Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжанов Нуриддин Зиядуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Илк ўрта асрлар Суғд ва Уструшонанинг ижтимоий-сиёсий ва этномаданий алоқалари” 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2023.2.PhD/Tar1480.
Илмий раҳбар: Ғойибов Бобир Собирович тарих фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024. Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Саидов Илхом Мухиддинович, тарих фанлари доктори, профессор, Тошбаев Фурқат Эшбаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Илк ўрта асрлар Суғд ва Уструшона ижтимоий-сиёсий ва этномаданий алоқаларининг моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Диссертациянинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Суғд ва Уструшона ўртасидаги алоқаларнинг иккала минтақа аҳоли¬сининг ягона тилда сўзлашганлиги (суғдий) ва этник мансублиги (суғдий ва туркий), ҳукмдорлар ўрта-сидаги сулолавий яқинликлар (Чакин Чўр билга, Қора буғра), давлат бошқа¬рувининг маҳкамачилиги (Муғ архиви ва Чилҳуж¬ра ҳужжатлари), бошқарув ва унвонлар (афшин, чўр) тизимидаги ўхшашлик¬ларда ўз аксини топганлиги асослаб берилган;
Араблар босқини арафаси ва босқин жараёнларида Суғд ва Уструшона давлат уюшмаларининг иттифоқчи бўлганликлари, умумий душманга қарши биргаликда ҳаракат олиб борганликлари ҳамда ушбу иттифоқчиликнинг Турк хоқонлиги ҳимояси остида халифаликда сулола алмашган давр (750 йил)га қадар давом этишига туртки бўлганлиги (Муғ тоғи суғдий (А-14) ҳужжатлари асосида) далилланган;
Илк ўрта асрлар Суғд ва Уструшона ўртасидаги алоқаларининг моддий маданият (Афросиёб, Панч, Бунжикат, Чилҳужра, Шаҳристон харобалари) ва маъ¬на¬вий-мафкурафий (Шаҳристон ва Кофирқалъадаги она бўри тасвири, Панжикент ва Бунжикат деворий суратларидаги диний ва маиший ҳаётдаги ўхшашликлар) ҳаётда, топо¬ним¬ (кент, кат, кас, диз, гар, ғар, фар, пар ком¬по¬нентли топонимлар)лар ва ономастика (Қора-чўр – Харахурра, Шишпир (дин тағиботчиси, Чирдмиш (Митрадан тарқалган))да ва этномаданият ҳам¬да нумизматик материалларда акс этганлиги аниқланган;
Уструшона мулкларининг (Устравшан, Шавкат,Буттаман, Парғар) Суғд савдо ва ҳунармандчилик марказлари (Маймурғ, Панжикент, Кабудон, Фай, Иштихон, Кушония) билан ҳамкорликда “Суғд савдо иттифоқи”ни ташкил этгани  ҳолда Хитой билан савдо алоқаларини олиб борганлиги, Уструшонанинг Хитой билан сиёсий ва иқтисодий алоқа-лари Суғд, Фарғона ва Чочга нисбатан бирмунча суст эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Илк ўрта асрлар Суғд ва Уструшонанинг ижтимоий-сиёсий, этномаданий алоқалари” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси юзасидан илмий изланишлар натижаларининг жорий қилиниши:
Суғд ва Уструшона ўртасидаги алоқаларнинг иккала минтақа аҳоли¬сининг ягона тилда сўзлашганлиги (суғдий) ва этник мансублиги (суғдий ва туркий), ҳукмдорлар ўрта-сидаги сулолавий яқинликлар (Чакин Чўр билга, Қора буғра), давлат бошқа¬рувининг маҳкамачилиги (Муғ архиви ва Чилҳуж¬ра ҳужжатлари), бошқарув ва унвонлар (афшин, чўр) тизимидаги ўхшашлик¬ларда ўз аксини топганлиги билан боғлиқ маълумотлар Самарқанд давлат университети тарих йўна¬лиши талабалари учун “Самарқанд тамаддуни тарихи” ўқув қўлланмасининг (Самарқанд, СамДУ, 2022. – 195-бет) 1-2 мавзуларида акс этган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 1 ноябрда берилган 10-4763 сонли маълумотнома). Мазкур илмий натижалар Суғд ва Уструшона ўртасидаги тарихий алоқаларнинг минтақа халқлари маданиятига таъсирини кўрсатишга ҳамда талабаларнинг илк ўрта асрлар даврига оид илмий билимларини оширишга ҳам имкон берган.
араблар босқини арафаси ва босқин жараёнларида Суғд ва Уструшона давлат уюшмаларининг иттифоқчи бўлганликлари, умумий душманга қарши биргаликда ҳаракат олиб борганликлари ҳамда ушбу иттифоқчиликнинг Турк хоқонлиги ҳимояси остида халифаликда сулола алмашган давр (750 йил)га қадар давом этишига туртки бўлганлиги (Муғ тоғи суғдий (А-14) ҳужжатлари асосида) билан боғлиқ маълумотлар Самарқанд давлат университети тарих йўна¬лиши талабалари учун “Самарқанд тамаддуни тарихи” ўқув қўлланмасининг (Самарқанд, СамДУ, 2022. – 195-бет) 1-2 мавзуларида акс этган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 1 ноябрда берилган 10-4763 сонли маълумотнома). Мазкур илмий натижалар Араблар босқини арафаси ва босқин жараёнларида Суғд ва Уструшона давлат уюшмаларининг иттифоқчи бўлганликлари, умумий душманга қарши биргаликда ҳаракат олиб борганликлари кўрсатишга ҳамда талабаларнинг илк ўрта асрлар даврига оид илмий билимларини оширишга ҳам имкон берган.
илк ўрта асрлар Суғд ва Уструшона ўртасидаги алоқаларининг моддий маданият (Афросиёб, Панч, Бунжикат, Чилҳужра, Шаҳристон харобалари) ва маъ¬на¬вий-мафкурафий (Шаҳристон ва Кофирқалъадаги она бўри тасвири, Панжикент ва Бунжикат деворий суратларидаги диний ва маиший ҳаётдаги ўхшашликлар) ҳаётда, топо¬ним¬ (кент, кат, кас, диз, гар, ғар, фар, пар ком¬по¬нентли топонимлар)лар ва ономастика (Қора-чўр – Харахурра, Шишпир (дин тағиботчиси, Чирдмиш (Митрадан тарқалган))да ва этномаданият ҳам¬да нумизматик материаллардан ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Респуб¬ликаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 4 февралдаги 3/1255-255-сон маъ¬лу-мотномаси). Бу эса илк ўрта асрлар Суғд ва Уструшона алоқаларининг моддий маданият ва маъ¬на¬вий-мафкурафий ҳолатини баҳолашга хизмат қилган;
Уструшона мулкларининг (Устравшан, Шавкат,Буттаман, Парғар) Суғд савдо ва ҳунармандчилик марказлари (Маймурғ, Панжикент, Кабудон, Фай, Иштихон, Кушония) билан ҳамкорликда “Суғд савдо иттифоқи”ни ташкил этгани  ҳолда Хитой билан савдо алоқаларини олиб борганлиги, Уструшонанинг Хитой билан сиёсий ва иқтисодий алоқа-лари Суғд, Фарғона ва Чочга нисбатан бирмунча суст эканлиги тўғрисидаги  материаллардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Респуб¬ликаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 4 февралдаги 3/1255-255-сон маъ¬лу¬мотномаси).  Мазкур илмий натижалар Суғд ва Уструшона ўртасидаги тарихий алоқаларнинг минтақа халқлари маданиятига таъсирини кўрсатишга ҳамда талабаларнинг илк ўрта асрлар даврига оид илмий билимларини оширишга ҳам имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish