Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмадов Назиржон Раҳмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дезадаптациялашган ўсмирларни реабилитация қилишнинг ижтимоий-психологик механизмлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/P408.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хазрат Хусейнович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Дўсанов Элбек Абсаматович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дезадаптациялашган ўсмирларни реабилитация қилишнинг ижтимоий-психологик механизмлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дезадаптациялашган ўсмирларнинг эмоционал ҳолатида хавотирланиш, ижтимоий муносабатлар, мулоқотга мойилликни ўғил болаларда, ўзини-ўзи назорат қилиш ҳиссининг юқори синф ўқувчиларида устувор характерга эга эканлиги туфайли ёшга оид динамик ва гендер хусусиятларни мавжудлиги асосланган;
ўсмирлардаги дезадаптация ҳолатининг намоён бўлишига таъсир этувчи детерминант сифатида “ўз-ўзини қабул қилиш”нинг юқори даражаси “бошқаларни қабул қилмаслик”ни кучайтириб, ҳиссий ноқулайлик ҳамда ички низоларни келтириб чиқарганлиги туфайли шахслараро муносабатларда “ҳукмронлик”ка интилишнинг деструктив шакли устувор характерга эга эканлиги далилланган;
дезадаптациялашган ўсмирларнинг низоли вазиятлардаги хулқ-атворида ҳамкорликка интилиш ва ўзаро келишувчанликнинг деструктив ахлоқ таъсирида пасайиши ижтимоий муносабатларга негатив позицияни шаклланишига олиб келганлиги туфайли “ўзини четга олиш”, “баҳс-мунозара” стратегиясининг устувор тарзда намоён бўлиши далилланган;
дезадаптациялашган ўсмирларни реабилитация қилишда мактабдаги ўқув жараёни, ўз-ўзини баҳолаш, шахслараро муносабатлар билан боғлиқ хавотирланиш даражасини барқарорлаштириш муҳимлиги туфайли деструктив ҳиссий ҳолатларга коррексион таъсир этиш муҳим психологик механизм эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дезадаптациялашган ўсмирларни реабилитация қилишнинг ижтимоий - психологик механизмларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
дезадаптациялашган ўсмирларнинг эмоционал ҳолатида хавотирланиш, ижтимоий муносабатлар, мулоқотга мойилликни ўғил болаларда, ўзини-ўзи назорат қилиш ҳиссининг юқори синф ўқувчиларида устувор характерга эга эканлиги туфайли ёшга оид динамик ва гендер хусусиятларни мавжудлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-112-сон буйруғи билан «Девиантология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-112а-сон маълумотномаси). Натижада дезадаптациялашган ўсмирларнинг ҳиссий ҳолатидаги  ёшга оид динамик ва гендер хусусиятларни аниқланган;
ўсмирлардаги дезадаптация ҳолатининг намоён бўлишига таъсир этувчи детерминант сифатида “ўз-ўзини қабул қилиш”нинг юқори даражаси “бошқаларни қабул қилмаслик”ни кучайтириб, ҳиссий ноқулайлик ҳамда ички низоларни келтириб чиқарганлиги туфайли шахслараро муносабатларда “ҳукмронлик”ка интилишнинг деструктив шакли устувор характерга эга эканлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-112-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-112а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлардаги дезадаптация ҳолатининг намоён бўлишининг психологик детерминантларини аниқлаштирилган;
дезадаптациялашган ўсмирларнинг низоли вазиятлардаги хулқ-атворида ҳамкорликка интилиш ва ўзаро келишувчанликнинг деструктив ахлоқ таъсирида пасайиши ижтимоий муносабатларга негатив позицияни шаклланишига олиб келганлиги туфайли “ўзини четга олиш”, “баҳс-мунозара” стратегиясининг устувор тарзда намоён бўлишига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-112-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-112а-сон маълумотномаси). Натижада низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини намоён боʻлишига коʻра дезадаптация ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланган;
дезадаптациялашган ўсмирларни реабилитация қилишда мактабдаги ўқув жараёни, ўз-ўзини баҳолаш, шахслараро муносабатлар билан боғлиқ хавотирланиш даражасини барқарорлаштириш муҳимлиги туфайли деструктив ҳиссий ҳолатларга коррексион таъсир этиш муҳим психологик механизм эканлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-112-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-112а-сон маълумотномаси). Натижада дезадаптациялашган ўсмирларни реабилитация қилишнинг психологик  механизмлари очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish