Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулимов Аманлик Базарбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орол денгизи минтақасида экология ва атроф-муҳитни муфофаза қилиш соҳасида халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик»,  12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Yu304.  
Илмий маслаҳатчи: Саидова Лола Абувахидовна, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.Yu.24.01.
Расмий оппонентлар: Нугманов Мугман Абдуллаевич, юридик фанлари доктори, профессор; Айдарбаев Сағинғали Жоламанович, юридик фанлар доктори, профессор; Тиллабаев Мирзатилло Алишерович, юридик фанлар доктори, профессор.
  Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади  Орол денгизи минтақасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи бўйича халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормалари, халқаро ҳужжатлар ва ҳуқуқий доктриналарни таҳлил қилиш асосида ушбу соҳани тартибга солиш бўйича комплекс тарзда, илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш, илмий асосланган, назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат томонидан чора-тадбирлар кўрилиши биринчи марта асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳар кимнинг қулай атроф-муҳитга, шунингдек, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборот олишга бўлган ҳуқуқини киритиш зарурлиги асослаб берилган;
Оъзбекистон Республикаси Конститусияси 49-моддасидаги ҳар кимнинг қулай атроф-муҳит ҳолати тоъғрисида ишончли ахборот олишга боълган ҳуқуқини таъминлашнинг механизмини яратиш учун Оъзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим оъзгариши вазирлигининг расмий веб-сайтида «Очиқ маълумотлар»  деб номланувчи алоҳида веб-саҳифа яратилиши зарурлиги асослаб берилган;
фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича давлатнинг мажбурияти асосланган;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши асосланган;
давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш қоидаси биринчи марта асосланган;
фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурияти асосланган;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳужжатлар, шунингдек, халқаро ҳуқуқ назарияси ва доктриналарини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ва атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб сақлаш тушунчаси киритиш шакллантирилади ва асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг экологик назорат соҳасидаги ваколатлари асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларининг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Орол денгизи минтақасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди:
таклифлар асослантирилиб, давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриш «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган  ва 2023 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2023 йил 18 июлдаги 04/-2-10/2737-2248 сон далолатномаси). Ушбу таклифлар давлатнинг алоҳида Оролбўйи минтақасини муҳофаза қилиш, тиклаш ва экологик тизимини яхшилаш, ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш бўйича конституциявий мажбуриятининг фундаментал асоси бўлиб хизмат қилган;  
миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича– «ҳар ким қулай атроф-муҳит, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга» таклифи асослантирилиб – «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган ва 2023 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2023 йил 18 июлдаги 04/-2-10/2737-2248 сон далолатномаси). Билдирилган таклифлар конституциявий лойиҳани такомиллаштиришга хизмат қилди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳар бир инсонни қулай атроф-муҳит билан таъминлаш, шунингдек, атроф-муҳит тўғрисида ишончли ахборот олиш учун фундаментал ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган;
ҳар кимнинг қулай атроф-муҳит ҳолати тоъғрисида ишончли ахборот олишга боълган ҳуқуқини таъминлашнинг механизмини яратиш учун Оъзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим оъзгариши вазирлигининг расмий веб-сайтида «Очиқ маълумотлар»  деб номланувчи алоҳида веб-саҳифа яратилиши таклифи асослантирилиб, вазирликнинг иш фаолиятида фойдаланилмоқда (Оъзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим оъзгариши вазирлигининг 2024 йил 21 июндаги 03-08-6077 сон маълумотномаси).  Билдирилган таклиф ҳар кимнинг қулай атроф-муҳит ҳолати тоъғрисида ишончли ахборот олишга боълган конститусиявий ҳуқуқини таъминлашнинг механизми сифатида хизмат қилган;
«Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади» деган таклиф ишлаб чиқилиб, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган ва 2023-йил 30-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2023-йил 18-июлдаги 04/-2-10/2737-2248-сон далолатномаси). Кўрсатилган таклиф давлат томонидан республика фуқароларининг конституциявий экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсирларнинг олдини олиш учун шаҳарсозликда кенг жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш тартибини белгилаган;
миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича «шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши»дан иборат бўлган таклифига нисбатан улар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий лойиҳани ишлаб чиқишда қўлланилди ва 2023-йил 30-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2023-йил 18-июлдаги 04/-2-10/2737-2248-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши республикада шаҳарсозлик масаласида жамиятнинг роли ва масъулиятини кучайтирган;
давлатнинг барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий лойиҳани ишлаб чиқишда қўлланилган ва 2023-йил 30-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2023-йил 18-июлдаги 04/-2-10/2737-2248-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар давлатнинг барқарор ривожланиш тамойилларига асосланган атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш чораларини кўришга, экологик мувозанатни сақлашга ғамхўрлик қилишга мажбурият юклаган;
фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши мажбурлиги таклифи «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган ва  2023-йил 30-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2023-йил 18-июлдаги 04/-2-10/2737-2248-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши фуқароларнинг атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш мажбуриятини мустаҳкамлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган;
миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича «мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини ҳозирги ва келажак авлодлар учун кўпайтириш ва муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни соғлом сақлашга астойдил аҳд қилиш» тўғрисидаги таклифлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий лойиҳани ишлаб чиқишда қўлланилди ва 2023-йил 30-апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида ўз аксини топди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг 2023-йил 18-июлдаги 04/-2-10/2737-2248-сон далолатномаси). Киритилган таклиф ва тавсиялар конституциявий лойиҳани такомиллаштиришга ёрдам берди ва Ўзбекистон Республикаси эга бўлган бебаҳо табиий ресурсларини кўпайтириш, асраб-авайлаш, ҳозирги ва келажак авлодлар учун соғлом ва қулай атроф-муҳитни сақлаш зарурлиги тўғрисида ечим қабул қилиш учун одамларнинг ҳуқуқий онгига таъсир қилган;  
Қорақалпоғистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўрганиш натижалари бўйича «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг экологик назорат соҳасидаги ваколатларини такомиллаштириш тўғрисида»ги берилган таклифлар «Қорақалпоғистон Республикасининг экологик назорат тўғрисидаги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва 2022-йил 7-апрелдаги Қорақалпоғистон Республикаси экологик назорат тўғрисидаги қонунининг 10-моддасида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 17-октябрдаги 03-1177-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатлари аниқ ифодалашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг миллий қонунчилигини такомиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларининг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари таклифларидан «Қорақалпоғистон Республикасининг экологик назорат тўғрисидаги қонунига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Қорақалпоғистон Республикаси экологик назорат тўғрисидаги қонунининг 17-моддасида ўз аксини топган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 17-октябрдаги 03-1177-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларининг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish