Sayt test rejimida ishlamoqda

Патхиддинов Рухиддин Хусниддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Туркистонда халқ табобати ва замонавий тиббиёт (ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чораги, Фарғона вилояти мисолида)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar482.
Илмий раҳбар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Шадманова Санавар Базарабаевна, тарих фанлари доктори, профессор, Жураев Хусниддин Пазлиддинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти мисолида Туркистонда ХИХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагида соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империяси мустамлакачилиги ва совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида маҳаллий аҳолига тиббий хизмат асосан табиблар томонидан кўрсатилганлиги ҳамда диний-мистик қадамжолар ва табиий шифо масканларининг халқ табобатида муҳим ўрин тутганлиги аниқланган;
Россия империяси амалдорлари тиббиётдан сиёсий мақсадларда фойдаланганлиги, Туркистон ўлкасига замонавий тиббиётнинг кириб келиши ва шаҳар-қишлоқларда рус тиббиёт муассасаларининг ташкил этилишидан маҳаллий аҳолини ишончини қозониш ва мустамлакачиларга яқинлаштириш мақсадлари кўзланганлиги, замонавий тиббиётнинг асосан рус амалдорлари, армияси ва аҳолисига хизмат қилгани асосланган;
рус шифокорларининг маҳаллий аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлар ва ўлка табиатини илмий ўрганиши ҳамда юқумли касалликларга, хусусан безгакка қарши кураш олиб боришдан биринчи навбатда иқтисодий ва сиёсий мақсадларни кўзланганлиги далилланган;
совет ҳокимиятининг Туркистон ўлкасида олиб борган сиёсати соғлиқни сақлаш инқирозига олиб келганлиги, тиббиёт тизимида институционал ўзгаришлар амалга оширилган бўлса-да, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ўзгармаганлиги, очарчилик, вабо, терлама, безгак эпидемиялари аҳоли сонининг қисқариб кетишига сабаб бўлгани исботланган.
IV. Тадқиқод натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши давомида олинган натижа, амалий таклиф ва тавсиялардан:
Россия империяси мустамлакачилиги ва совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида маҳаллий аҳолига тиббий хизмат асосан табиблар томонидан кўрсатилганлиги ҳамда диний-мистик қадамжолар ва табиий шифо масканларининг халқ табобатида муҳим ўрин тутганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 27-апрелда эфирга узатилган Тақдимот кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 28-апрелдаги 02-31-651-сон маʼлумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларда маҳаллий аҳоли томонидан халқ табобатидан фойдаланишга доир янги илмий маʼлумотларга эга бўлишини таʼминлаган.
Россия империяси амалдорлари тиббиётдан сиёсий мақсадларда фойдаланганлиги, Туркистон ўлкасига замонавий тиббиётнинг кириб келиши ва шаҳар-қишлоқларда рус тиббиёт муассасаларининг ташкил этилишидан маҳаллий аҳолини ишончини қозониш ва мустамлакачиларга яқинлаштириш мақсадлари кўзланганлиги, замонавий тиббиётнинг асосан рус амалдорлари, армияси ва аҳолисига хизмат қилгани тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йил 27-апрелда эфирга узатилган Тақдимот кўрсатувида тақдим этилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 28-апрелдаги 02-31-651-сон маʼлумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларда Ўзбекистонга замонавий тиббиётнинг кириб келишига доир янги илмий маʼлумотларга эга бўлишини таʼминлаган.
Рус шифокорларининг маҳаллий аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлар ва ўлка табиатини илмий ўрганиши ҳамда юқумли касалликларга, хусусан безгакка қарши кураш олиб боришдан биринчи навбатда иқтисодий ва сиёсий мақсадларни кўзланганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарихий фотосуратлар, архив ва даврий матбуот материаллари ёрдамида Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Фарғона водийси тиббиёт тарихига бағишланган янги кўргазма ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2023-йил 23-июндаги 04-06/2158-сонли хати). Кўргазмада фойдаланилган архив маʼлумотлари, даврий матбуот материаллари Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондини адабиётлари ва тарихий ҳужжатларини бойитишга хизмат қилди.
Совет ҳокимиятининг Туркистон ўлкасида олиб борган сиёсати соғлиқни сақлаш инқирозига олиб келганлиги, тиббиёт тизимида институционал ўзгаришлар амалга оширилган бўлса-да, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ўзгармаганлиги, очарчилик, вабо, терлама, безгак эпидемиялари аҳоли сонининг қисқариб кетишига сабаб бўлгани тўғрисидаги маълумотлар Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузуридаги тиббиёт музейда кўргазма ташкил этишда фойдаланиган. (Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2023-йил 26-июндаги 05-10192-сонли хати). Кўргазмада фойдаланилган архив маʼлумотлари, даврий матбуот материаллари музей фондини адабиётлар ва тарихий ҳужжатларини бойитишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish