Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусаинов Жаҳонгир Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш (Хоразм вилояти мисолида)”. 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt3081
Илмий раҳбар: Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Элбек Сардорович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти минтақасида туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа туризми салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланиш имкониятларини иқтисодий салоҳият (6-10 балл) ва ресурс салоҳияти (1-5 балл) услублари орқали баҳолаш таклиф этилган;
 “туризм салоҳияти” категориясини шакллантирувчи хусусиятига эга бўлган Хива ва Урганч шаҳарлари ҳудудларини “юқори салоҳиятли ҳудуд” (0,8-1,0), Хива, Боғот, Ҳазорасп, Шовот ва Тупроққалʼа туманлари ҳудудларини “ўрта салоҳиятли ҳудуд” (0,5-0,7) ҳамда Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Хонқа, Янгиариқ, Янгибозор туманлари ҳудудларини “паст салоҳиятли ҳудуд” (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш таклифи асосланган;
Хоразм вилояти минтақасида туризми салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланишга қаратилган ўзаро интеграцион моделни жойлаштириш воситалари, оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар, тиббиёт ва соғломлаштириш туризми воситалари, туристларга хизмат кўрсатувчи субектлар ўртасида ташкил этиш тузилмаси таклиф этилган;
Хоразм вилояти минтақасида туризм салоҳиятини оширишга қаратилган кўрсаткичларнинг 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти минтақасида туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа туризми салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланиш имкониятларини иқтисодий салоҳият (6-10 балл) ва ресурс салоҳияти (1-5 балл) услублари орқали баҳолаш бўйича таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-339-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада фаолият кўрсатадиган туристик агентлик ва операторлик фирмаларининг туризм салоҳиятини ошириш фаолиятини баҳолаш йўналишларини тадқиқ қилиш имконини берган;
“туризм салоҳияти” категориясини шакллантирувчи хусусиятига эга бўлган Хива ва Урганч шаҳарлари ҳудудларини “юқори салоҳиятли ҳудуд” (0,8-1,0), Хива, Боғот, Ҳазорасп ва Шовот туманлари ҳудудларини “ўрта салоҳиятли ҳудуд” (0,5-0,7) ҳамда Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Хонқа, Янгиариқ, Янгибозор ва Тупроққалʼа туманлари ҳудудларини “паст салоҳиятли ҳудуд” (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-339-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда туризм салоҳиятини оширишга қаратилган самарали режа ва дастурларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Хоразм вилояти минтақасида туризми салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланишга қаратилган ўзаро интеграцион моделни жойлаштириш воситалари, оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар, тиббиёт ва соғломлаштириш туризми воситалари, туристларга хизмат кўрсатувчи субектлар ўртасида тузилмасини ташкил этиш таклифи Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-339-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-2030-йиллар учун мўлжалланган Хоразм вилоятида туризми салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланишга қаратилган ўзаро интеграцион модел тузилмаси тузилиб, шу асосда туризми салоҳиятидан самарали фойдаланишга эришилган;
Хоразм вилояти минтақасида туризм салоҳиятини оширишга қаратилган кўсаткичларнинг 2024-2028-йилларга мўлжалланган ишлаб чиқилган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 10-октябрдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 546-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 30-январдаги 15-339-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз натижаларига кўра, минтақада туризм салоҳиятини ошириш ҳажми ўртача 5-10 фоизга ошган ҳамда мазкур прогноз кўрсаткичлари қийматларидан туризм салоҳиятига оид режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish