Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузибаева Наргиза Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1590.
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисод фанлари доктори, доцент; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни туризм соҳасида фаолият юритувчи иқтисодий субъектлар томонидан туристик хизматларни таклиф этишда инновацион жараён ва маҳсулотларнинг салмоғини ошириб боришга рағбатлантирувчи молиявий дастакларни йўлга қўйиш жиҳатидан такомиллаштирилган;
туризмни комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга инвестициялар, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этишда инновацион тавсифдаги туристик маҳсулот ва хизматлар учун йўналтирилган молиявий маблағларнинг ўсиб борувчи нисбатини татбиқ этиш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятидаги туристик корхоналарнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш тенденциялари ва инновацион хулқ-атворини баҳолаш асосида инновацион фаоллик динамикасининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
иқтисодиётни динамик ривожланиши шароитида туристик корхоналарни инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий баҳолаш модели асосида Ўзбекистонда 2027 йилга қадар асосий кўрсаткичларнинг прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини туризм соҳасида фаолият юритувчи иқтисодий субъектлар томонидан туристик хизматларни таклиф этишда инновацион жараён ва маҳсулотларнинг салмоғини ошириб боришга рағбатлантирувчи молиявий дастакларни йўлга қўйиш жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юрти 60411700 – Логистика (йўналишлар бўйича), 60412500 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши (мутахассислиги) талабалари (магистрлари) учун тавсия этилган “Креативлик ва инновация” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2023 йил 30 майдаги 10-сонли қарори). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда туристик хизматларни таклиф этишда инновацион жараён ва маҳсулотларнинг салмоғини ошириб боришга рағбатлантирувчи молиявий дастакларни йўлга қўйиш жиҳатидан такомиллаштирилган туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солиш бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
туризмни комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга инвестициялар, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этишда инновацион тавсифдаги туристик маҳсулот ва хизматлар учун йўналтирилган молиявий маблағларнинг ўсиб борувчи нисбатини татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 28 мартдаги 03-12-17-1930-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда кредитлар ва грантларини жалб этишда инновацион тавсифдаги туристик маҳсулот ва хизматлар учун йўналтирилган молиявий маблағларнинг ўсиб боришини рағбатлантириш имкони яратилган;
Самарқанд вилоятидаги туристик корхоналарнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш тенденциялари ва инновацион хулқ-атворини баҳолаш асосида инновацион фаоллик динамикасининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 28 мартдаги 03-12-17-1930-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятидаги туристик корхоналарнинг инновацион фаоллик динамикасининг узоқ муддатли истиқбол кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий параметрларига мувофиқлаштириш имкони яратилган;
иқтисодиётни динамик ривожланиши шароитида туристик корхоналарни инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий баҳолаш модели асосида Ўзбекистонда 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган асосий кўрсаткичларнинг прогнозидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туристик корхоналар инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 28 мартдаги 03-12-17-1930-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатдаги туристик корхоналарни инновацион фаолиятини тартибга солишнинг молиявий баҳолаш модели асосида узоқ муддатли истиқбол кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий параметрларига мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish