Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбаева Мухлиса Акром Қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Валюта сиёсати орқали иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3770
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Мамадияров Зокир Тостемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Зуннунова Хулкар Мухторовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: “Пойтахт банк” акциядорлик жамияти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида валюта сиёсати орқали иқтисодий барқарорликни таъминлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш жараёнида банкларда биржадан ташқари валюта бозорларида валюта инструментларини, хусусан тўғридан-тўғри форвард, кросс-валюта своп ҳамда валюта опцион операциялари амалиётга жорий этиш ва бу орқали валюта курси тебринишдан юзага келадиган рискларни камайтириш таклиф этилган;
валюта бозорини эркинлаштириш жараёнида миллий валюта курсининг тушуши билан бозор фоиз ставкаларнинг ошиши ўртасида мос равишда 1 фоизга 0.15 фоиз каби мантиқий тескари пропорсионаллик мавжудлиги эмпирик жиҳатдан асосланган;
тижорат банклар томонидан маҳаллий экспортёрларни рағбатлантириш ва бу орқали иқтисодий барқарорликни таҳминлаш мақсадида валюта сиёсатининг ташқи савдо ҳажмига таъсирини ошириш лозимлиги асосланган;
валюта сиёсатини лидераллаштириш жараёнида миллий валюта курси ўзгаришининг ички иқтисодий барқарорликка таъсири билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2026 йилга қадар прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда валюта сиёсати орқали иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш жараёнида банкларда биржадан ташқари валюта бозорларида валюта инструментларини, хусусан тўғридан-тўғри форвард, кросс-валюта своп ҳамда валюта опцион операциялари амалиётга жорий этиш ва бу орқали валюта курси тебринишдан юзага келадиган рискларни камайтиришга доир таклифи ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши орқали банкларда муддатли валюта операцияларини ривожлантириш, банк-мижоз муносабатида юзага келадиган турли рискларни бартараф этишга олиб келади.
валюта бозорини эркинлаштириш жараёнида миллий валюта курсининг тушуши билан бозор фоиз ставкаларнинг ошиши ўртасида мос равишда 1 фоизга 0.15 фоиз каби мантиқий тескари пропорсионаллик мавжудлигига доир таклифи ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон далолатномаси). Натижада, валюта бозорида миллий валютанинг бир фоизга девалвация бўлиши бир ойдан кейин пул бозоридаги фоиз ставкани 0,15 фоизга ошириши, тижорат банкларининг миллий валютада жалб қилган қисқа муддатли депозитлари фоизини 0,14 фоизга ҳамда миллий валютада ажратган қисқа муддатли кредитлари фоизини эса 0,15 фоизга ошириши эконометрик структуравий вектор авторегрессия (СВАР) модел орқали аниқланган ва асослаб берилган.
тижорат банклар томонидан маҳаллий экспортёрларни рағбатлантириш ва бу орқали иқтисодий барқарорликни таҳминлаш мақсадида валюта сиёсатининг ташқи савдо ҳажмига таъсирини оширишга доир таклифи ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон далолатномаси). Натижада, миллий валюта алмашинув курсининг бир фоизга ошиши кейинги чоракда импорт ҳажмини 1,08 фоизга пасайтириши эконометрик вектор авторегрессия (ВАР) модел орқали аниқланган ва асослаб берилган.
валюта сиёсатини лидераллаштириш жараёнида миллий валюта курси ўзгаришининг ички иқтисодий барқарорликка таъсири билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик боҳолаш модели асосида 2026 йилга қадар прогноз ссенарийлари ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон баённома асосида ХАТ Трастбанк фаолиятига жорий этилган (ХАТ Трастбанкнинг 2024 йил 8 февралдаги 01-09/583-сон далолатномаси). Натижада, оптимал ссенарийга кўра, 2023 йил декабр ойдан 2025 йил июн ойига қадар миллий валюта алмашинув курси 7,9 фоизга девалвация бўлиши ва 2025 йил июн ойида 1 АҚШ долларининг миллий валютадаги қиймати 13242,47 сўм бўлиши, шунингдек, инфляция даражаси 2024 йилда 8,9 фоиздан 2025 йил бошида 6 фоизгача пасайиши прогноз қилинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish