Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабова Гўзал Зарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фолклор анʼаналари асосида бола шахсини ривожлантиришнинг педагогик-психологик  хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/P762.
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари номзоди, профессор; Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
    Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фолклор анъаналари асосида бола шахсини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ўз-ўзига баҳосини шаклланишида қаҳрамонлик руҳидаги ўйинлар композицияси шахс жисмоний ва ақлий ривожланиш мотивларини, образлар ҳамда воқеа-ҳодисалар тасвирида шахслараро муносабатларни ифода этилганлиги, миллий урф-одатлар, касб-ҳунарга оид тасаввурларни мужассамлаштириб бола “Мен”ини креатив ракурсда намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли фолклор анъаналарининг дифференциал таъсирга эга эканлиги асосланган;
фолклор анъаналари орқали болаларнинг  ҳиссий соҳасига коррексион-адаптив таъсир этиш ўз-ўзини қадрлаш, ҳурмат қилиш, ўзига ишончни орттириб шахсий хавотирланиш даражасини камайтирганлиги тафаккурдаги семантик ва образли мослашувчанликни намоён бўлишига сабаб бўлганлиги туфайли уларнинг тасаввурлар даражасини ривожланишига олиб келиши далилланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг шахслилик сифатларини ривожлантиришда  дидактик ва миллий ўйинларнинг бадиий-композицион, лингвопоетик, услубий-вазифавий хусусиятлари инсоннинг ўзи ҳақидаги ижобий тасаввурлари, эстетик ҳислари ва креативлигини шаклланишига олиб келганлиги туфайли фолклор анъаналарига асосланган тузилмавий-функсионал тизимни арт-терапевтик усулни киритиш орқали такомиллаштириш зарурати исботланган;
фолклор анъаналари орқали бола ижодкорлигини ривожлантириш модели мусиқий ахборотларни креатив ёндашган ҳолда англаш, ҳиссий жиҳатдан сезиш, вазиятларни симуляция қилиш тафаккурдаги оргиналликни кучайтирганлиги туфайли “когнитив-бошқарувчанлик”, “эмоционал”, “хулқий-бошқарувчанлик” компонентларини ўзаро интеграллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фолклор анъаналари асосида бола шахсини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ўз-ўзига баҳосини шаклланишида қаҳрамонлик руҳидаги ўйинлар композицияси шахс жисмоний ва ақлий ривожланиш мотивларини, образлар ва воқеа-ҳодисалар тасвирида шахслараро муносабатларни ифода этилганлиги, миллий урф-одатлар, касб-ҳунарга оид тасаввурларни мужассамлаштириб бола “Мен”ини креатив ракурсда намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли фолклор анъаналарининг дифференциал таъсирга эга эканлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-118-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-118а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларда фолклор анъаналари шахснинг ўз-ўзига берадиган баҳосини шаклланишига таъсири очиб берилган;
фолклор анъаналари орқали болаларнинг  ҳиссий соҳасига коррексион-адаптив таъсир этиш ўз-ўзини қадрлаш, ҳурмат қилиш, ўзига ишончни орттириб шахсий хавотирланиш даражасини камайтирганлиги тафаккурдаги семантик ва образли мослашувчанликни намоён бўлишига сабаб бўлганлиги туфайли уларнинг тасаввурлар даражасини ривожланишига олиб келиши далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-118-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-118а-сон маълумотномаси). Натижада фолклор анъаналари орқали боланинг ҳиссий соҳасига коррексион таъсир этиш ва тасаввурлари даражасини ривожланиш хусусиятлари исботланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг шахслилик сифатларини ривожлантиришда  дидактик ва миллий ўйинларнинг бадиий-композицион, лингвопоетик, услубий-вазифавий хусусиятлари инсоннинг ўзи ҳақидаги ижобий тасаввурлари, эстетик ҳислари ва креативлигини шаклланишига олиб келганлиги туфайли фолклор анъаналарига асосланган тузилмавий-функсионал тизимни арт-терапевтик усулни киритиш орқали такомиллаштириш зарурати исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-118-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-118а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларни фолклор анъаналари асосида шахслилик сифатларини ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал тизими такомиллаштирилган;
фолклор анъаналари орқали бола ижодкорлигини ривожлантириш модели мусиқий ахборотларни креатив ёндашган ҳолда англаш, ҳиссий жиҳатдан сезиш, вазиятларни симуляция қилиш тафаккурдаги оргиналликни кучайтирганлиги туфайли “когнитив-бошқарувчанлик”, “эмоционал”, “хулқий-бошқарувчанлик” компонентларини ўзаро интеграллаштириш асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-118-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-118а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларни креативлигини оширишда фолклор йўналишини моҳиятини очиб берувчи психокоррексион модели ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish