Базаров Борис Бекмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шимолий Бақтриянинг эллинистик маданияти шаклланишида маҳаллий анъаналарнинг ўрни”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4. PhD/Tar782
Илмий раҳбар: Раимқулов Абдисабур Аззамович, тарих фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Миллий университети тарих фанлари доктори, академик, Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич ва Карлова университети профессори Ладислав Станчо
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Эллинизм даври Шимолий Бақтрия моддий маданиятида қадимий Бақтрия анʼаналарини қурилиш ва кулолчилик иши асосида кўрсатиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Шимолий Бақтриянинг эллинизм даври маҳобатли ва диний меъморчилигида амалда қўлланилган қурилиш тархлари (тўғри тўртбурчак, айлана тархлар) ва архитектура элементлари (иншоотларнинг асос ва пойдеворлари, тўсинли ва равоқли шифтлар, айвонлар, қавариқ-доирасимон асосли ва ёғоч устунлар) бронза ва илк темир даврида шаклланган маҳаллий Бақтрия анъаналарига хос бўлгани исботланган;
эллинизм даври мудофаа меъморчилигида кенг фойдаланилган тўртбурчак ва айлана миноралар,  тўғри бурчакли шинакларнинг қадимги Бақтрия анъаналарига тегишли бўлгани асосланган;
Шимолий Бақтриянинг чегара ҳудудида жойлашган Мирзалиқўрғон ёдгорлигининг тўғри тўртбурчак тархи, мудофаа девори олдида махсус хоналар – казематлар ҳамда маданий қатламларида кўплаб учрайдиган ўқ-ёй учлари ва мустахаралар каби археологик топилмалар асосида ёдгорликнинг эллинизм даврида маҳаллий Бақтрия анъаналарига кўра қурилган ҳарбий-назорат қалъаси вазифасини ўтаганлиги далилланган;
бронза ва илк темир давридан ишлатиб келинган кулолчилик идиш типлари (ярим сфера ва цилиндр-конуссимон қадаҳлар, деворлари текис ва дисксимон коса, чапя, това, қозон, тоғора, хумлар) ва идишларга қўшимча ишлов бериш усуллари (ангоблаш, силлиқлаш, оч, кулранг ва қора тусли кулолчилик идишларини ишлаб чиқариш, хўжалик идишларида безак сифатида бармоқ изларини тушириш ва мато ёрдамида идишларни тайёрлаш) маҳаллий Бақтрия анъаналари эллинизм даври кулолчилик комплексларида сақланишда давом этгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Шимолий Бақтриянинг эллинистик маданияти шаклланишида маҳаллий анъаналарнинг ўрни” мавзусидаги мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Шимолий Бақтриянинг эллинизм даври маҳобатли ва диний меъморчилигида амалда қўлланилган қурилиш тархлари (тўғри тўртбурчак, айлана тархлар) ва архитектура элементлари (иншоотларнинг асос ва пойдеворлари, тўсинли ва равоқли шифтлар, айвонлар, қавариқ-доирасимон асосли ва ёғоч устунлар) бронза ва илк темир даврида шаклланган маҳаллий Бақтрия анъаналарига хос бўлгани тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Эстетика ибтидоси” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 25.05.2023 й. 02-32-824-сонли маълумотномаси);
эллинизм даври мудофаа меъморчилигида кенг фойдаланилган тўртбурчак ва айлана миноралар, тўғри бурчакли шинакларнинг қадимги Бақтрия анъаналарига тегишли бўлгани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Эстетика ибтидоси” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 25.05.2023 й. 02-32-824-сонли маълумотномаси);
Шимолий Бақтриянинг чегара ҳудудида жойлашган Мирзалиқўрғон ёдгорлигининг тўғри тўртбурчак тархи, мудофаа девори олдида махсус хоналар – казематлар ҳамда маданий қатламларида кўплаб учрайдиган ўқ-ёй учлари ва мустахаралар каби археологик топилмалар асосида ёдгорликнинг эллинизм даврида маҳаллий Бақтрия анъаналарига кўра қурилган ҳарбий-назорат қалъаси вазифасини ўтаганлиги ҳақидаги маълумотлар Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармасининг маданий меросни тарғиб қилиш ва Термиз археология музейи фаолиятида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 07.08.2023 й. 02-06/2691-сонли маълумотномаси);
бронза ва илк темир давридан ишлатиб келинган кулолчилик идиш типлари (ярим сфера ва цилиндр-конуссимон қадаҳлар, деворлари текис ва дисксимон коса, чапя, това, қозон, тоғора, хумлар) ва идишларга қўшимча ишлов бериш усуллари (ангоблаш, силлиқлаш, оч, кулранг ва қора тусли кулолчилик идишларини ишлаб чиқариш, хўжалик идишларида безак сифатида бармоқ изларини тушириш ва мато ёрдамида идишларни тайёрлаш) маҳаллий Бақтрия анъаналари эллинизм даври кулолчилик комплексларида сақланишда давом этгани ҳақидаги маълумотлар Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармасининг маданий меросни тарғиб қилиш ва Термиз археология музейи фаолиятида кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 07.08.2023 й. 02-06/2691-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish