Жураева Гулшаной Турдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жадид таълим фалсафасининг миллий такаккур тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal723
Илмий раҳбар: Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика иститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тураев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Амридинова Дилрабо Турсиновна, фалсафа фанлари доктори, (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жадид таълим фалсафасининг миллий тафаккур тараққиётидаги ўрнини баҳолаш ва истиқбол тамойилларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жадид таълим фалсафасини тизимлаштиришдаги методологик ёндашувлар асос сифатида ишлаб чиқилган ва далилланган;
Жадид таълим фалсафаси манбаларининг таснифи ва уни миллий тизимга мослаштириш стратегияси, жадид таълим фалсафасининг миллий тафаккур тараққиётидаги ўрни, маънавий, редагогик ва ијтимоий–ѕийоѕий јарайонларни ўз ичига қамраб олган жадидсҳиликнинг таълим орқали јамийатни иѕлоҳ қилиѕҳ ғоялари очиб берилган;
миллий таълим тизимининг асоси сифатида Жадид фалсафасининг тафаккур ва таълим тараққиётидаги, ёшлар сиёсатидаги ўрни, узвий боғлиқлиги ўрганилган;
Жадид таълим фалсафаси консепсиянинг таълим-тарбия, маърифат, назария ва амалиёт синкретизми, инсонпарварлик, шахс эрки, диний бағрикенглик каби омиллари жадидчиликнинг асосий феномени эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жадид таълим фалсафасининг миллий тафаккур ва миллий таълим тараққиётидаги ўрни” ни илмий тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жадид таълим фалсафаси фанлар классфикацияси ва уни миллий тизимга жалб этиш стратегиясига илмий баҳо бериш, Жадид таълим фалсафасининг миллий тафаккур ва миллий таълим тараққиётидаги ўрни, миллий таълимга таъсири ва истиқбол тамойиллари ва Жадид таълим фалсафасининг ҳозирги замон ёшлар сиёсатидаги далилларидан, таълимни мақсадли йўналтиришга оид назарий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 14-сентябрдаги 465-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларига–Жадид таълим фалсафасининг миллий тафаккур ва миллий таълим тараққиётидаги ўрни, миллий таълимга таъсири ва истиқбол тамойиллари, Жадид таълим фалсафасининг ҳозирги замон ёшлар сиёсатидаги ўрни асос бўлиб хизмат қилган.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йиллар мобайнида Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлимининг “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Оммавий маданият ва маънавий тарбия”, “Нажот – таʼлимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади”, “Маʼнавият одам ва олам халоскори” сингари маънавий-маърифий тадбирларда фойдаланган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилнинг 18-сентябрдаги 02-22/970-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар, амалий таклифлар ёшларда бугунги кунга яъни мустақиллигимизга бўлган шукроналик ҳисларини туйиш, ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга қаратилган ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда ва уларнинг сифатини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Бугунги ёшлар сиёсатида жадид таълим фалсафасининг ўрни, таълимни мақсадли йўналтиришга доир илмий-назарий таҳлиллар ва илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” ида муҳарририятининг “Зиёли ёшлар” дастурлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сентябрдаги 02-36-1454-сон маълумотномаси). Натижада ОАВ тизимида диссертация ишида аниқланган янгиликлар асосида жамият маънавий тафаккур тараққиётига хизмат қиладиган ғоялардан фойдаланган ҳолда кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларга амал қилиш кўрсатувларнинг сифати, мазмуни ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
Миллий таълим тараққиётида жадид фалсафасининг таъсири, таълимни тизимлаштириш, мақсадли йўналтиришга доир таклиф ва тавсиялалар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “ИВ. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамалакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари” бўлимидаги “Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби-жадидларнинг улуғ мақсадлар йўлидаги мардона кураши ва фидойилиги” мавзусида давра суҳбати, “Она ватан, ота юрт – жадидлардан қолган тупроқ” номли тадбирда ёшлар билан учрашувлар ўтказилган (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси марказий кенгашининг 2023-йил 25-сентябрдаги 02/05-56-сонли маълумотномаси). Натижада партия тизимидаги ходимлар ва талаба ёшларга сиёсий ҳамда маънавий-маърифий билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилди.