Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Хайрулла Ғуламовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ўзбекистон машинасозлик саноатида таркибий ўзгаришлар жараёнини фаоллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt464.
Илмий раҳбар: Юсупов Мусахон Юсупжанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.12.2020.I.09.04  рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хашимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Санжар Мирвоситович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади машинасозлик саноатида таркибий ўзгаришларни фаоллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машинасозлик саноатида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини аниқлаш индекси миқдорий мезонларини корхоналарнинг бозордаги фаоллиги, молия-иқтисодий ҳолати ҳамда бошқарув стратегиясига оид кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда диапазонлар чегараси бир балли баҳолаш шкаласи бўйича такомиллаштирилган.
машинасозлик саноатида инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишда инновацион инфратузилма, техник  модернизация, инновацион фаолликни ошириш ҳолатининг оптимал меъёрларига таяниб, ҳар бир шартли бирлик қиймат учун инфляция миқдорларини ҳисобга олган холда инвестицияларнинг қопланиш муддатларини қисқартириш асосланган;
 машинасозлик саноатида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг ўзаро шерикликни ривожлантириш тамойили асосида «УзАуто» АЖнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари таркибида инновацияларни тижоратлаштирувчи «Фан-техник тадқиқот ва режалаштириш» маркази фаолиятини венчур фондлари орқали йўлга қўйиш таклифи асосланган;
давлат ва хорижий инвестициялар маблағларидан самарали фойдаланган холда таркибий ўзгаришлар жараёнини молиялаштириш манбаларини назарда тутган холда машинасозлик тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Машинасозлик саноатида таркибий ўзгаришлар жараёнини фаоллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
машинасозлик саноатида таркибий ўзгаришлар самарадорлигини аниқлаш индекси миқдорий мезонларини корхоналарнинг бозордаги фаоллиги, молия-иқтисодий ҳолати ҳамда бошқарув стратегиясига оид кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда диапазонлар чегараси бир балли баҳолаш шкаласи бўйича берилган таклифи “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022-йил 19-июлдаги 12/06-25-1065-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши акциядорлик жамияти корхоналарида таркибий ўзгаришларни самарали механизмини ташкил этишга хизмат қилган ҳамда корхоналарнинг асосий воситалардан фойдаланиш имкониятлари 2020-йилда 2019-йилга нисбатан мос равишда 2,1 фоиздан 3,2 фоизга ортган.
машинасозлик саноатида инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишда инновацион инфратузилма, техник  модернизация, инновацион фаолликни ошириш ҳолатининг оптимал меъёрларига таяниб, ҳар бир шартли бирлик қиймат учун инфляция миқдорларини ҳисобга олган холда инвестицияларнинг қопланиш  муддатларини қисқартириш  бўйича берилган таклиф “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022-йил 19-июлдаги 12/06-25-1065-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Ўзавтосаноат акциядорлик жамияти корхоналарида инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқариш соҳаларига қўшимча инвестициялар ва янги ускуналар киритиш имкониятининг ортишига хизмат қилган.  
машинасозлик саноатида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг ўзаро шерикликни ривожлантириш тамойили асосида «УзАуто» АЖнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари таркибида инновацияларни тижоратлаштирувчи «Фан-техник тадқиқот ва режалаштириш» маркази фаолиятини венчур фондлари орқали йўлга қўйиш бўйича берилган таклиф “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий қилинган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022-йил 19- июлдаги 12/06-25-1065-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш натижасида машинасозлик тармоғининг илм-фан ва инновация марказлари билан ўзаро шериклик тамойили асосида иннновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда венчур фондлари маблағлари ҳисобидан инновацияларни тижоратлаштириш имкониятлари ортган.
давлат ва хорижий инвестициялар маблағларидан самарали фойдаланган холда таркибий ўзгаришлар жараёнини молиялаштириш манбаларини назарда тутган холда машинасозлик тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмини 2026-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистонда 2030-йилгача машинасозлик тармоғини стратегик ривожлантириш мақсадли дастурига киритилган. (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022-йил 19-июлдаги 12/06-25-1065-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда машинасозлик тармоғини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли параметрларига ўзгартиришлар киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish