Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Фахриддин Умаровичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Войага етмаганларда жиноий хулқ оғишининг психопрофилактик хусусийатлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психологийа. Ривожланиш психологийаси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P652.
Илмий раҳбар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори, доцент; Останов Шуҳрат Шарипович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади войага етмаганларда жиноий хулқ оғишининг психопрофилактик хусусийатларини очиб бериш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаганлар хулқ-атворида жиноят мотивларини факторли таҳлилида шахсдаги мотивацион йўналганлик ўз тенгдошлари ва жамоа орасида “ўзини намоён қилиш, уларга ўз таъсирини ўтказиш ва ўзини тан олдириш” билан боғлиқ муносабатлар тизимига қаратилганлиги ўзини ва атрофдагиларни қабул қилиш даражасини пасайишига олиб келганлиги туфайли “мавжуд эҳтиёжларнинг қондирилмай қолиши”, “моддий ва маънавий нарсаларга ўзи хоҳлаганидек эришиш”га интилишнинг устувор омил эканлиги асосланган;
вояга етмаганларда жиноий хулқ оғишидан ҳимоя қилувчи (ҳуқуқий онгни шакллантирувчи) психологик механизмлар тузилмаси шахслараро муносабатларда ўзини ва бошқаларни қабул қилиш, эмоционал комфорт, интерналлик, устунликка интилишнинг барқарорлиги мослашувчанлик даражасини оширганлиги туфайли шахснинг “ўзига ҳиссий муносабати” компонентини киритиш асосида такомиллаштирилган;
вояга етмаганларнинг жиноий хулқ психопрофилактикасида ўзига ва бошқаларга нисбатан эмоционал муносабат, ўзини қабул қилиш ва ишонишнинг ёшга оид динамик хусусияти хулқ мотивларига интенсив таъсир этганлиги туфайли уларнинг ўз-ўзига интеграл муносабати устувор омил эканлиги асосланган;
вояга етмаганларда жиноий хулқ оғишининг психопрофилактикасида мактаб ҳамда шахслараро муносабатлар билан боғлиқ безовталанишни барқарорлаштириш орқали ҳуқуқий онгни шаклланишини кучайишига устуворлик берилиши туфайли ижтимоий вазиятга боғлиқ хавотирланиш даражасига манзилли “уйғунлашган” коррексион таъсир этиш муҳим эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганларда жиноий хулқ оғишининг психопрофилактик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
вояга етмаганлар хулқ-атворида жиноят мотивларини факторли таҳлилида шахсдаги мотивацион йўналганлик ўз тенгдошлари ва жамоа орасида “ўзини намоён қилиш, уларга ўз таъсирини ўтказиш ва ўзини тан олдириш” билан боғлиқ муносабатлар тизимига қаратилганлиги ўзини ва атрофдагиларни қабул қилиш даражасини пасайишига олиб келганлиги туфайли “мавжуд эҳтиёжларнинг қондирилмай қолиши”, “моддий ва маънавий нарсаларга ўзи хоҳлаганидек эришиш”га интилишнинг устувор омил эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-120-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-120а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганлар хулқ-атворида жиноят мотивлари факторли таҳлил қилинган;
вояга етмаганларда жиноий хулқ оғишидан ҳимоя қилувчи (ҳуқуқий онгни шакллантирувчи) психологик механизмлар тузилмаси шахслараро муносабатларда ўзини ва бошқаларни қабул қилиш, эмоционал комфорт, интерналлик, устунликка интилишнинг барқарорлиги мослашувчанлик даражасини оширганлиги туфайли шахснинг “ўзига ҳиссий муносабати” компонентини киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-120-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-120а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганлар хулқ-атворида жиноят мотивлари шаклланишида салбий омиллардан ҳимоя қилувчи (ҳуқуқий онгни шакллантирувчи) психологик механизмлар тузилмаси ишлаб чиқилган;
вояга етмаганларнинг жиноий хулқ психопрофилактикасида ўзига ва бошқаларга нисбатан эмоционал муносабат, ўзини қабул қилиш ва ишонишнинг ёшга оид динамик хусусияти хулқ мотивларига интенсив таъсир этганлиги туфайли уларнинг ўз-ўзига интеграл муносабати устувор омил эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-120-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-120а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганларнинг жиноий хулқ психопрофилактикасидаги устувор омиллар аниқланган;
вояга етмаганларда жиноий хулқ оғишининг психопрофилактикасида мактаб ҳамда шахслараро муносабатлар билан боғлиқ безовталанишни барқарорлаштириш орқали ҳуқуқий онгни шаклланишини кучайишига устуворлик берилиши туфайли ижтимоий вазиятга боғлиқ хавотирланиш даражасига манзилли “уйғунлашган” коррексион таъсир этиш муҳим эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 26-февралдаги ПМ-120-сон буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2024-йил 1-мартдаги ПМ-120а-сон маълумотномаси). Натижада вояга етмаганларда жиноят мотивлари шаклланишининг олдини олишга йўналтирилган манзилли “уйғунлашган” коррексион ва “ҳуқуқий онгни шакллантирувчи” психологик тренинг дастури ишлаб чиқиш ва самарадорлиги баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish