Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмадалиева Сабо Муродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Прагматонимларнинг этимологик, лексик-семантик ва структур тадқиқи”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2692.
Илмий раҳбар: Розикова Гулбахор Зайлобидиновна, филология  фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Одилова Гулноза Комилжоновна,  филология фанлари доктори (DSc), доцент; Азимов Иномжон Мамасодикович, филология фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прагматонимларнинг назарий масалаларини аниқлаш, уларнинг ономастик кўламдаги ўрнини белгилаш ва амалда қўлланишда бўлган прагматонимларни лисоний очиб беришдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прагматонимларнинг фарқловчи, информатив, “асровчи”, кафолат, психологик функсиялари бренд номлари мисолида далилланиб, бренд номи, логотип, шиор, шакл, ранг, товуш, ифор, таъм, ҳаракат каби бренд элементларининг вазифалари очиб берилган ҳамда ҳозирда истеъмолда бўлган маҳсулот ва хизмат номларининг луғавий қатламида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий омилларга кўра асосан чет тили (инглиз тили)нинг таъсири кучли эканлиги аниқланган;
бир таркибли прагматонимларнинг, асосан, от, сифат, феъл, сон, тақлид сўзлардан иборат эканлиги, бирикмали прагматонимларнинг от + от, от + сифат, сифат + от, олмош + от, сон + от каби моделлар, шунингдек,  қисқартмалар, бўғинлар қўшилмаси, предикатив бирлик, сўроқ гап + сўз қисқартмаси каби моделлар асосида ҳосил қилинганлиги аниқланган;
прагматонимларнинг трансонимизация ҳамда апеллятив лексика асосида, хусусан, антропонимлар, топонимлар, космонимлар, мифонимлар, теонимлар, гидронимлар, этнонимлар, ҳайвон, қуш ва паррандалар номлари, мева номлари, миқдор ифодаловчи сўзлар, таркибидаги элементлари номи, маҳсулот таъсир кўрсатадиган касаллик номи асосида ҳосил қилинганлиги далилланган;
 бренд номларида услубий-прагматик жиҳатдан тақлид сўзлар, аллитерация, қофия, такрор каби фонетик стилистик воситалар қўлланилиши аниқланиб, прагматонимларда миллий ва маданий бўёққа эга прецедент номлардан фойдаланиш истеъмолчида маҳсулотга нисбатан ишонч ҳиссини уйғотиш учун хизмат қилиши, маҳсулотнинг номи, яъни прагматоним товар ҳақида дастлабки тасаввурни шакллантириши асосланган.
IV. Тадқиқот  натижаларининг  жорий  қилиниши.  Прагматонимларни систем-структур ва антропоцентрик тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
прагматонимларнинг фарқловчи, информатив, “асровчи”, кафолат, психологик функсиялари бренд номлари мисолида далилланиб, бренд номи, логотип, шиор, шакл, ранг, товуш, ифор, таъм, ҳаракат каби бренд элементларининг вазифалари очиб берилган ҳамда ҳозирда истеъмолда бўлган маҳсулот ва хизмат номларининг луғавий қатламида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий омилларга кўра асосан чет тили (инглиз тили)нинг таъсири кучли эканлиги аниқланганлиги ҳамда бир таркибли прагматонимларнинг, асосан, от, сифат, феъл, сон, тақлид сўзлардан иборат эканлиги, бирикмали прагматонимларнинг от + от, от + сифат, сифат + от, олмош + от, сон + от каби моделлар, шунингдек,  қисқартмалар, бўғинлар қўшилмаси, предикатив бирлик, сўроқ гап + сўз қисқартмаси каби моделлар асосида ҳосил қилинганлиги аниқланганлигига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистондаги Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари филиали томонидан 2020-2023-йилларда бажарилган ЭСН 400678-рақамли “Энглиш Спеакинг Натион: Cоачес Програм” мавзусидаги халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари филиалининг 2022-йил 10-июндаги 22-245-сон маълумотномаси). Натижада бренд номларининг маъноси ва ясалиш моделларига оид маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган луғатларнинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
прагматонимларнинг трансонимизация ҳамда апеллятив лексика асосида, хусусан, антропонимлар, топонимлар, космонимлар, мифонимлар, теонимлар, гидронимлар, этнонимлар, ҳайвон, қуш ва паррандалар номлари, мева номлари, миқдор ифодаловчи сўзлар, таркибидаги элементлари номи, маҳсулот таъсир кўрсатадиган касаллик номи асосида ҳосил қилинганлиги далилланганлигига доир хулосалардан “Теачинг интерcултурал cоммуниcатион” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022- йил 9-сентябрдаги 332-сонли буйруғига асосан 302-0490-рақамли рухсатномаси). Натижада идиомаларнинг бренд номлари таркибида шиор сифатида қўлланилишига доир фикр-мулоҳазалар ўқув қўлланма материалларининг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
бренд номларида услубий-прагматик жиҳатдан тақлид сўзлар, аллитерация, қофия, такрор каби фонетик стилистик воситалар қўлланилиши аниқланиб, прагматонимларда миллий ва маданий бўёққа эга прецедент номлардан фойдаланиш истеъмолчида маҳсулотга нисбатан ишонч ҳиссини уйғотиш учун хизмат қилиши, маҳсулотнинг номи, яъни прагматоним товар ҳақида дастлабки тасаввурни шакллантириши асосланганлигига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Ма'навий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил – миллат кўзгуси”, “Адабий жараён” номли эшиттиришларнинг ссенарийларини тайёрлашда (2022-2023 йилларда) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 15-майдаги 04-36-759-501-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар юртдошларимиз, хусусан ёш авлодни халқимизнинг буюк моддий ва маънавий меросига ҳурмат, она тилимизга муҳаббат руҳида тарбиялашга, уларнинг билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish