Sayt test rejimida ishlamoqda

Дўстов Жаҳонгир Ахмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида соя навларини ресурс тежамкор суғориш тартибларини ишлаб чиқиш (Бухоро вилояти мисолида)”, 06.01.02– Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Qx784.
Илмий раҳбар: Нурматов Шермат Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Норқулов Усмонқул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Дурдиев Нормат Ҳасанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилоятининг шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида соя навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили олиш ва суғориш сувидан самарали фойдаланишда ресурс тежамкор суғориш тартибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Бухоро вилоятининг шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида соянинг Нафис, Ўзбек-6 ва Тўмарис навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-75% тартибда томчилатиб суғориш мақбул эканлиги аниқланган;
соя навларини етиштиришда ресурс тежамкор томчилатиб суғориш техника элементлари (томизгичлар орасидаги масофа, сув сарфи, суғориш қувурлари орасидаги масофа, майдонни бир текис намланиши) ишлаб чиқилган;
ресурс тежамкор томчилатиб суғориш усулида соя навлари ўсув даври давомийлиги соянинг Ўзбек-6 навида 12-14 кунга, Тўмарис навида 9-7 кунга, Нафис навида 7-14 кунга қисқарганлиги аниқланган;
соя навларини ресурс тежамкор томчилатиб суғориш усулида суғорилганда суғориш тартибларига кўра Ўзбек-6 навида 8,9-7,6 ц/га, Тўмарис навида 2,7-1,9 ц/га, Нафис навида 4,8-3,5 ц/га қўшимча дон ҳосили етиштириш мумкинлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро вилоятининг шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида соя навларини ресурс тежамкор суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
“Шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида соя навларини ресурс тежамкор суғориш тартибларини ишлаб чиқиш” номли тавсия тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 2 мартдаги 03/28-766-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиянома соя етиштирувчи фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланилиб келинмоқда;
ресурс тежамкор томчилатиб суғориш усулида соянинг Ўзбек-6 ва Нафис навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-75% тартибда суғориш Бухоро вилояти Бухоро туманидаги “Зарифота” фермер хўжалигида 54 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 2 мартдаги 03/28-766-сонли маълумотномаси). Натижада соя навларини ресурс тежамкор томчилатиб суғориш усулида мавсум давомида 8 марта, 220-240 м3/га меъёрда, 1800-1850 м3/га мавсумий суғориш меъёрида суғорилганда 1000 дона дон вазни 132-148 граммни, дон ҳосили 24-30 ц/га ни, рентабеллик даражаси 88,0-45,4 фоизни ташкил этган;
соя навларини эгатлаб суғориш усулида суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-75-75% тартибда тупроқнинг 30-50-50 см қатламини намлаш орқали суғориш Бухоро вилояти Бухоро туманидаги “Баҳор барака ифтихори” ва “Темир мастон” фермер хўжаликларида 30 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 2 мартдаги 03/28-766-сонли маълумотномаси). Натижада соя навларидан 20-23 ц/га гача дон ҳосили олинган, мавсум давомида 500-520 м3/га меъёрда 6 марта суғорилган, мавсумий суғориш меъёри 3000-3100 м3/га га тенг бўлган, 1000 дона дон массаси 130-135 граммни, рентабеллик даражаси 52,2-34,6 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish