Sayt test rejimida ishlamoqda

Усканов Элдор Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда аҳолига банк хизматларини кўрсатиш тизимини такомилласжтириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3281.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Одилжон Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолига банк хизматларини кўрсатиш тизимини  самарали ташкил этиш, банк хизматлари турлари ва сифатини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
скоринг усули орқали аҳолига онлайн кредит ва микроқарзлар бериш тизимини ҳамда банк фаолиятига “бенчмаркинг”ни жорий этиш орқали банкларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини 2 баробарга ошириш асосланган;
аҳолига онлайн омонат ва жамғарма депозитлар қўйиш хизматини кенг жорий қилиш ва уларнинг юз фоизлик таъминоти асосида 14 фоиздан ошмайдиган миқдорда имтиёзли кредитлар бериш орқали аҳолининг ўз ўзини банд қилиши кўрсаткичини ошириш асосланган;
банк амалиётига пенсия ёшидаги аҳоли қатламига овердрафт усулида миллий валютада, ўртача маош ёки пенсиянинг 2-4 бараваригача бўлган миқдорда кредитлар ажратишни жорий этиш таклиф этилган;
"Кобейджинг карта"ларни жорий этиш йўли билан аҳолига кўрсатиладиган банк хизматлари тури ва сифатини ошириш ҳамда аҳолини бўш пул маблағларини жалб этиш асосида банк ресурсларини 12 фоизга ошириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолига банк хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
    скоринг усули орқали аҳолига онлайн кредит ва микроқарзлар бериш тизимини ҳамда банк фаолиятига “бенчмаркинг”ни жорий этиш орқали  банкларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини 2 баробарга оширишга оид таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновасион тижорат банкининг “2023 йилга мўлжалланган банк кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024 йил 27 февралдаги 35/1620-сонли маълумотномаси). Натижада, банк кредит портфели 15 фоизга ошиб, кредитлар билан боғлиқ рисклар 10 фоизга камайган ва потенсиал қарз олувчилар сонини 980 нафарга оширишга, шунингдек, банк фаолиятида “бенчмаркинг”и ва банк супермаркетини жорий этиш орқали аҳолига хизмат кўрсатиш сифати 2 баробарга оширишга эришилган;
аҳолига онлайн омонат ва жамғарма депозитлар қўйиш хизматини кенг жорий қилиш ва уларнинг юз фоизлик  таъминоти асосида 14 фоиздан ошмайдиган миқдорда имтиёзли кредитлар бериш орқали аҳолининг ўз ўзини банд қилиши кўрсаткичини 2 баробарга ошириш таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновасион тижорат банкининг “2023 йилга мўлжалланган банк депозит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024 йил 27 февралдаги 35/1620-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг онлайн омонатлари миқдори ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган, имтиёзли кредит бериш ҳажми 18 фоизга ошишига эришилган;
банк амалиётига пенсия ёшидаги аҳоли қатламига овердрафт усулида миллий валютада, ўртача маош ёки пенсиянинг 2-4 бараваригача бўлган миқдорда кредитлар ажратишни жорий этиш орқали банк мижозлари бўлган аҳолининг қарийиб  12 фоизининг турмуш фаровонлигини ошириш  таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновасион тижорат банкининг “2023 йилга мўлжалланган банк кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024 йил 27 февралдаги 35/1620-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг кредит сиёсати такомиллашган, кредит маҳсулотлари диверсификасияси яхшиланган, овердрафт кредитлар миқдори ўтган йилга нисбатан 35 фоизга ошишга эришилган;
"Кобейджинг карта"ларни жорий этиш йўли билан аҳолига кўрсатиладиган банк хизматлари тури ва сифатини ошириш ҳамда аҳолини бўш пул маблағларини жалб этиш асосида банк ресурсларини 12 фоизга ошириш таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновасион тижорат банкининг чакана хизматлар кўрсатиш тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ипак йўли” АИТБнинг 2024 йил 27 февралдаги 35/1620-сонли маълумотномаси). Натижада, банк операцияларининг  миқдори 2022 йил 1 январдаги 2280 млрд сўмга нисбатан  2023 йил 1 январ' ҳолатига 3771 млрд сўмга оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish