Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғофуров Азизбек Умаржоновисҳнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боълажак жисмоний тарбийа фани оъқитувсҳиларида срорт туризмига оид мотивларни ривожлантиришнинг редагогик-рсихологик хусусийатлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/P174.
Илмий маслаҳатчи: Шермухаммадов Баходиржон Шермухаммадович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD 03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор; Арзикулов Дилшод Неъматович, психология фанлари доктори, доцент; Мелибаева Роза Насировна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат универсетитети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига доир билимларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда спорт туризмига оид мотивларни намоён бўлишида машғулотлардаги когнитив, фаолият билан боғлиқ экстремал, миллий қадриятларни ифодалашини ўзида мужассамлаштирган этник компонентларнинг ўзига хос динамик ривожланиши туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ўқув фаолияти мотивасиясини ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсирига кўра спорт туризми билан боғлиқ машғулотлар шахс иродавий сифатларини шаклланишига ҳамда муваффақияцизликдан қочиш мотивини пасайишига олиб келганлиги туфайли “билишга”, “муваффақиятга интилишга” ҳам да “интроексиялаш” мотивларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид мотивларни ривожланишида шахслараро муносабатларда ижтимоий мавқега интилиш мотиви этник қадриятлар негизида трансформасияланиши туфайли “рақобатга интилиш мотиви” устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид мотивларни ривожланишида профессионал қадриятлар, ўқув қизиқишлари, фаолиятга нисбатан муносабатнинг шахс психологик тайёрлиги негизида устувор намоён бўлиши туфайли касбий йўналгалик даражаси муҳим педагогик-психологик омил эканлиги далилланган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид мотивларини ривожлантириш функсионал модели талабаларда ўз-ўзини англаш, фаолиятга йўналганликни, креативликни шакллантириш муҳимлигига кўра “мотивасион”, “интеллектуал”, “амалий”, “эмосионал” мҳкомпонентни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига доир билимларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда спорт туризмига оид мотивларни намоён бўлишида машғулотлардаги когнитив, фаолият билан боғлиқ экстремал, миллий қадриятларни ифодалашини ўзида мужассамлаштирган этник компонентларнинг ўзига хос динамик ривожланиши туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-110-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-110-М сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига доир билимларини ривожлантиришнинг психологик имкониятлари аниқлаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ўқув фаолияти мотивасиясини ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсирига кўра спорт туризми билан боғлиқ машғулотлар шахс иродавий сифатларини шаклланишига ҳамда муваффақияцизликдан қочиш мотивини пасайишига олиб келганлиги туфайли “билишга”, “муваффақиятга интилишга” ҳам да “интроексиялаш” мотивларининг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланганлигига оид маъулмотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-110-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-110-М сон маълумотномаси).  Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига тайёрлаш жараёнларида иродавий сифатларни такомиллаштиришнинг психологик жиҳатлари очиб берилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид мотивларни ривожланишида шахслараро муносабатларда ижтимоий мавқега интилиш мотиви этник қадриятлар негизида трансформасияланиши туфайли “рақобатга интилиш мотиви” устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланганлигига оид маъулмотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-110-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-110-М сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига оид билимларини касбий фаолият самарадорлигидаги  ўрни ва аҳамиятини очиб берилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид мотивларни ривожланишида профессионал қадриятлар, ўқув қизиқишлари, фаолиятга нисбатан муносабатнинг шахс психологик тайёрлиги негизида устувор намоён бўлиши туфайли касбий йўналгалик даражаси муҳим педагогик-психологик омил эканлиги далилланганлигига оид маъулмотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-110-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-110-М сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид мотивларни ривожланишида касбий йўналгаликнинг аҳамияти очиб берилган;
бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларида спорт туризмига оид мотивларини ривожлантириш функсионал модели талабаларда ўз-ўзини англаш, фаолиятга йўналганликни, креативликни шакллантириш муҳимлигига кўра “мотивасион”, “интеллектуал”, “амалий”, “эмосионал” мҳкомпонентни киритиш асосида такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-110-сон буйруғи билан «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-110-М сон маълумотномаси). Натижада бўлажак жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг спорт туризмига доир билимларини ривожлантиришнинг функсионал моделини такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish