Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Гуляр Ахматовнанинг   
фанлари доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ғазначилик тизимида ижтимоий соҳани молиявий таъминоти услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Iqt255
Илмий маслаҳатчи – Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори академик; Хайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Рахмонов  Дилшоджон  Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғазначилик тизимида ижтимоий соҳанинг молиявий таъминоти  услубиётини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ижтимоий соҳа ташкилотлари учун давлат харидлари суммасининг бир миллиард сўмгача тузиладиган шартномалари бўйича 30 фоиз тўловни кассали режалаштиришни такомиллаштириш орқали бюджет ташкилотларидаги кредитор қарздорликни камайтириш таклиф этилган;
Давлат бюджетидан оилавий мактабгача таълим муассасаларига субсидия ажратишни тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси штат бирликларини тарбияланувчилар сонига нисбати асосида молиялаштириш орқали болалар қамровини ошириш асосланган;
истеъмол нархлар индекси тебранишининг салбий таъсирини юмшатишда расмий инфляция миқдорида шартнома қийматига ўзгартириш киритишни жорий қилиш орқали 1-4синф ўқувчиларини Давлат бюджети ҳисобидан бепул овқатлантириш барқарорлигини таъминлаш асосланган;
ишончли ауцорсерлар билан тузиладиган шартномалар муддатини 1 йилдан ортиқ муддатга узайтиришда давлат мактабгача таълим муассасалари учун ҳар бир лотда маъмурий географик асосда  базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 250 бараваридан 1000 бараваргача табақалаштириш орқали ауцорсерга инвестиция киритиш мажбуриятини белгилаш таклиф этилган;
    давлат тиббий суғуртасида шартнома ва кафолатланган пакет ҳажми асосида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўловларни “даволанган ҳар бир ҳолат” ва бажарилган ишлар натижаси асосида соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш тартибини жорий қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғазначилик тизимида ижтимоий соҳанинг молиявий таъминотини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий соҳа ташкилотлари учун давлат харидлари суммасининг бир миллиард сўмгача тузиладиган шартномалари бўйича 30 фоиз тўловни кассали режалаштиришни такомиллаштириш орқали бюджет ташкилотларидаги кредитор қарздорликни камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги “Вазирлар Маҳкамасининг бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2011 йил  24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида”ги 139-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 февралдаги 05-36-232-сон маълумотномаси). Натижада, йил бўйи харажатлар тенденсиясини ва харажатларни амалга ошириш учун керак бўладиган қўшимча эҳтиёжларни аниқлаш имконияти оширилган, ижтимоий соҳага қарашли бюджет ташкилотларининг кредиторлик қарздорлиги юзага келиш хавфи камайган.
Давлат бюджетидан оилавий мактабгача таълим муассасаларига субсидия ажратишни тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси штат бирликларини тарбияланувчилар сонига нисбати асосида молиялаштириш орқали болалар қамровини оширишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 февралдаги 05-36-232-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Давлат бюджетидан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 2022 йилда 1500,0 млрд. сўм, 2023 йилда 2259,4 млрд. сўм субсидиялар ажратилган. 2022 йилда 22429 та мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабгача таълим билан қамрови 68,0 фоизга етказилган.
истеъмол нархлари индекси тебранишининг салбий таъсирини юмшатишда расмий инфляция миқдорида шартнома қийматига ўзгартириш киритишни жорий қилиш орқали 1-4-синф ўқувчиларини Давлат бюджети ҳисобидан бепул овқатлантириш барқарорлигини таъминлашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил  25 августдаги 472-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим  муассасаларида соғлом  овқатлантириш тизимини янада  такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб  таълими  вазирлигининг 2024 йил 29 февралдаги 05-36-232-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджетига бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш учун 100,0 млрд. сўмдан жами 200,0 млрд. сўм ажратилган.
ишончли ауцорсерлар билан тузиладиган шартномалар муддатини 1 йилдан ортиқ муддатга узайтиришда давлат мактабгача таълим муассасалари учун ҳар бир лотда маъмурий-географик асосда базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 250 баравардан 1000 бараваргача табақалаштириш орқали ауцорсерга инвестиция киритиш мажбуриятини белгилашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 407-сон Қарорини ишлаб  чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 29 февралдаги 05-36-232-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, ауцорсерларнинг танловдаги таклифлари асосида тадбиркорлар билан тузилган шартномалар суммаси 88,8 млрд. сўмга етган, ауцорсерлар томонидан давлат мактабгача таълим муассасаларига 53,1 млрд. сўм инвестиция киритишга эришилган, муассаса ошхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун замонавий жиҳозлар билан тўлдирилган.
давлат тиббий суғуртасида шартнома ва кафолатланган пакет ҳажми асосида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўловларни “даволанган ҳар бир ҳолат” ва бажарилган ишлар натижаси асосида соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш тартибини жорий қилиш таклифи диссертант якка муаллифлигида яратилган “Ижтимоий суғурта” номли дарсликда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғига асосан 394-034-рақамли муаллифлик гувоҳномаси). Натижада, давлат тиббий суғуртасининг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини  оширишга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish