Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишмуратов Шавкат Сапаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соянинг экиш муддати ва меъёрларига боғлиқ ҳолда қўшимча озиқлантириш самарадорлиги (Сурхондарё вилоятининг тақир-ўтлоқи тупроқлари шароитида)”, 06.01.08-Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Qx797.
Илмий раҳбар: Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Худойқулов Жонибек Бозорович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг тақир-ўтлоқи тупроқлари шароитида соядан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда экиш муддати ва меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда бентонит лойқаси билан қўшимча озиқлантиришнинг самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлари шароитида соянинг “Нафис” навини мақбул экиш муддати 5-10 апрел ва меъёри 350 минг дона/га ёки 50 кг/га эканлиги аниқланган;
Ховдак бентонит лойқасини соянинг шохланиш, гуллаш ва дуккаклаш даврларида 250 кг дан минерал ўғитлар билан биргаликда қўллаш самарали эканлиги аниқланган;
тадқиқотлар натижасида сояни 20-25 март санасида гектарига 500 минг дона (70 кг) экилганда дон таркибида оқсил миқдори юқори бўлиши аниқланган;
сояни 5-10 апрел санасида 350 минг дона/га (50 кг/га) меъёрда экилганда эса дон таркибидаги мой миқдори юқори бўлиши аниқланган;
бентонит лойқаси минерал ўғитлар билан биргаликда қўлланилганда бентонит лойқаси қўлланилмаган вариантга нисбатан соянинг поя баландлиги 4,3-6,1 см, бир ўсимликдаги дуккаклар сони 2,1-3,5 дона, бир дуккакдаги дон вазни 0,05-0,09 г, 1000 дона дон вазни 2,2-3,6 г юқори бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятининг суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлари шароитида сояни экиш муддати, меъёрлари ва қўшимча озиқлантириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Сурхондарё вилояти шароитида сояни экиш муддати, меъёрлари ҳамда қўшимча озиқлантириш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 январдаги №06/22-21-07/12-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Сурхондарё вилоятида соя етиштирувчи фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
сояни 5-10 апрелда 350 минг дона/га меъёрда экиш технологияси Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Термиз туман элита уруғчилик” МЧЖ да 5,2 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
2024 йил 17 январдаги №06/22-21-07/12-сонли маълумотномаси). Натижада, соядан 25,7 ц дон ҳосили ва 7190 минг сўм/га фойда олинган ҳамда рентабеллик 57,8 % ни ташкил этган.
сояни 5-10 апрелда 350 минг дона/га экиш ва бентонит лойқаси билан гектарига 750 кг меъёрда қўшимча озиқлантириш технологияси Жарқўрғон тумани “Акбаржон-Жўрабекжон” ф/х 6,7 га, “Минор шодаси” ф/х 6,2 га, “Олмазор Барака” ф/х 4,5 га, “Отақум умидли барака” ф/х 4,7 га, “Янги усул барака” ф/х 5,3 га, жами 27,4 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 январдаги №06/22-21-07/12-сонли маълумот-номаси). Бунда, 27,5-28,7 ц/га дон ҳосили етиштирилиб, 6387-7490 минг сўм/га фойда олинган ва 48,6-60,4 % рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish