Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Акрам Халмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Пахтани  қайта ишлаш корхоналарида  ишлаб  чиқариш  ҳисобини такомиллаштириш ”, 08.00.08 – “ Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt260.
Илмий раҳбар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани қайта ишлаш корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобини тўғри ташкил этиш ва маҳсулот таннархини оптималлаштириш мақсадида ҳисоб сиёсатига 10601-«Ўров сим материаллари» ва 10602-«Мато материаллари» ишчи счётларини киритиш асосланган;
пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ харажатларни калкуляция моддаларига ажратиш мақсадида ҳисоб сиёсатига 2011-«Қишлоқ хўжалиги учун пахтани етиштириш харажатлари» ва 2012-«Саноат учун пахтани қайта ишлаш харажатлари» ишчи счётларини киритиш ҳамда олинган ҳар бир маҳсулотни сотиш учун таннархини шакллантириш бўйича формулалар таклиф этилган;
тайёр маҳсулотлар таҳлилий (аналитик) ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида 2811-«Қишлоқ хўжалигидан олинган тайёр маҳсулот», 2812-«Саноат (қайта ишлаш)дан олинган тайёр маҳсулот» ҳамда «асосий» фаолият маҳсулотига 28121-«Пахта толаси», «қўшимча» (иккиламчи) фаолият маҳсулотларига 28122-«Пахта чигити», 28123-«Линт», 28124-«Улюк» ва 28125-«Пух» ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
ишлаб чиқариш маҳсулотларини ҳар бир ассортименти бўйича алоҳида- алоҳида таннархи ва даромадларини ҳисобда тан олиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш ҳисобини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахтани қайта ишлаш корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобини тўғри ташкил этиш ва маҳсулот таннархини оптималлаштириш 10601- «Ўров сим материаллари» ва 10602 - «Мато материаллари» ишчи счётларини киритиш  таклифи “СИРДАРИЁПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ”  акциядорлик жамиятининг  2019 йил 2 октябрдаги 91-сон буйруғи ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамияти 2023 йил 26 декабрдаги  56 - сон буйруғи тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. (Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ"  акциядорлик жамиятининг 2020 йил  29 январдаги 32-сон, Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил  17 январдаги 25-сон,  Гулистон  шаҳридаги “СИРДАРИЁПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 5 февралдаги 1/14-сон маълумотномаси).  Натижада ишлаб чиқариш узлюксизлигини таъминлаш учун материаллар ҳисобини юритишда яъни «Идиш ва идиш материаллари ҳисоби»да идиш материалларининг турлари бўйича харажатлар қийматнинг аниқ шаклланиши, уларга доир ахборотлар олиш ва унумли фойдаланиш бўйича самарали қарорлар қабул қилиш имкониятларига эришилган;
пахта хом-ашёсини қайта ишлаш билан боғлиқ харажатларни калкуляция моддаларига ажратиш мақсадида ҳисоб сиёсатига 2011- «Қишлоқ хўжалиги учун пахтани етиштириш харажатлари» ва 2012 - «Саноат учун пахтани қайта ишлаш харажатлари» ишчи счётларини киритишни ҳамда олинган ҳар бир маҳсулотни сотиш учун таннархини шакллантириш бўйича формулалар таклифи  “ЎЗПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ"  акциядорлик жамиятининг  2019 йил 2 октябрдаги 91-сон буйруғи ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамияти 2022 йил 26 декабрдаги  56 - сон буйруғи тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. (Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ"  акциядорлик жамиятининг 2020 йил  29 январдаги 32-сон, Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил  17 январдаги 25-сон,  Гулистон  шаҳридаги “СИРДАРИЁПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 5 февралдаги 1/14-сон маълумотномаси).   Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясининг талаблари асосида пахта хом-ашёсини етиштириш  ва уни қайта ишлаш бўйича  таннархларини аниқлаш учун алоҳида қўшимча ишчи счётлар ҳамда калкуляция моддалари ишлаб чиқилган;
тайёр маҳсулотлар аналитик ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида 2811-«Қишлоқ хўжалигидан олинган тайёр маҳсулот», 2812 - «Саноат (қайта ишлаш)дан олинган тайёр маҳсулот» ҳамда «асосий» фаолият маҳсулотига 28121 - «Пахта толаси», «қўшимча» (иккиламчи) фаолият маҳсулотларига  28122 - «Пахта чигити», 28123-«Линт», 28124-«Улюк» ва 28125-«Пух» ишчи счётларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи “ЎЗПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ"  акциядорлик жамиятининг  2019 йил 2 октябрдаги 91-сон буйруғи ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамияти 2022 йил 26 декабрдаги  56 - сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. (Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ"  акциядорлик жамиятининг 2020 йил  29 январдаги 32-сон, Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил  17 январдаги 25-сон,  Гулистон  шаҳридаги “СИРДАРИЁПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 5 февралдаги 1/14-сон маълумотномаси).   Натижада  омбордаги ҳар бир маҳсулотлар бўйича алоҳида-алоҳида маълумотлар олиш имкониятларга эга бўлган;
ишлаб чиқариш маҳсулотларини ҳар бир ассортименти бўйича алоҳида - алоҳида таннархи ва даромадларини ҳисобда тан олиш таклифи “СИРДАРИЁПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ”  акциядорлик жамиятининг  2019 йил 2 октябрдаги 91-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ва Сирдарё вилояти Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ”  акциядорлик жамияти 2022 йил 26 декабрдаги  56 - сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган. (Сирдарё вилояти Сирдарё тумани “БАХТ ПАХТА ТОЗАЛАШ"  акциядорлик жамиятининг 2020 йил  29 январдаги 32-сон, Гулистон тумани “ГУЛИСТОН ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 17январдаги 25-сон,  Гулистон  шаҳридаги “СИРДАРИЁПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 5 февралдаги 1/14-сон маълумотномаси).    Натижада ҳар бир ассортименти (фаолият тури) учун алоҳида аналитик қўшимча ишчи счётлар жорий қилиниб ҳар бир маҳсулотдан  даромадларни тан олиниши аниқлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish