Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Шоҳруҳ Шухратжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тупроққа ишлов бериш ва такрорий экинларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги  самарадорлиги (Фарғона вилояти тупроқ-иқлим шароити мисолида)”, 06.01.01-Умумий деҳқoнчилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx987.
Илмий раҳбар: Ботиров Мирзохид Исмонхўжаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, дoцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижoн қишлoқ хўжaлиги вa aгрoтехнoлoгиялaр институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Атабоева Маъмура Садирдин қизи, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Саломов Шавкат Туробович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилоятининг эскидан суғориладиган  оч тусли бўз тупроқлари шароитида 2:2 навбатлаб экиш тизимида кузги буғдойдан кейин тупроққа ёзги ишлов бериш усуллари ҳамда муддатларини, такрорий экилган соя экинини  тупроқ унумдорлигига, хоссаларига буғдой, ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона вилоятининг эскитдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида навбатлаб экишнинг 2:2 тизимида кузги буғдойдан кейин ёзда тупроққа ағдармасдан 20-25 см чуқурликда ишлов бериб, икки йил такрорий экин сифатида соя, икки йил ғўза экилиши тупроқ хоссаларига, ўсимликларни ўсиш ривожланишига ижобий таъсири аниқланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроққа кузги буғдойдан кейин ёзда 20-25 см чуқурликда ағдармасдан ишлов берилиб, такрорий экин сифатида соя экилиши таъсирида тупроқнинг 0-30 см қатламидаги агранамик жиҳатдан қимматли агрегатлар таркиби 6,05% га ортган, ҳажм оғирлиги 0,4 г/см3 га камайган, ғоваклилиги эса 2,5% га ортганлиги аниқланган;
тупроқни ёзда ағдармасдан 20-25 см чуқурликда ҳайдаш, 2:2 навбатлаб экиш тизимида такрорий экин сифатида соянинг икки марта экилиши тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаб, дастлабкидан 156,4 м3/га ортиши, тупроқдаги харакатчан озиқа моддалари миқдори ортиб, N10,68Р19,2К286 мг/кг бўлиши исботланган;
тупроқни ёзда 20-25 см чуқурликда ағдармай ҳайдаш такрорий экин сифатида ўстирилган соядан икки йилда ўртача 29,3 ц/га дон ҳосили олиш билан тупроқда 25,3 ц/га анғиз ҳамда илдиз қолдиқлари қолиши аниқланган;
тупроқни ҳайдаш усуллари, муддатлари ва такрорий экинларни ғўзанинг ўсиши-ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, икки йилда ўртача битта ўсимликда 13 дона кўсак ҳосил бўлиши билан бир дона кўсак оғирлиги 5,4 г. га тўғри келиши натижасида ҳосилдорликни 41,4 ц/га бўлиши, олинган толанинг сифатли бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тупроққа ишлов бериш усуллари, муддатларини такрорий экинлар экилишини ғўзага бўлган таъсири бўйича олинган маълумотлар асосида:
Республикамиздаги мавжуд фермер ва деҳқон хўжаликлари учун “Тупроққа ишлов бериш, сидератлар ва такрорий экинларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ахамияти” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 8-апрелдаги 06/28-28-06/346-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома фермер ва деҳқон хўжаликларида навбатлаб экишнинг 2:2 тизимини қўллашда муҳим амалий кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда.
Тупроққа ишлов беришнинг кузги буғдойдан кейин (ёзда) 20-25 см см. чуқурликда ағдармай ҳайдаш усули ва такрорий экинларни экиш технологияси Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жами 34,4 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 8-апрелдаги 06/28-28-06/346-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдойнинг дон ҳосили 7,0 ц/га, такрорий экилган соянинг дон ҳосили 29,3 ц/га ва пахта ҳосили икки йилда ўртача 41,4 ц/га ни ташкил этган.
Оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой ва ғўзанинг қисқа муддатли 2:2 навбатлаб экиш тизимини қўллашда ғўза ва буғдой навларининг биологияси ва етиштириш агротехнологиясидан келиб чиққан ҳолда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 8-апрелдаги 06/28-28-06/346-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдой ва ғўзанинг қисқа муддатли 2:2 навбатлаб экиш тизимида икки марта такрорий экин сифатида соядан сўнг ғўза ўстирилиши орқали иккинчи йили пахта ҳосилини ортишига, ўртача 41,4 ц/га ва рентабиллик даражаси эса 56,2% бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish