Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Нуржахон Зухуриддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Стрессга барқарорликни оширишнинг психологик асослари (ўқувчи ва талабалар мисолида)”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/P156.
Илмий маслаҳатчи: Нишонова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD 03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Элов Зиёдулла Сатторович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Мелибаева Роза Насировна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат универсетитети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади шахсда стрессга барқарорликни оширишга таъсир этувчи психологик омилларини очиб бериш орқали коррексион имкониятларни такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда стрессга барқарорликнинг «юқори», «ўрта», «паст» даражавий ифодаланишига кўра ўз фаолиятини тўғри йўлга қўя олмаслик ёки ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларга мослаша олмаслик, қийин вазиятларни оғриқли қабул қилишига боғлиқ ҳолда ва ўсмирларда мустақиллик, илк ўспиринларда дунёқараш, ўспиринларда масъулиятлиликнинг янги психологик тузилма сифатида намоён бўлишига боғлиқ равишда ёш даврларига хос дифференциал фарқлар мавжудлиги аниқланган;
ўқувчи ва талаба шахсида стрессга барқарорликнинг намоён бўлиши ўсмирларда «муаммодан қочиш усули»га йўналганликнинг юқори даражасига, илк ўспиринларда «ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш»нинг ўзгарувчан характерига ҳамда ўспиринларда «муаммони ҳал этиш»га мурожаат қилишнинг устувор характерига боғлиқлигига кўра стрессоген вазиятларда копинг стратегияларнинг фаол ёки пассив усулларини индивидуал қўлланилишига боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмир, илк ўспирин, ўспиринларнинг стрессга барқарорлик даражасини оширишда копинг стратегия усулларининг қўлланилиши «реалист» ва «фаол оптимист»ларда «муаммони ҳал этиш», «пассив оптимист»ларда «ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш» ҳамда «фаол пессимист» ва «пассив пессимист»ларда «муаммодан қочиш» усулининг доминантлиги туфайли шахс позициялари муҳим омил эканлиги асосланган;
ўсмир, илк ўспирин ва ўспиринларнинг стрессоген омилларга нисбатан барқарор муносабат билдиришида «ўзини адекват баҳолаш»и, ўспиринларда юқори эмоционал интеллектнинг ички жиҳатидаги «ўз ҳиссиётларини тушуниш», «ўз ҳиссиётларини бошқариш» ҳамда ташқи жиҳатидаги «бошқаларнинг ҳиссиётларини тушуниш»нинг мавжудлиги, ўсмирларда «экстернал локус назорат»нинг юқорилиги сабабли копинг захира таркибий қисмлари устувор характерга эга эканлиги исботланган;  
«Шахс стрессга барқарорлигини оширишнинг психологик асослари» модели ўсмирларда аффектив, илк ўспиринларда когнитив, ўспиринларда конатив компонентларга устуворлик бериш орқали  «копинг стратегия»нинг фаол усулига мурожаат қилишни ривожлантириш, «копинг захира»ларни фаоллаштириш ва «копинг механизм»ларнинг «конструктив техника»ларини қўллашга ўргатиш муҳимлигига кўра, «муаммони ҳал этиш», «ўзини адекват баҳолаш», «юқори эмоционал интеллект», «интеграл локус назорат» ва «оптимистик позицияда бўлиш» жиҳатларини киритиш асосида такомиллаштирилган.  
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Стрессга барқарорликни оширишнинг психологик асосларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот иши натижалари асосида:
шахсда стрессга барқарорликнинг даражавий ифодаланишига кўра стрессоген вазиятда таълим олувчининг установкаларидаги когнитив ва аффектив тизимларга, ўз фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ёки ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларга мослаша олмаслик, қийин вазиятларни оғриқли қабул қилиши билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши туфайли ўсмир, илк ўспирин ва ўспиринлик даврига хос динамик ва дифференциал характердаги фақрлар мавжудлиги аниқланганлиги билан боғлиқ маълумотлар  Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-121-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез ва ривожланиш психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-121-а – сон маълумотномаси). Натижада, шахсда стрессга барқарорлик намоён бўлишининг ёшга оид динамик ўсиш хусусиятлапига кўра ўрганиш имконияти яратилган;
ўқувчи ва талаба шахсида стрессга барқарорликнинг намоён бўлиши стрессоген вазиятларда ўсмирлар «муаммодан қочиш усули»га йўналганликнинг юқори даражасига, илк ўспиринлар «ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш»нинг ўзгарувчан характерига ҳамда ўспиринлар «муаммони ҳал этиш»га мурожаат қилиши туфайли копинг стратегияларнинг фаол ёки пассив усулларини индивидуал қўлланилишига боғлиқ эканлиги далиллангани ҳақидаги маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-121-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез ва ривожланиш психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-121-а – сон маълумотномаси). Натижада ўсмир, илк ўспирин, ўспиринларда стрессга барқарорлик ва копинг хулқ компоненти бўлган копинг стратегиянинг фаол ва пассив усуллариниқўллаш имкониятлари ўртасидаги алоқадорликни ўрганиш имконияти яратилган;
ўқувчи ва талаба шахсида стрессга барқарорлик ва копинг стратегия усулларини қўллашнинг намоён бўлишида шахс ҳаётий позициялари муҳим аҳамият касб этиб, копинг стратегия усулларини қўллашда «реалист» ва «фаол оптимист»да «муаммони ҳал этиш» усулига, «пассив оптимист»ларда «ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш» усулига мурожаат этишнинг устунлиги ҳамда «фаол пессимист» ва «пассив пессимист»ларда «муаммодан қочиш» усулининг доминант эканлигига кўра стрессга барқарорликни оширишда шахс позицияларининг ўрни муҳимлиги асослангани ҳақидаги маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-121-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез ва ривожланиш психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-121-а – сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи ва талабаларда стрессга барқарорлик намоён бўлишида шахс ҳаётий позицияларига кўра копинг стратегия усулларини танлаш ўртасидаги муносабат хусусияти тизимлаштирилган;
ўсмир, илк ўспирин ва ўспиринларнинг стрессоген омилларга нисбатан барқарор муносабат билдиришида копинг захира сифатида «ўзини адекват баҳолаш»нинг мавжудлиги, юқори эмоционал интеллектнинг ички жиҳатидаги «ўз ҳиссиётларини тушуниш», «ўз ҳиссиётларини бошқариш» ҳамда ташқи жиҳатидаги «бошқаларнинг ҳиссиётларини тушуниш», «бошқаларнинг ҳиссиётларини бошқариш»нинг юқори даражалари, шунингдек, «интернал локус назорат»нинг юқорилиги устувор характерга эга эканлиги исботланганлиги билан боғлиқ маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-121-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Онтогенез ва ривожланиш психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-121-а – сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи ва талабаларда стрессга барқарорлик ва копинг захиралар сифатида ўртага чиқувчи – ўзини адекват баҳолаш, юқори эмоционал интеллект, интернал локус назорат ўртасидаги ўзаро муносабат хусусиятларини аниқлаш ва тизимлаштириш асосида психологик модели шакллантирилган;
ўсмир ва ўспиринларнинг стрессга барқарорлигини оширишда «копинг стратегия»нинг фаол усулига мурожаат қилишни ривожлантириш, «копинг захира»ларни фаоллаштириш ва «копинг механизм»ларнинг «конструктив техника»ларини қўллашга ўргатиш муҳим таъсирга эга эканлигига кўра, «Шахс стрессга барқарорлигини оширишнинг психологик асослари» муаллифлик модели таркибига «муаммони ҳал этиш», «ўзини адекват баҳолаш», «юқори эмоционал интеллект», «интеграл локус назорат» ва «оптимистик позицияда бўлиш» компонентлари ҳамда конструктив техникаларини киритиш орқали такомиллаштирилганига оид маълумотлар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-121-сон буйруғи билан марказ қошидаги психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси ўқув режасининг «Психологик тренинг асослари» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-121-а – сон маълумотномаси). Натижада шахсда копинг стратегия ва копинг захираларнинг намоён бўлишига асосланиб, ўқувчи ва талабаларда стрессга барқарорликни оширишга қаратилган психокоррексион моделни ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish