Sayt test rejimida ishlamoqda

Душанов Рустам Хужановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи  номи): “Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолияти субектларининг психологик жиҳатлари”, 19.00.03 – Инсон касбий фаолияти психологияси (юридик психология) (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/P43.
Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Бахромович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD 03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Сатторов Эркин Ниёзметович, психология фанлари доктори, профессор; Исмаилов Исомиддин, юридик фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат универсетитети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолияти иштирокчиларининг психологик хусусиятларини илмий-назарий нуқтайи назардан очиб бериш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалий тавсияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тезкор-қидирув фаолияти иштирокчиларида қадриятлар тизими, регулятив соҳаси, индивидуал-психологик хусусиятлари ва ижтимоий тажрибаларини интеграциялаштириш орқали касбий диспозицияни шакллантиришда шахсий дифференциал майдоннинг адолатлилик (баҳо), қатъиятлилик, шижоатлилик, ўзига ишонганлик, мустақиллик (куч) ва ғайратлилик (фаоллик) компонентлари ходимлар хулқ-атвори барқарорлигини таъминлашнинг йетакчи омиллари эканлиги аниқланган;
социал алоқаларга салоҳиятлиликнинг барқарор муносабалар омили сифатида эътироф этилиши, журъатлик, жасурлик, креативлик эса ўзини ўзи камол топтиртирувчи каби интренсив мотивлар таъсирида ўзларига нисбатан талабчанликнинг ўсиб борши сабабли тезкор-қидирув фаолияти ходимларида “инсон – жамият – инсон” муносабатларининг ривожлантирилиши натижасида уларнинг мураккаб хизмат вазифаларини ишончли ва жасорат билан бажариш имкониятларини кучайтирганлиги эмпирик далилланган;
касбий тажрибаларининг ортиб бориши ҳисобида вазиятларга мослашиш ва ҳамкорлик усулларидан фойдаланишни ўзлаштиришлари сабабли фаолиятдаги низоларни бартараф этишда консесусга ва хавотирланишни сусайтиришга эришишларида муваффақиятга, муваффақияцизликка ва  саломатликка нисбатан  интерналликлар тезкор-қидирув фаолияти ходимларида устувор субъектив назорат жабҳалари сифатида шаклланиши  исботланган;
ишловга олинган шахс билан ишончли психологик алоқа ўрнатишда уларнинг режалари, мақсадлари, қадриятлари, эҳтиёжлари, установка ва мотивацияларини аниқлашнинг экстрен усулларига таянишлари орқали тезкор-қидирув фаолияти вазифаларининг муваффақиятли бажарилишини таъминланиши ходимларни кўплаб пухта тайёрланаётган ва ниқобланган жиноятларнинг олдини олиш имкониятларини кучайтириши аниқланган;
жиноятчиликка қарши курашда тезкор-қидирув фаолияти мутахассислари касбий фаолиятини оптималлаштириш учун уларнинг касбий-шахсий камолотини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим касбий-шахсий, индивидуал сифатларининг аниқловчилари ва ривожланиш истиқболларини, касбий фаолият предмети ва объектининг уйғунлаштиришни, касбий  кўникма ва малакаларни, лаёқатлар ва афзалликларни, касбий вазифалари ва  иш шаклларини, бошқа касблар билан алоқадорлигини ҳамда мутахассисларни тайёрлаш жараёнини тавсифловчи профессиограммаси тизимли ишлаб чиқилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолияти иштирокчилари психологиясини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тезкор-қидирув фаолияти иштирокчиларида қадриятлар тизими, регулятив соҳаси, индивидуал-психологик хусусиятлари ва ижтимоий тажрибаларини интеграциялаштириш орқали касбий диспозицияни шакллантиришда шахсий дифференциал майдоннинг адолатлилик (баҳо), қатъиятлилик, шижоатлилик, ўзига ишонганлик, мустақиллик (куч) ва ғайратлилик (фаоллик) компонентлари ходимлар хулқ-атвори барқарорлигини таъминлашнинг йетакчи омиллари эканлиги аниқланган маълумотлар  Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-128-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Юридик психология» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-майдаги ПМ-128-а – сон маълумотномаси). Натижада, тезкор-қидирув фаолияти иштирокчиларини шахсий дифференциал семантик таҳлил асосида касбий-шахсий аҳамиятли хусусиятларини тавсифловчи йетакчи омилларни аниқлаштирилган;
социал алоқаларга салоҳиятлиликнинг барқарор муносабалар омили сифатида эътироф этилиши, журъатлик, жасурлик, креативлик эса ўзини ўзи камол топтиртирувчи каби интренсив мотивлар таъсирида ўзларига нисбатан талабчанликнинг ўсиб борши сабабли тезкор-қидирув фаолияти ходимларида “инсон – жамият – инсон” муносабатларининг ривожлантирилиши натижасида уларнинг мураккаб хизмат вазифаларини ишончли ва жасорат билан бажариш имкониятларини кучайтирганлиги эмпирик далилланганлиги ҳақидаги маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-128-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Касб психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-майдаги ПМ-128-а – сон маълумотномаси). Натижада ўсмир, илк ўспирин, ўспиринларда стрессга барқарорлик ва копинг хулқ компоненти бўлган ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолияти иштирокчиларининг касбий мотивация профили ва касбий-шахсий талабчанлик хусусиятларини аниқлаш имконияти яратилган;
касбий тажрибаларининг ортиб бориши ҳисобида вазиятларга мослашиш ва ҳамкорлик усулларидан фойдаланишни ўзлаштиришлари сабабли фаолиятдаги низоларни бартараф этишда консесусга ва хавотирланишни сусайтиришга эришишларида муваффақиятга, муваффақияцизликка ва  саломатликка нисбатан  интерналликлар тезкор-қидирув фаолияти ходимларида устувор субъектив назорат жабҳалари сифатида шаклланиши  асослангани ҳақидаги маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-128-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Юридик психология» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-майдаги ПМ-128-а – сон маълумотномаси). Натижада тезкор-қидирув фаолияти ходимларининг касбий тажрибалари динамикасида  касбий фаолиятдаги низолар ва хавотирланишларни бартараф этиш усулларидан фойдаланишнинг субъектив назоратининг устувор жабҳалари такомиллаштирилган;
ишловга олинган шахс билан ишончли психологик алоқа ўрнатишда уларнинг режалари, мақсадлари, қадриятлари, эҳтиёжлари, установка ва мотивацияларини аниқлашнинг экстрен усулларига таянишлари орқали тезкор-қидирув фаолияти вазифаларининг муваффақиятли бажарилишини таъминланиши ходимларни кўплаб пухта тайёрланаётган ва ниқобланган жиноятларнинг олдини олиш имкониятларини кучайтириши аниқланганлиги билан боғлиқ маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-128-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Касб психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-майдаги ПМ-128-а – сон маълумотномаси). Натижада тезкор-қидирув фаолияти ходимларнинг касбий вазифаларни муваффақиятли бажарилиши орқали тайёрланаётган ва ниқобланган жиноятларнинг олдини олиш имкониятларини кучайтирувчи психологик жиҳатларни аниқлаш имконияти яратилган.
жиноятчиликка қарши курашда тезкор-қидирув фаолияти мутахассислари касбий фаолиятини оптималлаштириш учун уларнинг касбий-шахсий камолотини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим касбий-шахсий, индивидуал сифатларининг аниқловчилари ва ривожланиш истиқболларини, касбий фаолият предмети ва объектининг уйғунлаштиришни, касбий  кўникма ва малакаларни, лаёқатлар ва афзалликларни, касбий вазифалари ва  иш шаклларини, бошқа касблар билан алоқадорлигини ҳамда мутахассисларни тайёрлаш жараёнини тавсифловчи профессиограммаси тизимли ишлаб чиқилган таклифлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-128-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Касб психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-майдаги ПМ-128-а – сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолияти ходимларининг касбий-шахсий камолотини таъминловчи жиноятчиликка қарши курашда тезкор-қидирув фаолияти иштирокчиларининг психологик хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган мутахасиссислик профессиограммаси ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish