Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Муҳаммадсолиҳ Саъдин ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек лингвистик корпусини яратиш тажрибасидан (конкорданс, токенайзер, лемматайзер, разметкалаш дастурлари асосида)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3991.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.l32.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хамроева Шаҳло Мирджоновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили миллий корпусини тузиш ва ундан фойдаланишнинг веб саҳифага асосланган (конкордансер, токенайзер, лемматайзер, разметкалаш) дастурий таъминотни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили миллий корпуси дастурий таъминотини яратиш орқали миллий тил корпусининг интернет тармоғида фойдаланувчига тақдим этилишига кўра Миллий корпусни яратиш, уни интернет тармоғида ишлашини таъминлаш, матнларни лингвистик жиҳатдан тасниф этиш ҳамда шу асосда ҳар бир халқнинг миллий тили ва унинг ўзига хос хусусиятлари софлигини сақлаб қолиш мумкинлиги далилланган;
ўзбек тили миллий корпусини яратиш ва бошқаришга мўлжалланган узбекcорпора.уз дастурий таъминоти яратилиб, у сўз ва ибораларни корпус бўйлаб қидириш (конкорданс), разметкасини аниқлаш (сўз морфологияси), леммалаш, токенлаш ва частотали луғатларни яратиш каби таркибий қисмлардан иборат эканлиги асосланган;
корпусни яратишга мўлжалланган дастурлар ва корпусдан фойдаланишга хизмат қиладиган дастурлар матнлар базасини шакллантириш, корпус луғатини тузиш ва таҳрирлаш, матнларни разметкалаш каби вазифаларни бажариши лингвистик аспектда далилланган.
тил корпусининг дастурий таъминотида танланган матндаги сўзлар ёки гапларнинг грамматик ва стилистик жиҳатдан хусусиятларини самарадор аниқлаш ва ўзгартириш имконияти мавжуд эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек лингвистик корпусини яратиш тажрибасидан (конкорданс, токенайзер, лемматайзер, разметкалаш дастурлари асосида) олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тили миллий корпуси дастурий таъминотини яратиш орқали миллий тил корпусининг интернет тармоғида фойдаланувчига тақдим этилишига кўра Миллий корпусни яратиш, уни интернет тармоғида ишлашини таъминлаш, матнларни лингвистик жиҳатдан тасниф этиш ҳамда шу асосда ҳар бир халқнинг миллий тили ва унинг ўзига хос хусусиятлари софлигини сақлаб қолиш мумкинлиги каби хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 9-сентябрдаги 01/4-1716-сон маълумотномаси). Натижада матнларни рақамлаштириш, корпусга киритиш ва тадқиқотларни такомиллаштиришга эришилган;
ўзбек тили миллий корпусини яратиш ва бошқаришга мўлжалланган узбекcорпора.уз дастурий таъминоти яратилиб, у сўз ва ибораларни корпус бўйлаб қидириш (конкорданс), разметкасини аниқлаш (сўз морфологияси), леммалаш, токенлаш ва частотали луғатларни яратиш каби таркибий қисмлардан иборат эканлиги ҳамда корпусни яратишга мўлжалланган дастурлар ва корпусдан фойдаланишга хизмат қиладиган дастурлар матнлар базасини шакллантириш, корпус луғатини тузиш ва таҳрирлаш, матнларни разметкалаш каби вазифаларни бажариши ҳақидаги илмий таклифлар “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-20-сонли “Оила, маҳалла ва гендер тенглиги мавзусида бадиий асарларнинг электрон корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 4-сентябрдаги 01-09/1608-сон маълумотномаси). Натижада Узбекcорпора.уз ёрдамида бадиий асарлардаги сўз ва ибораларни қидириш, уларнинг контекстида қўлланилишини аниқлаш, конкорданслар тузиш орқали кенгайтирилган контекстлар ҳосил қилиш, шунингдек, сўзларнинг морфологик разметкасини аниқлаш, леммалаш ва токенлаш жараёнлари орқали матнларнинг тузилиши ва уларнинг лингвистик хусусиятларини ўрганиш, маҳалла ва гендер тенглиги мавзусидаги асарларнинг лингвистик хусусиятларини чуқурроқ таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини берган;
тил корпусининг дастурий таъминотида танланган матндаги сўзлар ёки гапларнинг грамматик ва стилистик жиҳатдан хусусиятларини самарадор аниқлаш ва ўзгартириш имконияти мавжуд эканлиги исботланганлиги тўғрисида хулосалардан “Самарқанд” вилоят телеканалида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” каби кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-апрелдаги 01-07/138-сон маълумотномаси). Натижада келтирилган маълумотлар илмий далиллар билан бойитилиб, кўрсатувлар мазмуни маърифий ва амалий жиҳатдан мукаммаллашуви таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish