Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимов Мақсуджон Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш асосида ҳудудлар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1410.
Илмий раҳбар: Хотамов Ибодулло Садуллоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Саидрасулова Холида Бекпўлатовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш орқали ҳудудларда иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодий хавфсизлик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлатни барқарор ривожлантириш учун иқтисодий омилларнинг таъминланганлик даражаси билан белгиланувчи, давлатнинг турли соҳаларни барқарор ривожланишини таъминлаши учун муайян стандартлар орқали намоён бўлувчи, аҳолининг юқори турмуш даражасини шакллантириш асоси нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
саноат ишлаб чиқариши корхоналари самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларининг
(90≤Сю≤100 балл), “яхши” (70≤Ся≤89 балл), “қониқарли” (50≤Сқ≤69 балл), “қониқарсиз” (30≤Сқз≤49 балл) ва “хавфли” (1≤Сх≤29 балл) чегараларида ҳудуднинг иқтисодий хавфсизлигининг тегишли даражаларини таъминлаш асосланган;
Наманган вилояти саноат ишлаб чиқариши билан боғлиқ ҳудуд иқтисодий барқарорлигини таъминловчи асосий иқтисодий кўрсаткичлар таркибидаги саноат ишлаб чиқариш индекси (Сичи≥105%), асосий капиталга инвестициялар умумий ҳажмида хорижий инвестициялар улуши (ХИу≥20%), товарлар ва хизматлар ҳажмида машина ва ускуналар ишлаб чиқариш улуши (МУу≥20%) даражасида ҳудуд иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда драйвер вазифасини бажариши асосланган;
Наманган вилояти саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда ривожланиш имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида 2030-йилга қадар ҳудудий иқтисод ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш асосида ҳудудлар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш доирасида олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “иқтисодий хавфсизлик” тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлатни барқарор ривожлантириш учун иқтисодий омилларнинг таъминланганлик даражаси билан белгиланувчи, давлатнинг турли соҳаларни барқарор ривожланишини таъминлаши учун муайян стандартлар орқали намоён бўлувчи, аҳолининг юқори турмуш даражасини шакллантириш асоси нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий хавфсизлик” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи) ва “Креатив фикрлаш” номли дарсликларни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 211-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда аҳолининг юқори турмуш даражасини шакллантириш асоси нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган иқтисодий хавфсизлик тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан кенгайтирилган назарий билимлар ҳосил қилиш имкони яратилган;  
саноат ишлаб чиқариши корхоналари самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларининг (90≤Сю≤100 балл), “яхши” (70≤Ся≤89 балл), “қониқарли” (50≤Сқ≤69 балл), “қониқарсиз” (30≤Сқз≤49 балл) ва “хавфли” (1≤Сх≤29 балл) чегараларида ҳудуднинг иқтисодий хавфсизлигининг тегишли даражаларини таъминлаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 13-майдаги №9/06-30-7962-сонли ҳамда Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2024-йил 15-майдаги № 03/25-1033-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш ҳамда корхоналар фаолиятига таъсир қилувчи асосий омилларнинг таҳлил қилиниши асосида асосий самарадорлик кўрсаткичларини ошириш, иқтисодий самарадорликни пасайиш хавфини олдиндан аниқлаш, унга таъсир этувчи ички ва ташқи муаммоларни бартараф этиш учун самарали ечимлар ва чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқишга эришилган;  
Наманган вилояти саноат ишлаб чиқариши билан боғлиқ ҳудуд иқтисодий барқарорлигини таъминловчи асосий иқтисодий кўрсаткичлар таркибидаги саноат ишлаб чиқариш индекси (Сичи≥105%), асосий капиталга инвестициялар умумий ҳажмида хорижий инвестициялар улуши (ХИу≥20%), товарлар ва хизматлар ҳажмида машина ва ускуналар ишлаб чиқариш улуши (МУу≥20%) даражасида ҳудуд иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда драйвер вазифасини бажариши таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 13-майдаги
№9/06-30-7962-сонли ҳамда Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2024-йил 15-майдаги
№ 03/25-1033-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналар фаолиятини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари, шунингдек узоқ муддатли стратегик дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, барқарор ривожланишни таъминловчи асосий омиллар белгилаб олинган;
Наманган вилояти саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда ривожланиш имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида 2030-йилга қадар ҳудудий иқтисод ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024-йил 13-майдаги №9/06-30-7962-сонли ҳамда Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2024-йил 15-майдаги № 03/25-1033-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уни таъминлайдиган саноат ишлаб чиқариши билан боғлиқ асосий кўрсаткичларини баҳолаш, саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш режаларини ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш ҳамда имкониятлардан самарали фойдаланиш аниқлигини янада оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish