Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Бекжон Шукуриллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматларини рақамли технологиялар асосида тарғиб қилиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ва 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2139.
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Жанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Фарход Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим хизматларини рақамли технологиялар асосида тарғиб қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим хизматларини тарғиб қилиш” тушунчасининг мазмуни турли кўргазмаларда иштирок этиш, очиқ эшиклар кунларини ташкил қилиш, турли йўналишларда конференциялар ўтказиш, тўғридан-тўғри маркетинг имкониятларидан фойдаланиш, wеб-саҳифалар ва ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида таълим хизматларини потенсиал истеъмолчиларга етказиш ишларини амалга ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
олий таълим хизматлари ҳақиқий ва потенсиал истеъмолчиларининг (Иу=Иҳ+Ип) талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот узатиш ва ўзаро муносабатлар ўрнатиш тизими “бевосита истеъмолчилар”, “хизмат кўрсатувчилар”, “шароит яратувчи ва таъминотчилар”, “рақобатчи ва ҳамкорлар” тоифалари бўйича тарғиб қилишни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларининг рақамли брендни яратиш ва қийматини ошириш модели (ОТМрб) шахсий (Шрб=0,21), стратегик (Срб=0,15), анъанавий (Арб=0,25), илмий (Ирб=0,17) ва эмоционал (Эрб=0,22) рақамли брендингларининг мақбул нисбий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
    Самарқанд вилоятида давлат ОТМларининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги обуначилар сонига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модели асосида обуначилар сонининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Услубий ёндашувга кўра “олий таълим хизматларини тарғиб қилиш” тушунчасининг мазмунини турли кўргазмаларда иштирок этиш, очиқ эшиклар кунларини ташкил қилиш, турли йўналишларда конференциялар ўтказиш, тўғридан-тўғри маркетинг имкониятларидан фойдаланиш, wеб-саҳифалар ва ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида таълим хизматларини потенсиал истеъмолчиларга етказиш ишларини амалга ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бренд менежменти” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2022-йил 5-декабрдаги 4-сонли мажлисида муҳокама қилинган ва №020-02/12-рўйхатга олиш рақами билан нашр рухсатномаси берилган). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида wеб-саҳифалар ва ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида таълим хизматларини потенсиал истеъмолчиларга етказиш ишларини амалга ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган олий таълим хизматларини тарғиб қилиш тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Олий таълим хизматлари ҳақиқий ва потенсиал истеъмолчиларининг (Иу=Иҳ+Ип) талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборот узатиш ва ўзаро муносабатлар ўрнатиш тизимини “бевосита истеъмолчилар”, “хизмат кўрсатувчилар”, “шароит яратувчи ва таъминотчилар”, “рақобатчи ва ҳамкорлар” тоифалари бўйича тарғиб қилишни қўллаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасалари томонидан олий таълим хизматларини тарғиб қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 15-майдаги 03/10-1394-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида ОТМларида таълим хизматларини тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони 12 фоизга кўпайишига эришилган;
Олий таълим муассасаларининг рақамли брендни яратиш ва қийматини ошириш моделини (ОТМрб) шахсий (Шрб=0,21), стратегик (Срб=0,15), анъанавий (Арб=0,25), илмий (Ирб=0,17) ва эмоционал (Эрб=0,22) рақамли брендингларининг мақбул нисбий чегараларини белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасалари томонидан рақамли брендни яратиш ва қийматини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 15-майдаги 03/10-1394-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши рақамли бренд атрибутларини танлаш, wеб-сайт ва ижтимоий тармоқ профиллари орқали яхлит онлайн имижни ҳамда рақамли платформаларга мос келадиган брендинг идентификаторини яратишга хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида давлат ОТМларининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги обуначилар сонига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модели асосида обуначилар сонининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасалари томонидан олий таълим хизматларини тарғиб қилиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 15-майдаги 03/10-1394-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий таълим хизматларини рақамли технологиялар асосида тарғиб қилишнинг истиқболдаги асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish