Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаханова Саера Откуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда соғлом тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/P466.
Илмий раҳбар: Қаршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Досрқобилович, психология фанлари доктори, профессор;  Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда соғлом тафаккурни ривожлантиришнинг редагогик психологик хусусиятларини  очиб бериш  асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг соғлом тафаккурини ривожланганлик даражасига кўра касбий билим ва тушунчаларни ўзлаштиришга бўлган интилишнинг сосиал муносабатлар ва эҳтиёжлар билан боғлиқ равишда динамик ўзгариб бориши туфайли, биринчи курсларда когнитив, предметли, тўртинчи курсларда ижтимоий, вербал фикрлашнинг устувор намоён бўлиши далилланган;
талабалардаги соғлом тафаккурнинг ривожланиши экстроверсия ижтимоий ва вербал тафаккур, интроверсия предметли, абстракт тафаккур билан тўғри пропорсионал шаклланиши ҳарактерига эга эканлиги туфайли шахс типларига уйғун намоён бўлиши асосланган;
талабаларда соғлом тафаккурни ривожланишида шахсдаги ўзи ва бошқаларнинг кечинмаларини тушуниш ва бошқариш, ўзига мотивасия бериш, эмпатия қобилитяининг ўз-ўзини хиссий баҳолашнинг интеграл компонентлари билан уйғун намоён бўлиши туфайли эмосионал интеллектнинг шаклланганлиги муҳим психологик хусусият эканлиги исботланган;
талабалар да соғлом тафаккурни ривожлантириш учун таълим ва “педагог-талаба”, “талаба-талаба” муносабатлари билан боғлиқ хавотирланиш, ҳиссий нотурғунликни ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш жараёнига салбий таъсирини камайтириш орқали ижодий фикрлаш даражасини ошириш муҳимлиги туфайли шахс ҳиссий ҳолатига коррексион таъсир этишнинг педагогик-психологик асослари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Талабаларда соғлом тафаккурни ривожлантиришнинг редагогик-рсихологик хусусиятларини ривожлантиришга доир илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларнинг соғлом тафаккурини ривожланганлик даражасига кўра касбий билим ва тушунчаларни ўзлаштиришга бўлган интилишнинг сосиал муносабатлар ва эҳтиёжлар билан боғлиқ равишда динамик ўзгариб бориши туфайли, биринчи курсларда когнитив, предметли,  тўртинчи курсларда ижтимоий, вербал фикрлашнинг устувор намоён бўлиши далилланган Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20- майдаги ПМ-135-сон буйруғига бинаоан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25-майдаги ПМ-135-а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг соғлом тафаккурини ривожланганлик даражасининг ўзига хос динамик хусусиятларини ўрганиш имконияти яратилган;
талабалардаги соғлом тафаккурнинг ривожланиши экстроверсия ижтимоий ва вербал тафаккур, интроверсия предметли, абстракт тафаккур билан тўғри пропорсионал шаклланиши ҳарактерига эга эканлиги туфайли шахс типларига уйғун намоён бўлиш асосланган Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20- майдаги ПМ-135-сон буйруғига бинаоан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25- майдаги ПМ-135-а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги соғлом тафаккурнинг ривожланишини шахс типларига боғлиқ жиҳатларини асослаш имконияти яратилган;  
талабаларда соғлом тафаккурни ривожланишида шахсдаги ўзи ва бошқаларнинг кечинмаларини тушуниш ва бошқариш, ўзига мотивасия бериш, эмпатия қобилитяининг ўз-ўзини хиссий баҳолашнинг интеграл компонентлари билан уйғун намоён бўлиши туфайли эмосионал интеллектнинг шаклланганлиги муҳим психологик хусусият эканлиги исботланган Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20- майдаги ПМ-135-сон буйруғига бинаоан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25- майдаги ПМ-135-а-маълумотномаси). Натижада талабаларда соғлом тафаккурни ривожланишига эмосионал интеллектнинг таъсирини тадқиқ этилган;
талабалар да соғлом тафаккурни ривожлантириш учун таълим ва “педагог-талаба”, “талаба-талаба” муносабатлари билан боғлиқ хавотирланиш, ҳиссий нотурғунликни ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш жараёнига салбий таъсирини камайтириш орқали ижодий фикрлаш даражасини ошириш муҳимлиги туфайли шахс ҳиссий ҳолатига коррексион таъсир этишнинг педагогик-психологик асослари исботланган Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20-майдаги ПМ-135-сон буйруғига бинаоан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилсин (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25- майдаги ПМ-135-а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда соғлом тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик-психологик жиҳатларини асослаш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish