Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммадов Нодир Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маълумотларни электрон ҳужжат айланиш тизимида шакллантириш орқали солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит ва 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3548.
Илмий раҳбар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Тохир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Буранова Лола Вахобовна, иқтисод фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-Молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларни жорий этиш орқали солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ жараёнларига инсон омилини камайтириш орқали солиқларни йиғилувчанлигини ошириш бўйичa тaклиф вa aмaлий тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ органидан товар-моддий бойликлар инвентаризациядан ўтказилиши муносабати билан маълум бир муддатга расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилиш ва етказиш функцияларини вақтинча тўхтатиб туриш зарурияти вужудга келганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган ҳолатда роуминг оператори томонидан ЭҲФ қабул қилмаслик ва ҳужжат келиб тушган кундан кечиктирмасдан тегишли оператор орқали уни шакллантирган товарларни сотувчига қайтариш таклифи асосланган;
солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса техникаси маълумотлари ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини шакллантириш таклифи асослаган;
товарлар харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаган ҳамда солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланган ҳолатда қарор орқали солиқ суммасини қоплашни тўлиқ ёки қисман рад этиш таклифи асосланган;
Давлат солиқ қўмитаси билан уюшмалар, дирекциялар ва бошқа ташкилотлар ўртасида уларга аъзолик (резидентлик) асосида солиқ имтиёзларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни реал вақт режимида алмашиш тизимини жорий этиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларни жорий этиш орқали солиқ базасини кенгайтириш ва солиқларни йиғилувчанлигини ошириш бўйичa тaклиф вa aмaлий тaвсиялaр aсoсидa:
солиқ органидан товар-моддий бойликлар инвентаризациядан ўтказилиши муносабати билан маълум бир муддатга расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилиш ва етказиш функцияларини вақтинча тўхтатиб туриш зарурияти вужудга келганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган ҳолатда роуминг оператори томонидан ЭҲФ қабул қилмаслик ва ҳужжат келиб тушган кундан кечиктирмасдан тегишли оператор орқали уни шакллантирган товарларни сотувчига қайтариш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарорининг 1-иловасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2022 йил 24 июндаги 18/2-83267-сонли мaълумoтнoмaси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби такомиллашиб, 25 та корхона электрон ҳужжат алмашинуви операторларини рўйхатдан ўтказиш ва 130 дан ортиқ иш ўрни ташкил этиш имкони яратилган;
солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни электрон ҳисобварақ-фактура ва онлайн назорат-касса техникаси маълумотлари ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрда “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6307-сонли Фармонининг 3-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2022 йил 24 июндаги 18/2-83267-сонли мaълумoтнoмaси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат солиқ органи ходимларининг солиқ тўловчиларнинг ҳисоботидаги кирим ва чиқимларни солиштириш билан боғлиқ жуда катта миқдордаги вақтини, жумладан, 2021 молия йили давомида расмийлаштирилган 36 миллион дона ЭҲФнинг қоғоз шаклини таққослаш учун зарур бўладиган 1000 нафар камерал бўлими ходимларининг 360 кун сарфини тежаш имкони яратилган;
товарлар харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаган ҳамда солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланган ҳолатда қарор орқали солиқ суммасини қоплашни тўлиқ ёки қисман рад этиш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарорининг 2-иловасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2022 йил 24 июндаги 18/2-83267-сонли мaълумoтнoмaси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан 138,9 миллиондан ортиқ ҳужжатларнинг электрон шаклда расмийлаштириш орқали вақт ҳамда моддий ресурслар сарфи камайтирилди;
Давлат солиқ қўмитаси билан уюшмалар, дирекциялар ва бошқа ташкилотлар ўртасида уларга аъзолик (резидентлик) асосида солиқ имтиёзларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни реал вақт режимида алмашиш тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сонли қарорининг 8-иловаси “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича” тасдиқланган “йўл харитаси”да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2022 йил 24 июндаги 18/2-83267-сонли мaълумoтнoмaси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маълумотларни реал вақт режимида алмашиш тизимини жорий этиш орқали ЭҲФларни шакллантириш ва қабул қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларига лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича қўшимча имконият яратиш, товар-транспорт юк хатларини ва товар-моддий бойликлар учун ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish