Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимов Қодир Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Профессионал бошқарув компанияларини уй-жой фондини бошқаришга жалб этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3109
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Илмий кенгаш фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат траснпорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий раҳбар: Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Расмий оппонентлар: Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Буриев Хаким Тошимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал бошқарув компанияларини уй-жой фондини бошқаришга жалб этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кўп квартирали уйларни бошқаришда жалб этиладиган профессионал бошқарув компанияларининг моддий-техника базасини минимал талаблар асосида шакллантириш зарурлиги асослаб берилган;
кўп квартирали уйларни биллинг тизими орқали бошқаришни йўлга қўйиш механизми коммунал тўловлар бўйича аҳоли орасидаги қарздорлик даражасини пасайтиришга кўра такомиллаштирилган;
кўп квартирали уй-жой фондини жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш учун профессионал бошқарув органи томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг алоҳида ҳисобини юритишни жорий этишнинг зарурати асосланган.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадални тўлаб бериш мақсадида субсидия ажратиш тизимини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой фондини бошқаришда профессионал бошқарув компанияларини жалб этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
кўп квартирали уйларни бошқаришда жалб этиладиган профессионал бошқарув компанияларининг моддий-техника базасини минимал талаблар асосида шакллантириш зарурлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 06/12438-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф кўп квартирали уйларни бошқаришга жалб этиладиган профессионал бошқарув компанияларининг хизмат кўрсатиш қувватини ошишга ва бошқарув харажатларини қисқаришга муайян даражада хизмат қилган;
кўп квартирали уйларни биллинг тизими орқали бошқаришни йўлга қўйиш механизми коммунал тўловлар бўйича аҳоли орасидаги қарздорлик даражасини пасайтиришга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 06/12438-сонли маълумотномаси). Натижада, бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини биллинг тизими орқали амалга оширилишига кўра аҳолидан тўловларни қабул қилиб олиш самарадорлигини муайян даражага оширишга хизмат қилган;
кўп квартирали уй-жой фондини жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш учун профессионал бошқарув органи томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг алоҳида ҳисобини юритиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 06/12438-сонли маълумотномаси). Натижада, мулкдорлар томонидан йиғиладиган мажбурий бадалнинг бошқарувчи ташкилотлар томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун сарфланиши кўрсаткичи 15-20%гача ошишига эришилган;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мулкдорларига мажбурий бадални тўлаб бериш мақсадида субсидия ажратиш тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан “Менинг уйим” ахборот тизими орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож мулкдорларга мажбурий бадални тўлаб бериш йўлга қўйилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 06/12438-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф кўп квартирали уйларни бошқариш тизими самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish