Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухиддинова Мавзуна Сирожиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХВИИИ-ХИХ асрнинг биринчи ярмида Бухоро амирлигидаги тарихий жараёнлар (Тарихи Хумулий асари асосида)” 07.00.01– Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tar1801.
Илмий раҳбар: Насруллаев Махмуд Ибодуллаевич, тарих фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Нормуродова Гузал Бекмуродовна, тарих фанлари доктори, доцент; Хаитов Шодмон Ахматович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутган Бухоро амирлиги тарихини “Тарихи Хумулий” асари асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бухоро амирлигидаги манғитларнинг ҳокимиятга келишида тарихий муҳит (жунғорлар ҳужуми, Нодиршоҳ босқини, ички уруғчилик), легитимлик мезонлари (“Тахти бахт”, “тахти салтанати Бухоро”, “тахти Турон”, “муқаддас бурч”) муҳим ўрин тутганлиги ҳамда Муҳаммад Раҳимбийнинг марказлаштириш (“Амири Комгор”, “Салтанат низоми зиналари”) сиёсати олиб борганлиги асослаб берилган;
Амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган (солиқ, суд, бошқарув ва ҳарбий) ислоҳотлар, Самарқанд шаҳрининг қайта тикланишидаги (Пайқобоқ, Қаландархона, Хўжа Аҳрор, Сўзангарон) хизматлари, бошқа амирлардан фарқли (“ноиб”, диний мақом, “амир ул-мўминин”) жиҳатлари ва шахсий хислатлари (Хоқонлар ҳужжати ва бурҳони, тариқатнинг чироғи, авлиёлар фахри, манноннинг раҳмати, миллат ишларини ислоҳ қилувчиси, бидъат ва залолатни йўқ қилувчиси, ҳидоят ва шариатнинг ҳомийси) очиб берилган;
Бухоро амирлиги анъанавий таълим даргоҳларида, жумладан мадрасаларда ўқитилган диний ва дунёвий билимлар (илми масоҳат,  илми фароиз, шаръия, арабия, ҳикмат), мударрисларнинг моддий таъминоти (муаххаз” – даромад манбаи), Лутфуллоҳ Хожанинг (“султон ул-муҳаққиқин”, “имомларнинг устуни”) Самарқанддаги Тиллакори мадрасасида мударрислик қилиш билан бир қаторда Самарқанд шаҳри фатво ҳайъатини ҳам бошқарганлиги ҳамда кейинчалик Шаҳрисабздаги Холбой Охунд ва Бухородаги Руҳобод, Гулобод мадрасаларида фаолият юритганлиги далилланган;
Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида Даҳбедий уламоларнинг тутган ўрни, давлат бошқарувидаги роли (“Қайюми замон», (замон устуни), “қайюмият” мартабаси, маънавий муршид, “Ўрини шоҳнишин”) ва мавқеи (“қутбул-мутаахирини” (охирги қутблар қутби), “аълияи мужаддадия”, олтин занжир), шунингдек, Самарқанд, Бухоро муҳитида Даҳбедий силсиласи вакилларининг нуфузи (“қутбул-ақтоб”, ”қутбул-олам”, “нақшбандия-Даҳбедия”) кўрсатиб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХВИИИ-ХИХ асрнинг биринчи ярмида Бухоро амирлигидаги тарихий жараёнлар(Тарихи Хумулий асари асосида)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси юзасидан илмий изланишлар натижалари асосида:
Бухоро амирлигидаги манғитларнинг ҳокимиятга келишида тарихий муҳит (жунғорлар ҳужуми, Нодиршоҳ босқини, ички уруғчилик), легитимлик меъзонлари (“Тахти бахт”, “тахти салтанати Бухоро”, “тахти Турон”, “муқаддас бурч”) муҳим ўрин тутганлиги ҳамда Муҳаммад Раҳимбийнинг марказлаштириш (“Амири Комгор”, “Салтанат низоми зиналари”) сиёсати олиб борганлиги билан боғлиқ маълумотлар Самарқанд давлат университети тарих йўна¬лиши талабалари учун чиқарилган “Ўзбекистон тарихи: Самарқанд  тарихи” ўқув қўлланмасининг (Самарқанд, СамДУ, 2023. – 322-бет) 1-2 мавзуларида акс эттирилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024 йил 20 апрелда берилган 10-1817 сонли маълумотнома). Мазкур илмий натижалар Бухоро амирлигининг сиёсий ва маъмурий-бошқарув соҳасида  юз берган ўзгаришларни очиб беришга хизмат қилган.
Амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган (солиқ, суд, бошқарув ва ҳарбий) ислоҳотлар, Самарқанд шаҳрининг қайта тикланишидаги (Пайқобоқ, Қаландархона, Хўжа Аҳрор, Сўзангарон) хизматлари, бошқа амирлардан фарқли (“ноиб”, диний мақом, “амир ул-мўминин”) жиҳатлари ва шахсий хислатлари (Хоқонлар ҳужжати ва бурҳони, тариқатнинг чироғи, авлиёлар фахри, манноннинг раҳмати, миллат ишларини ислоҳ қилувчиси, бидъат ва залолатни йўқ қилувчиси, ҳидоят ва шариатнинг ҳомийси) тўғрисидаги маълумотлар Самарқанд давлат университети тарих йўна¬лиши талабалари учун нашр қилинган “Ўзбекистон тарихи: Самарқанд  тарихи” ўқув қўлланмасининг (Самарқанд, СамДУ, 2023. – 322-бет) 1-2 мавзуларида акс эттирилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024 йил 20 апрелда берилган 10-1817 сонли маълумотнома). Тадқиқотнинг илмий хулосалари Бухоро амирлигидаги ўтказилган  ислоҳотларни   очиб беришга хизмат қилган;
Бухоро амирлиги анъанавий таълим даргоҳларида, жумладан мадрасаларда ўқитилган диний ва дунёвий билимлар (илми масоҳат,  илми фароиз, шаръия, Арабия, ҳикмат), мударрисларнинг моддий таъминоти (муаххаз” – даромад манбаи),  Лутфуллоҳ Хожанинг (“султон ул-муҳаққиқин”, “имомларнинг устуни”) Самарқанддаги Тиллакори мадрасасида мударрислик қилиш билан бир қаторда Самарқанд шаҳри фатво ҳайъатини ҳам бошқарганлиги ҳамда кейинчалик Шаҳрисабздаги Холбой Охунд ва Бухородаги Руҳобод, Гулобод мадрасаларида фаолият юритганлигига доир тадқиқот материалларидан Самарқанд давлат университетида 2019-2021-йилларга мўлжалланган Ф3-202001047 - “Ўзбекистонда мадраса таълими тарихи” электрон порталини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада шакллантиришда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2023 йил 26 октябрдаги 10-5554-сонли маълумотномаси). Тадқиқотнинг илмий хулосалари Бухоро амирлигининг ижтимоий-маданий ҳаётида мадраса таълими ҳолатини  очиб беришга хизмат қилган;
Бухоро амирлиги ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида Даҳбедий уламоларнинг тутган ўрни, давлат бошқарувидаги роли (“қайюми замон”, (замон устуни), “қайюмият” мартабаси, маънавий муршид, “ўрини шоҳнишин”) ва мавқеи (“қутбул-мутаахирини” (охирги қутблар қутби), “аълияи мужаддадия”, олтин занжир), шунингдек, Самарқанд, Бухоро муҳитида Даҳбедий силсиласи вакилларининг нуфузи ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” давлат унитар корхонасида “Мозийга саёҳат”, “Тадқиқот” кўрсатувларининг ссенарийларини  тайёрлашда фойдаланилган (2023-йил 9-июндаги 02-02-03/132-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар Бухоро амирлигининг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида  юз берган ўзгаришларни очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish