Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботирова Дилафрўз Бозоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагогларда касбий сўниш жараёнининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P585.
Илмий раҳбар: Умаров Баҳриддин Мингбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Холйигитова Насиба Хабибуллаевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогларда касбий сўниш жараёнининг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик жиҳатдан очиб бериш ҳамда касбий сўниш профилактикаси бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогларда касбий сўниш жараёнининг шаклланишига таъсир этувчи чидамлилик даражаси, мижоз билан алоқанинг чуқурлашуви, локус назорат, тескари алоқа, қаршилик кўрсатиш услуби, ўз-ўзини баҳолаш, ўзи фаолият олиб бораётган муассасадаги муносабатлар, невротизм (ташвишланиш), меҳнат обектига нисбатан бўлган муносабат, экстроверсия каби ижтимоий-психологик омиллар эмпирик тадқиқотлар асосида аниқланган;
ўқитувчиларда касбий сўниш ёш, иш стажи бўйича намоён бўлишига кўра, резистенсия (қарама-қаршилик), “танглик даражаси”, “чарчоқ ҳисси”, “ҳиссий реакциянинг ноадекватлиги”, “касбий мажбуриятларни бажариш ҳиссининг камайиши” (редуксия), "ташвишланиш ва депрессия" хусусиятлари; эркакларнинг воқеликни ичига ютиш, стрессоген таъсирларни аёллар сингари тезда ўтказиб юбора олмаслик, эркакнинг оила боқувчиси, таъминотчиси сифатидаги бурч ва масъулиятини ҳис қилиши каби гендер психологик хусусиятлар асосланган;
ўқитувчиларда жамоадаги ноқулай психологик муҳит, зиддиятнинг вертикал равишда, "назоратчи-бўйсунувчи" ва горизонтал равишда – "ҳамкасб-ҳамкасб" муносабатлари тизимида намоён бўлиш дараждаси, когнитив информасион зўриқиш, кундалик ҳисоботлар, синф раҳбарлиги, жамоат ишларига жалб қилиниш, педагоглар жамоасидаги раҳбар-ходим муносабатлари билан боғлиқ муаммолар асосида шахсда келиб чиқадиган стресс ҳолатининг касбий сўниш жараёнига таъсир этиши изоҳланган;
олий таълим тизими профессор-ўқитувчиларидаги шахсий муаммолар, молиявий аҳвол, ҳаёт шароитлари ва сифати, ишда ва уйда ўзини ўзи англамаслик каби шахсий омиллар; талабалар, уларнинг ота-оналари, ва бошқарув фаолиятида самарали мулоқотнинг мавжуд эмаслиги каби коммуникатив омиллар; ишдаги стресс даражасининг юқорилиги, иш оқимидан қониқишнинг етишмаслиги, кам иш ҳақи, тартибсиз иш жадвали каби ташкилий омиллар; ўқитишнинг янги технологиясини ўзлаштириш, талабалар орасида адекват реакциянинг мавжуд эмаслиги, жамоадаги қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги, педагогик фаолиятдаги ортиқча юкламалар  каби ўқув-илмий фаолият билан боғлиқ омиллар касбий сўнишнинг ривожланишига таъсир этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Педагогларда касбий сўниш муаммосининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
педагогларда касбий сўниш жараёнининг шаклланишига таъсир этувчи чидамлилик, мижоз билан алоқанинг чуқурлашуви, локус назорат, тескари алоқа, қаршилик кўрсатиш услуби, ўз-ўзини баҳолаш, ўзи фаолият олиб бораётган муассасадаги муносабатлар, невротизм (ташвишланиш), меҳнат обектига нисбатан бўлган муносабат, экстроверсия каби ижтимоий-психологик омиллар эмпирик тадқиқотлар асосида аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-139-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” ва “Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 25 майдаги  ПМ-139-а-сон  маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларнинг педагогларда касбий сўниш жараёнининг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллари ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган;
ўқитувчиларда касбий сўниш ёш, иш стажи бўйича намоён бўлишига кўра, резистенсия (қарама-қаршилик), “танглик даражаси”, “чарчоқ ҳисси”, “ҳиссий реакциянинг ноадекватлиги”, “касбий мажбуриятларни бажариш ҳиссининг камайиши” (редуксия), "ташвишланиш ва депрессия" хусусиятлари; эркакларнинг воқеликни ичига ютиш, стрессоген таъсирларни аёллар сингари тезда ўтказиб юбора олмаслик, эркакнинг оила боқувчиси, таъминотчиси сифатидаги бурч ва масъулиятини ҳис қилиши каби гендер психологик хусусиятларга доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-139-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” ва “Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 25 майдаги  ПМ-139-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларнинг педагогларда касбий сўниш жараёнининг ёш, иш стажи бўйича ва ижтимоий психологик хусусиятлари ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган;
ўқитувчиларда жамоадаги ноқулай психологик муҳит, зиддиятнинг вертикал равишда, "назоратчи-бўйсунувчи" ва горизонтал равишда–"ҳамкасб-ҳамкасб" муносабатлари тизимида намоён бўлиш дараждаси, когнитив информасион зўриқиш, кундалик ҳисоботлар, синф раҳбарлиги, жамоат ишларига жалб қилиниш, педагоглар жамоасидаги раҳбар-ходим муносабатлари билан боғлиқ муаммолар асосида шахсда келиб чиқадиган стресс ҳолатининг касбий сўниш жараёнига таъсир этиши ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-139-сон буйруғи билан “Ижтимоий  психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 25 майдаги ПМ-139-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларнинг педагогларда касбий сўниш жараёнининг шаклланишига ўқитувчилардаги стресс ҳолатининг таъсири бўйича билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган;
олий таълим тизими профессор-ўқитувчиларидаги шахсий муаммолар, молиявий аҳвол, ҳаёт шароитлари ва сифати, ишда ва уйда ўзини ўзи англамаслик каби шахсий омиллар; талабалар, уларнинг ота-оналари, ва бошқарув фаолиятида самарали мулоқотнинг мавжуд эмаслиги каби коммуникатив омиллар; ишдаги стресс даражасининг юқорилиги, иш оқимидан қониқишнинг етишмаслиги, кам иш ҳақи, тартибсиз иш жадвали каби ташкилий омиллар; ўқитишнинг янги технологиясини ўзлаштириш, талабалар орасида адекват реакциянинг мавжуд эмаслиги, жамоадаги қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги, педагогик фаолиятдаги ортиқча юкламалар  каби ўқув-илмий фаолият билан боғлиқ омиллар касбий сўнишнинг ривожланишига таъсир этиши борасидаги олинган янгиликлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2024 йил 20 майдаги ПМ-139-сон буйруғи билан “Ижтимоий психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 25 майдаги  ПМ-139-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларнинг педагогларда касбий сўниш жараёнининг ривожланишида стресснинг ўқитувчиларда касбий сўниш жараёни ривожланишига таъсири этиши ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish