Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Мухтарам Бакаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “История социально-экономического и культурного развития Туркестана (по материалам немецкоязычных исследователей ХИХ -начала ХХвв.)” 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tar 1835
Илмий раҳбар: [Зияева Доно Ҳамидовна] тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентлар: Насруллаев Махмуд Ибодуллаевич тарих фанлари номзоди, доцент, Кобзева Олга Петровна тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат Техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ-ХХ аср бошларида немис тилида ёзилган илмий тадқиқотлар орқали Туркистонда кечган ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларнинг ривожланиш хусусиятларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Германияда шаклланган «Немис шарқшунослик жамияти» (Деуцче Моргенлаендисче ГЭСеллсчафт) Туркистон ўлкасини сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ўрганилишидаги етакчи илмий марказ вазифасини ўтаганлиги далилланган;
ХИХ – ХХ-аср бошларидаги немисзабон тадқиқотчилар экспедисиялари контекстида очиб берилган илмий хулосаларда жуда камёб ҳисобланган Туркистон шифобахш ўсимликлари (Ситвер) асосида тайёрланган табиий дори-дармонлар (сантонин - антипаразитик восита - илмий номи “Артемисиа маритима”) дунёнинг бошқа мамлакатларида учрамаганлиги ҳамда жаҳон тиббиёт амалиётида (Европа ва Америка) кенг қўлланилганлиги аниқланган;
илмий сафарлар, географик экспедициялар, дипломатик элчиликлар ва бошқа миссиялар давомида минтақадаги турли этник гуруҳларнинг хилма-хиллиги, инсоният тарихининг энг қадимги даврларидан Туркистонда содир бўлган миграция жараёнлари, Ўзбекистон тарихини бойитган этнография, этнология, тарих ва бошқа ижтимоий соҳаларга оид муҳим маълумотлар ва коллекциялар тўпланганлиги очиб берилган;
Туркистон иқтисодиётига оид немисзабон тадқиқотлар Ғарб инвестицияларини ушбу ҳудудга фаол жорий этилишини бошлаб берганлиги, ушбу тадқиқотлар асосида Германиянинг мустамлакачилик ва экстерриториал иқтисодий сиёсатининг асосий тамойиллари шаклланганлиги, немис миллатига мансуб мутахассисларнинг Туркистонга келиб жойлашиши ва фаолият юритганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш тарихи (ХИХ- ХХ аср бошларидаги немисзабон тадқиқотчилар материаллари асосида)ини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
немисзабон саёҳатчиларнинг Ўзбекистон табиатшунослик (иқлимшунослик, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, минералогия), ижтимоий-иқтисодий, шунингдек, сиёсий (тарих, этнография, этнология, тилшунослик, иқтисодиёт, сиёсат) соҳаларига оид тадқиқотлари илмий янгилигидан “Ўзбекистон тарихи” телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Тақдимот” дастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 июн 06-28-941-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг немис олимларининг ХИХ – ХХ-асрнинг бошларида Ўзбекистонда олиб борилган илмий экспедициялари ўлканинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, минтақа халқларининг интеллектуал даражаси ҳақида тасаввурларининг бойиши учун хизмат қилган;
диссертация материалларидан «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» китобини тайёрлашда кутубхонада сақланаётган немис тилидаги адабиётларнинг Тошкентда жамланиши минтақанинг кенг миқёсдаги халқаро алоқаларидан дарак бериши ҳақидаги назарий амалий маълумотлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2022 йил 27 декабрдаги 01-20/1351-сонли маълумотномаси). Натижалар кенг мутахассислар доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида сақланаётган немис тилидаги илмий адабиётлар ҳақидаги тасаввурларнинг бойишига хизмат қилган;
ХИХ-ХХ аср бошларида немис тадқиқотчиларининг Ўзбекистон тарихига оид муҳим маълумот ва коллекциялари асосида Туркистон ҳунармандчилиги ҳақидаги маълумотлардан «Ўзбекистон тарихига оид манба ва тадқиқотлар (ХИХ-ХХаср бошлари)“ номли фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024 йил 29 февралдаги 3/1255-484-сонли маълумотномаси). Натижалар Туркистон иқтисодий тарихини ёритишга хизмат қилган ва уни янги материаллар билан бойитган;
Туркистон табиий соҳаларининг орография, ирригация, гидрография климатология, зоология, энтомология, ихтиология, алпинизм каби йўналишларга бағишланган ХИХ-ХХ аср бошларидаги немисзабон тадқиқотлар, Марказий Осиё ва Европа халқлари ўртасидаги маданий, савдо, элчилик алоқалари ХВИ асрдан бошлаб сусайиб ХИХ аср ўрталаридан яна фаоллашгани, ҳамда маданий, илмий, ижтимоий соҳаларда салмоқли ишлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистонда интеллектуал мерос тарихига оид манбалар (ХИХ – ХХ аср бошлари) тўпламини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024 йил 29 февралдаги 3/1255-484-сонли маълумотномаси). Эришилган натижалар Ўзбекистон тарихининг ҳали тадқиқ этилмаган томонларини ёритишга хизмат қилган ва уни янги материаллар билан бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish