини операциядан олдинги ва операциядан кейинги кўрсаткичлар ROE суровномасига асосланган ҳолда ринопластика+септопластика ўтқазилган гуруҳ беморларда буруннинг вентиляция вазифаси ва бурун тусигини огишини бахолаш оркали реабилитация  самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг моҳияти:  бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли беморларни хейлопластикадан кейинги бурун деформациясини операциядан олдинги ва операциядан кейинги кўрсаткичлар ROE саволномасига асосланган ҳолда ринопластика-септопластика ўтқазилган гуруҳ беморларда самарадорлик баландлиги исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтикли хейлопластикадан кейинги бурун деформацияси операциядан олдин ва операциядан 3 ой утиб ROE саволномасига асосланган ҳолда текшириш ўтказилди. 5 та саволдан иборат бу саволномада ринопластида+септопластика гуруҳ 56 та беморда кўрсаткич сезиларли даражада ошганлигини кўришимиз мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси  Самарқанд шахар тиббиёт бирламшмаси (24.06.2023 й. №35), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.06.2023 й. №6) юз-жағ жаррохлиги бўлимларида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • беморларни даволаш самарадорлигини ошириш натижасида иккиламчи деформация бор беморларнинг кундалик ҳаёт фаолияти яхшиланади ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 9,1 кундан 5,3 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 700 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 175000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 480 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 120000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 160 минг сўмлик боғланмалар кам талаб этилади (1 кунга ўртача 40000 сўм боғланмалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 67000000 сўмни ташкил этади (50 та операция бўйича 1 340 000*50 = 67000000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 44800000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 22200000 сўм); 15000000 - иккинчи операция нархини камайтириш орқали самарадорликка эришилади. 3 та беморда жаррохликдан кейин асоратлар частотасини камайтириш ҳисобига  800000 сум иқтисод қилинди. Жами: 82800000 сўм.  Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 57950000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 24850000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « Катта ёшдаги беморларда бир томонлама юқори лаб ва танглай кемтигини жаррохлик давосидан сўнг бурун деформациясини эстетик ва функционал реабилитацияси»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 15-мартдаги 869-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish